Дадаси бу ерга етаклаб келганида Асадбек ҳали тўрт ёшда эди. Мактаб майдонини томоша қиларкан, чиройли спорт кийимида машғулот бажараётган болаларни кўриб, Асадбекнинг ҳам қизиқиши ортди. Югуриб борганча улар сафига қўшилиб, спортчиларнинг ҳаракатини такрорлашга тушди. Ундаги ўзгача иштиёқ мураббийни қизиқтириб қўйди. Секин келиб, болага қўл тутди: — Исминг нима, полвон? — Асадбек! Мен ҳам улардек бўлмоқчиман, — шуғулланувчиларни кўрсатди. — Бу акаларингдек бўлиш учун кучли бўлишинг керак-да, — дея устоз унга зеҳн солди. — Мен кучлиман, — Асадбек мағрур тарзда катта полвонлар каби билакларига ишора қилди. Мушакларини ўзича таранглаштириб, чақноқ кўзлари билан мураббийга қаради. Жамғарма билан шартнома тузган
тиббиёт муассасаларидан бири — Ака
-
демик В.Воҳидов номидаги Республи
-
ка ихтисослаштирилган хирургия ил
-
мийамалий тиббиёт маркази. Жорий
йилнинг 10 ойи давомида ушбу марказ
-
да йўлланма асосида 2 минг 523 нафар
имтиёзли тоифага кирувчи шахс даво
-
ланди. Улар учун 42 миллиард сўмлик
даволаш харажатлари жамғарма то
-
монидан қоплаб берилди. Шунингдек,
марказда зарур ҳолларда шошилинч
тиббий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйил
-
ган бўлиб, ҳақиқий харажатлар кўрса
-
тилган тиббий хизматларни асословчи
ҳужжатларга мувофиқ жамғарма томо
-
нидан давлат бюджети маблағлари ҳи
-
собидан тўланмоқда.
— Соғлиқни сақлаш вазири вилояти
-
мизда сайёр қабулда бўлган пайтда бе
-
тоблигим ҳақида шикоят қилгандим, —
дейди Бухоро вилояти Пешку тумани
-
дан келган Марям Қулматова. — Ўн
йиллардан бери икки томонлама кок
-
сартроз, суяк емирилишининг III да
-
ражаси билан оғриганман. Охирги уч
ойда юролмай қолдим. Мурожаатим
бесамар кетмади. Оилавий поликли
-
ника шифокори кўмагида Республика
ихтисослаштирилган
травматология
ва ортопедия илмий амалий тиббиёт
марказига келдим. Шифокорлар яхши
кутиб олиб, шифохонага ётқизишди.
Операция бепул ўтказилди. Илгари су
-
риштирганимда, 35 миллион сўм керак
-
лигини айтишганди. Ўзим ҳам, турмуш
ўртоғим ҳам иккинчи гуруҳ ногирони.
Бунча маблағ топиш имконимиз йўқ эди.
Оилавий шифокорларнинг саъйҳара
-
кати билан барча харажатни Давлат
тиббий суғуртаси жамғармаси тўлаб
берди. Агар шу маблағ топилмаганда
ҳозир ҳам қўлтиқтаёқда юрган бўлар
-
дим. Барчаси учун миннатдорман.
Чаноқсон бўғими соҳасидаги суяк
-
нинг емирилиши оқибатида қўлтиқтаёққа
суяниб қолган беморлар юртимизнинг
ҳар бир ҳудудида топилади. Айниқ
-
са, коксартроздан азият чекаётган бе
-
морларнинг аксарияти касалликнинг
оғир босқичида. Бундай ҳолатда фақат
жарроҳлик усулидан даволаш ёрдам
беради. Ана шу мураккаб амалиёт бе
-
пул бажарилаётгани туфайли кўплаб
юртдошларимиз дарддан фориғ бўлиб,
оёққа турмоқда.
Республика
ихтисослаштирилган
травматология ва ортопедия илмий
амалий тиббиёт марказида жорий йил
-
нинг январьоктябрь ойларида қарийб
47 минг нафар беморга бепул тиббий
ёрдам кўрсатилди. Шундан 1400 нафари
имтиёзли тоифага мансуб бўлиб, уларга
кўрсатилган юқори технологик тиббий
хизматлар учун жамғарма томонидан 33
миллиард сўм тўланди.
— 2021 йилнинг октябрь ойидан бош
лаб имтиёзли тоифага кирувчи бемор
-
ларга давлат бюджети ҳисобидан ёр
-
дам кўрсатишнинг янгича тизими йўлга
қўйилди, — дейди Республика ихтисос
лаштирилган травматология ва ортопе
-
дия илмийамалий тиббиёт маркази бош
шифокори Муҳиддин Қодиров. — Ҳо
-
зирги тартиб бўйича юқори технологик
операцияга муҳтож беморлар электрон
тизим орқали шакллантирилган йўл
-
ланма билан келадиган бўлди. Бунда
беморнинг шифохонада ётишидан тор
-
тиб, таҳлил натижалари, қўйиладиган
имплантлар, доридармон ва озиқовқат
харажатигача тўлалигича Давлат тиббий
суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаб
берилади.
Травматология ва ортопедия илмий
амалий тиббиёт марказида қўллана
-
диган тизза бўғимини эндопротезлаш
операциясида 35 миллион сўмгача маб
лағ талаб этилади. Яна бир аҳамиятли
жиҳати, эндопротезлаш амалга оши
-
рилган, аммо вақт ўтиб, эндопротезнинг
компонентлари ностабил ҳолатга келган
бўлса, қайта эндопротезлаш 65 миллион
сўмга айланади. Имконияти чекланган
беморнинг бунча маблағ топиши мушкул.
Ана шундай ҳолатларда Давлат тиббий
суғуртаси жамғармаси беморлар жонига
оро кирмоқда.
Бундай операциялар нафақат пойтахт
да, балки вилоятлар марказида ҳам му
-
ваффақиятли амалга ошириляпти.
“Инсон қадри учун” тамойилининг юз
-
лаб юртдошларимиз тақдирида ўз ифо
-
дасини топиб бораётганини биргина Дав
-
лат тиббий суғуртаси жамғармаси кўмаги
мисолида кўришимиз мумкин. Муҳими,
юртда инсон қадр топмоқда, унинг сало
-
матлигини асраш йўлидаги саъйҳара
-
катлар изчил давом эттирилаётир.