ҳар бир ижодкор ўз салоҳияти, ижодий мақсади, умуман,
ниманидир ўқувчига айтиш нияти, яъни ижод концепцияси
билан туғилади. кейин бутун фаолияти давомида ана шу
ниятни амалга ошириш билан банд бўлади. Адиблар одатда
ўз ижодида бир марта қўл урган мавзуга яна қайтавермайди.
Инсон табиатан янгиликка интилади-ку...
адҳамбек алимбеков,
тошкент давлат
шарқшунослик
университети профессори
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кам
-
бағалликни бартараф этиш борасида бир неча
тизимлар йўлга қўйилган. Бу жараёнда алоҳида
жамғармалар ташкил қилиниб, иқтисодий томон
-
дан оймаой кўмак бериб келинаётгани неча ин
-
сонларнинг қадди тикланиб, ўз йўлини топишида
катта аҳамият касб этмоқда. Нафақат моддий,
балки маънавиймаърифий қўллабқувватлаш
ҳам муҳимдир.
“Қўлдан берганга қуш тўймас”, дейди бобола
-
римиз. Ҳаётда қийналиб қолган юртдошларимиз
-
га, аввало, инсонийлик ғурурини тиклаш, тафак
-
курини юксалтириш борасида маънавий далда
керак. Шундагина улар жамият учун юк бўлиб
яшаш, аслида, уятли эканини ўзлари тушуниб
етади. Бундай кишилар тафаккурини юксалтириш,
онгини очиш тизимли, узлуксиз ишлашни талаб
қиладиган жараён.
Айниқса, ёшлар руҳиятини ўргимчак тўри
каби чирмаб олаётган интернет олами ҳар
биримиздан ҳушёрлик ва зукколикни талаб
қилмоқда. Телефон оҳанрабосига тортилиб
бораётган ўғилқизларимиз интернет саҳифа
-
ларидаги бўларбўлмас видеолавҳалар, беҳаё
кўрсатувлар, кўркўрона тарқатилаётган хабар
-
ларга шўнғиб кетмоқда. Бу ҳолатлар жуда ачи
-
нарли эканини била туриб, етарлича амалий
чоратадбирлар қўллай олмаяпмиз. Амалдаги
тадбирларимиз эса тўла даражада ўз самараси
-
ни бермаяпти. “Жаҳолатга қарши маърифат” ғо
-
яси асосида жамиятда узлуксиз маънавиймаъ
-
рифий тарбия ва тарғиботташвиқот ишларини
ташкил этмоқ зарур. Албатта, кўнгилдагидек
маънавиймаърифий муҳитни бир ой ёки бир
йилда яратиб бўлмайди. Айни жараёнда кек
-
саларнинг хаётий тажрибасидан, билими ва
маслаҳатидан фойдалансак, мақсадга мувофиқ
бўлар эди. Бунинг учун ҳудудлардаги ёши кат
-
та инсонларни ўз мақсадимиз ва ғояларимизга
жалб қилишимиз, маҳалладаги маънавиймаъ
-
рифий муҳитни жонлантира олишимиз керак.
Ҳамма нуронийларни, албатта, бирданига бу
қутлуғ ишга сафарбар қилиб бўлмаслиги аниқ.
Аммо ҳали ҳам юрагида олов ёниб турган, онги
очиқ ва дунёқараши соғлом инсонлар бизга бу
қутлуғ ишда ҳамкор ва ҳамфикр бўла олади.
Биз ўз туманимизда “Учтепа машъали” номли
газета чоп этиш ташаббуси билан чиқдик. Бу газе
-
та саҳифасида эл ардоғидаги шахсларнинг ибрат
-
ли ҳаёт йўлини, билганкўрганлари борасидаги
маслаҳатларини ёритиб боришни мақсад қилдик.
Газетани ижтимоий тармоқлар орқали ҳам тарғиб
қилишни йўлга қўймоқчимиз. Шунингдек, маҳалла
-
миз тарихи билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар
-
ни ҳам бериб бормоқчимиз. Ўз тарихидан, отабо
-
болари амалга оширган эзгу ишлардан бохабар
ёшларнинг истиқомат қилаётган масканига ҳурма
-
ти ошиб бориши табиий.
Газета саҳифаларида юртимиздаги ислоҳот
-
лар борасидаги ижтимоийсиёсий мақолалар ҳам
бериб борилади. Маҳалламизда ташкил этилган
маърифий учрашувлар ҳам ёритилади. Бу учра
-
шувларга таклиф қилинган олимлар, шоирлар,
ёзувчилар, шифокорлар ва тадбиркорлар билан
суҳбатлар уюштирилади.
Гузаримиздаги кутубхона кейинги пайтлар
-
да анча гавжумлашиб қолди. Ўғилқизларимиз
маърифий ҳаётимизда нафақат электрон, балки
босма китоблар ҳам ўзига хос ўринга эгалигини
ҳис қилиб бормоқда. Энди улар эътиборини га
-
зетхонликка ҳам қаратмоқчимиз. Кутубхонамиз
-
га юртимизда нашр этиладиган турли газета ва
журналлар тўпламларини қўймоқчимиз. Ахир,
биз болалигимизда худди шундай тўпламларни
варақлаб катта бўлганмиз. Улардаги шеърлар, ҳи
-
коялар ва мақолаларни ўқиб, бадиий дидимизни,
дунёқарашимизни шакллантирганмиз.
Тўғри, бугунги кунда газета ўқийдиганлар, унга
қизиқадиганлар камайган. Ўз вақтида биз иш куни
-
мизни газета дўконларига боришдан бош лар эдик.
Бу бохабарлик бизга кун давомида ўзгача шижоат
ва завқ бағишлаган. Дунёга бош қача назар билан
қарашга кўмаклашган. Энди барча янгилик ва
воқеликлар телефонда ҳам борку, дейишингиз
мумкин. Лекин электрон китобнинг ҳам, босма
китобнинг ҳам ўз ўрни бўлганидек, электрон саҳи
-
фалар билан босма газеталарнинг ҳам фарқи бор.
Газеталардаги мулоҳазага чорлайдиган таҳлилий
мақолаларни ўқиган чоғингизда кўнгилда ўзгача
хотиржамлик пайдо бўлади. Назаримда, биз ўқиб
фикрлашдан воз кечиб, шунчаки бохабарлик тар
-
зига кўникиб кетяпмиз.
Яқинда кутубхонамизга маҳалламиз кексала
-
ридан бири Сулаймон ота донишманд адиб Юсуф
Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарини совға
қилди. Ёзилганига 950 йилдан ошган ушбу кўҳ
-
на асар юзасидан давра суҳбати ташкил қилдик.
Асарда баҳсли масалалар юзасидан ҳам ахлоқ
одоб, илм, инсонийлик ва адолат доирасида фикр
юритилади. Буюк бобомиз жамиятдаги барча тои
фаларнинг ҳуқуқ ва бурч лари ҳақида мулоҳаза
-
ларини билдиради. Борлиқ ҳақидаги билимларга
тўхталган Юсуф Хос Ҳожиб “Одам билиши мум
-
кин бўлмаган нарса, билим билан ечилмайдиган
жумбоқ йўқ, билим туфайли осмон сари ҳам йўл
очилади, билиш учун эса тинмасдан ўрганиш ло
-
зим”, деб уқтиради. Донишманднинг бу каби ўткир
мулоҳазалари ёшларимизда катта таассурот қол
-
дирди.
Сулаймон отадан ўрнак олиб, маҳалламиз
-
даги бошқа зиёлилар ҳам кутубхонамизга китоб
совға қилишни одатга айлантирди. Шу боис, айни
пайт да китобларимиз сони ҳам, кутубхонамизнинг
файзи ҳам яхшиланиб бормоқда.
Яна бир ташаббусимиз — “Бобом билан
зиёрат”. Ушбу лойиҳада оилалардаги ёши катта
инсонларни набиралари билан бирга юртимизда
-
ги зиёратгоҳларга жўнатишни режалаштирганмиз.
Зиёрат чоғида фарзандларимиз юртимиз тарихи
билан танишади ҳамда уларнинг бобо ва бувила
-
рига бўлган меҳроқибати ошиб боради.
Халқимиз бежиз “Қари билганни пари билмас”,
демайди. Маҳаллаларимиздаги маънавиймаъри
-
фий муҳитни шакллантиришда ёши улуғларнинг
билганлари — тажрибаси, сабоғи ва маслаҳати
катта аҳамиятга эга эканини унутмайлик.
£УТЛУ¢ ОСТОНАДАН БОШЛАНГУВЧИ ¥А£И£АТЛАР
ёхуд ўз уйимиз, маҳалламизга эътиборли ва меҳрли бўлайлик!
Do'stlaringiz bilan baham: |