Оилавий тарбия ҳақида тушунча: унинг принциплари ва асосий йўналишлари
Режа:
Оилавий тарбиянинг тавсифи. Одамнинг ижтимоийла – шувида оилавий тарбиянинг ўрни ва роли.
Оилавий тарбиянинг асосий принциплари ва уларнинг мазмуни.
Оилавий тарбиянинг асосий хиллари, уларнинг тавсифи.
Ёшларни бўлгуси оилавий ҳаётга тайёрлаш.
Боланинг маънавий камолотида ота – оналар эгаллаши лозим бўлган билимлар.
Таянч тушунчалар:
Афина, Спарта, анъанавий савод чиқариш асослари, аристократлар, қадимги Рим, Ўрта аср, махсус педагогик тарбия муассасалари, Я. А. Коменский, 4 – та ёш босқичи, оилавий тарбиянинг етакчи роли, фуқоравий бурч, оиладан ташқари тарбия, урбанизация, отанинг болага нисбатан мажбурияти, ҳаётда аёллар ўрни, тартиб интизом, истеъдод, қобилият, яхши одатлар, салбий одатлар, ростгўйлик, шахсий сифатлар, болажон халқ.
Назорат учун саволлар:
Қадимги қулдорлик давлатларида (Спарта ва Афина) тарбия тизими қандай бўлган?
Ўрта асрларда ва капитализм жамиятида ижтимоий ва оилавий тарбиянинг ривожланиши қайси йўналишларда олиб борилди?
Оилавий тарбиянинг энг биринчи ва асосий вазифаси нимадан иборат?
Оилавий тарбиянинг издан чиқиши, заифлашишига сабаб нима?
Ҳаётда аёллар ўрни ва мавқеини ўзгаришининг бола тарбиясига таъсири қандай содир бўлмоқда?
Оила тарбиясида энг қийин масалалардан бири нима?
Оилавий тартиб – интизомнинг асосий талаблари нималардан иборат?
Тарбиявий фаолиятнинг асосий воситалари қандай?
Нима учун оила ва мактаб бола тарбиясида бир – бирини қўллаб – қувватлаши керак?
Ўзбек халқининг бола тарбиясига муносабати, ўзига хос хусусиятлари қандай?
Фойдаланилган адабиётлар:
В. А. Никитин таҳрири остида. “Ижтимоий педагогика”. Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси М. 2002 й. (русча).
Т. Мақсудов таҳрири остида. “Оила этикаси ва психологияси” Т. “Ўқитувчи”. 1991 й.
О. Тураева. “Одобнома” Т. “Ўқитувчи”. 1995 й.
Оила пайдо бўлганидан бери минг йиллар давомида оилавий тарбия жамиятда болаларни тарбиялашнинг бирдан бир шакли бўлиб келган. Мактаб ва бошқа тарбиявий муассасалар жуда оз бўлгани сабабли улар асосан имтиёзли синф вакилларининг болаларигагина хизмат қилар эди.
Жамиятнинг синфий – табақавий характерга эга эканлиги турли ижтимоий гуруҳларда оилавий тарбиянинг турлича мазмунга ва йўналишда бўлишини белгилаб берган.
Афинада, эрамиздан VII – V асрларгача юзага келган тарбия ва таълим тизимида оилавий таълим ва тарбия асосий ўринни эгаллаган эди.
Спартадаги тарбия тизимидан фарқли равишда бу давлатда тарбия давлат қўлида эди. Афинада болалар 7 ёшгача оила педагогикаси сохасида эдилар.
Қулдорлик жамиятида аёлларнинг ҳаётда эгаллаган ўрнига мувофиқ фақат оилавий тарбия тизими мавжуд эди. Анъанавий савод чиқариш асослари (ўқиш, ёзиш, ҳисоб) билан бирга уларни биронта мусика асбобида ўйнашга (чалишга), уй – рўзғор тутишга, чеварликка, тикишга ўргатишар эди.
Спарта ва Афина қулдорлик давлатларидаги тарбия ва таълим тизимларининг кўпгина принциплари кейинчалик қадимги Римда ўз ривожини топди. Афинадаги каби бу ерда ҳам ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб отаси раҳбарлигида ўқишга ўргатила бошланган.
Болани ўқитишдан мақсад битта, уям бўлса уни ижтимоий хўжалик ва ҳарбий фаолиятга тайёрлаш эди. Ҳунармандлар ёки деҳқонларнинг болалари ўқиш, ёзиш ва ҳисобга ўргатилишдан ташкари ўз отасининг хўжалигидаги ишларга ўргатилар эди. Арис – тократнинг ўғли эса қуролдан фойдалана билишга, сузишга, отда юришга ўргатилар, Қадимги Рим давлати тузилиши билан, қишлоқ хўжалик ишларини бошқариш усули билан таништирилар эди.
Рим таълим ва тарбия тизимининг асосий белгиси унинг аниқ ифодаланган фуқоравий характерга эгалигидир.
Тарбия ва таълимдан кўзланган асосий мақсад: жамиятнинг фаол аъзосини тайёрлаш – у ўз уруғи ва давлати учун жонини қурбон этишга тайёр бўлиши, мард жангчи, барча чет элликларга, уларнинг маданиятига нисбатан нафратланиши, эпчил сиёсатчи ва тадбиркор, режали ер эгаси бўлмоғи керак эди.
Кейинги юз йилликлар давомида бундай тарбия тизими асосан сақланиб қолади ва у фақат баъзибир ўзгаришларга учрайди: тарбиялашни қулларга топшириб, ўқитиш иши билан махсус таклиф этилган ўқитувчилар шуғилланадиган бўлишди.
Ўрта асрларда ота – оналар ва болалар ўртасидаги ўзаро мунасабатлар анча зиддиятли тус олади: Бир томондан ота –онанинг бола тўғрисида чуқур ғамхўрлик қилиши, болаларни севиши, таълим бериш жараёнида тарбиячиларнинг диққат – эътибори ва ғамхўрлиги бўлса, 2 – чи томондан – болаларни отасининг иродасига, буйруғига сўзсиз бўйсуниши, отанинг ўз ўғли ва қизининг ҳаёти, уларнинг тақдири устидан тўла ҳукмронлик қилишидир.
Капиталистик муносабатларнинг ривожланиши билан юзага келган янги ижтимоий эҳтиёжлар, ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашуви, илм – фаннинг тараққиёти билим олишга қизиқишни оширди ва тарбиянинг янгича ҳарактер кашф этишини, янги йўналиш олишини тақоза этди.
Оилавий тарбия кўп асрлар мабойнида ёш авлод тарбиясининг ягона, ҳукмрон шакли бўлиб қолди. Аммо, аста –секин болаларга махсус педагогик тарбия муассасаларида, 1 – чи навбатда мактабларда ижтимоий тарбия бериш учун мақбул шароитлар вужудга келди. Ижтимоий тарбия тизими яратилди.
Буюк Чех педагоги Я. А. Коменский XVII асрда ўсиб келаётган ёш авлод ривожланишининг 4–та босқичини ажратиб кўрсатди (болалик, ўсмирлик, ўспиринлик, етуклик). Ҳар бир босқич учун 6 йиллик тарбия даврларини (6–йиллик мактаб) белгилади. Оналар мактаби болалик даври учун ана шу мактаб вазифасининг ўтайди, деди у.
Ўтмишдаги буюк педагог олимларнинг ёш авлодга ижтимоий –тарбия бериш ва оилавий тарбия ҳақидаги фикрларидан хулоса чиқариб шуни айтиш мумкинки – ижтимоий ва оилавий тарбиянинг ривожланиши 3 та асосий йўналишда борган:
Бу оилавий тарбиянинг етакчилик ролини тан олишдир. Бола келгуси ҳаётининг асосига бевосита оилада замин яратилади.
Бола тарбиясида оиланинг ролига етарлича баҳо бермаслик. Тарихий ривожланишнинг турли даврларида ундай ёки бундай ижтимоий, сиёсий ва маданий шароитларга боғлиқ тарзда ички оилавий қарама – қаршиликларнинг кескинлашуви одам табиий ривожланишининг асоси сифатида оила обрўси даражасини пасайиб кетишига олиб келади.
Ижтимоий ва оилавий тарбия фақат ўзаро биргалашиб иш олиб боргандагина ўз олдига қўйилган вазифани уддалай олади. Болалар тарбияси ота – онанинг шахсий иши эмас, балки уларнинг фуқоравий бурчларидир.
Агарда одамлар ўз шахсининг ахлоқий жиҳатдан камол топиши ҳақида қайғурмасалар, унда улар шубҳасиз ўзларининг жисмоний эҳтиёжларини қондириш истагида бўлиб, фақат рохат –фароғатликка, хузур ва ҳаловат кўришга интиладилар. Мана шундай истак ва хоҳишлар қанчалик тез амалга ошса, бу одам шунчалик бахтсиз ва худбин, ҳақир одамга айланади. –“Мабода сиз одамни ҳақиқатдан ҳам бахтсиз қилмоқчи бўлсангиз, унда унинг ўз олдига қўйган, ҳаётдан кўзлаган мақсад муродидан айиринг ва барча истакларини қондиринг”, – дейди улуг педагоглардан бири. Шу сабабли ҳам оилавий тарбиянинг энг биринчи ва асосий вазифаси, бу одамни ҳаётга тайёрлашдан иборатдир. Бола тарбиясида онанинг роли айниқса каттадир. Бола ҳали бешикда ётганида, биринчи марта ўйнаётганида, биринчи сўзларни айтишга ўрганаётганида оналар тарбиянинг пойдевор тошини қўядилар. Улар жамиятнинг бош меъморидирлар.
Бола тўғрисида ҳукм чиқариш учун унинг ички дунёсига, рухиятига кира билиш лозим. Бола ўзи яратган, ўзи ўйлаб чиқарган дунёсида яшайди ва ўша дунё қоидаларига бўйсунади. Мана шунинг учун ҳам тарбия болани ўз дунёсидан ажратиб, биз яшаётган дунё қонун –қоидаларига қўшишга шошилмаслиги керак.
Ота – оналар ва тарбиячиларнинг энг муҳим вазифаларидан бири – боладаги туғма ижобий ҳислатларни ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат. Бунда, катталарда ҳам, болаларда ҳам дахлсиз бўлган шахс эркинлигига тажаввуз қилинмаслиги керак.
Одамни ўз қадр – қиммати, обрў – эътибори ҳамда камчилик – ларидан эсанкираб қолиши осон. Шунинг учун болада ёшлик пайтидан ўз – ўзини англашни, виждон, инсоф ва диёнат каби туйғуларни уйғотиш ва такомиллаштира бориш лозим.
Қадимги дунё файласуфи Платондан бошлаб то бизнинг кунларимизгача болани оиладан ташқарида тарбиялаш мумкинлиги ва ҳатто шундай қилиш кераклиги ҳақида фикрлар кўп марталаб айтилган. Аммо, педагогик амалиётнинг кўрсатишича бу ғоя реал ҳаётга тўғри келмайди. Ҳа, бола оиласиз яшай олмайди. Унинг келгусида камол топиши, ривожланиши учун она сути, онанинг ўз боласини эмизиш даври жудаям катта аҳамиятга эга.
Бунда жисмоний боғлиқликдан ташқари онанинг ўз фарзанди билан рухий жиҳатдан яқинлашиши ҳам содир бўлади.
Бола ташқи дунёни ўз оиласи орқали кузатади, ўрганади. Оила энг қудратли тарбия воситасидир. Соғлом оиланинг тарбиявий кучи катта бўлганлигидан, мабода у баъзи сабабларга кўра бузилса, ёки чуқур ўзгаришларга учраса, бу бола қалбида чуқур из қолдиради.
Оилавий алоқаларнинг издан чиқиши ёки заифлашишини характерловчи баъзи бир омилларни келтирамиз. Ушбу омиллар асосан замонавий маданиятга боғлиқ бўлиб, ушбу таъсирнинг тўғридан тўғри оқбатидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |