Педагогик қобилиятлар–бу шахснинг педагогик фаолиятни муваффақиятли тарзда амалга ошириш шарти бўлган индивидуал–психологик хусусиятларидир. Ана шулар ичида умумий ва хусусийлари ажратиб кўрсатилади.
Умумий педагогик кобилиятлар – бу 1 – чи навбатда зехн, идрок этишнинг адекватлиги; интеллектнинг чуқурлиги; хотира ҳажми; диққатнинг бўлинувчанлиги, тасаввур қила олишнинг бойлиги, эмоцияларнинг кучлилиги ва қайғудошлик; ирода ва сабр – чидамдир.
Махсус педагогик қобилиятларга – прогноз қила билиш (олдиндан айтиб бериш); конструктив –ташкилотчилик; эмоционал –маънодорлилик (ифодали): коммуникативлик; академик билимлар, суггестив; тадқиқотчилик.
Педагог учун шунингдек, жисмоний, асабий – рухий, интеллектуал ва ижтимоий сифатлар ҳам жуда мухимдир.
Ижтимоий сифатларга: меҳрибонлик ва инсонни севиш, ҳурмат этиш, одамни қўллаб – қувватлашга йўналганлик, ҳамдардлик, адолатлилик, софдиллик, мурувватлилик, мақсадга интилувчанлик, эмпатия, киришимлик, ҳамкорликка мойиллик, ўзига нисбатан талабчанлик, иболилик, ўз – ўзига танқидий рухда қараш, ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, фуқоравий масъуллик, бурч сезгиси, ўз кучига ишониш, қувноқлик.
Ижтимоий педагог шахсини ва фаолитини аҳлокий принциплар, инсонийлик қадриятлари ва этикага оид кодекслар бошқалардан ажратиб туради.
Кундалик ҳаётда ва амалиётида у мана шу қадриятларга асосланади.
Ижтимоий –педагогнинг ахлокий принциплари. Унинг ахлокий хулқ – атворларини белгиловчи дастлабки, бошланғич холатини кўрсатади. Булар: объективлилик (холисона, беғараз), инсон – парварлик, инсон шахсига ҳурмат, индивидуал ёндашиш, ўзининг хатти – ҳаракати, хулқ – атвори учун бошқалар олдида масъулиятни сезиш, фаолият ва уни натижалари, одамнинг ижтимоий психик ва жисмоний жиҳатдан мустақиллигини таъмин этиш; ўз ишида одамга зиён – захмат етмазмаслик.
Ижтимоий – педагогнинг гуманистик қадриятлари – бу шундай қадриятларки, уларнинг асосида инсонга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат ётади.
Ижтимоий – педагог учун энг мухими:
– инсон шахсининг қадр – қимматини чуқур англаш, унинг индивидуаллиги, бетакрорлиги ва ижодий мохиятини тушуниш:
– одамни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш:
– ижтимоий –педагогик фаолиятнинг асосий вазифаси деб шахсни ҳар томонлама ривожланишини, уни ўз – ўзига хизмат қилишга, ҳаётда ўзини намаён қилишига, ўз ўрнини топиб олишга тайёрлашдир:
– ўз фаолияти жуда катта асабий – рухий куч сарф этишни талаб этишини, тинмай ўз – ўзини такомиллаштириб бориш лозимлигини тушиниш:
Ижтимоий педагогнинг этика (ахлоқ – одоб)га оид қоидалари –бу педагогнинг бошқа одамлар билан ўзаро ҳаракати жараёнида ўз фаолиятида қўлланадиган аҳлокий қоида ва нормаларининг мажмуидир.
Бу қоидаларга жумладан:
– хулқ – атвор ва мулоқат маданияти;
– педагогик назокат;
– мижозни, унинг ёшидан қатъий назар шахсини, қадр –қимматини, жинсини, динини, миллатини ҳурмат қилиш;
– касбий ростгўйлик ва объективлик;
– мижоздан ва унинг яқин қариндошларидан олган ахборотларни сир сақлаш;
– ўз фаолияти ва унинг оқибатлари учун ахлоқий масъулиятни сезиш;
– мижоз билан ишлаётганда унинг истак – хохишини биринчи ўринга қўйиш, унга зарар етказувчи ҳаракатлардан ўзини тийиш;
– ижтимоий – педагогик фаолият мижоз учун етарли (қониқарли) бўлмаса ёки унинг учун зарарли бўлса, ишни дарқол тўхтатиш кабилар киради.
ХХ- асрнинг иккинчи ярмида педагогика оламига «технология», ҳамда «педагогик технология» каби тушунчалар кириб келди. Уларнинг мазмуни ва мохияти билан биз юқорида анча батафсил танишиб ўтган бўлсакда, қуйида ижтимоий педагогик технологиянинг мазмуни ва моҳияти нимадан иборат деган саволга яна бир бор изоҳ беришни лозим топдик.
Ижтимоий- педагогик технология – бу социум аъзоси сифатида инсоннинг ижтимоийлашуви жараёнидаги фаолияти, ҳатти-харакатлари ва онгига маълум мақсад асосида таъсир ўтказувчи педагогик методлар ва воситалар мажмуидир.
Болалар ва ўсмирлар орасидаги ижтимоий-педагогик фаолият технологияси қуйидаги шаклда амалга оширилади:
Ташкилий фаолият. Бу фаолият боланинг ўқитувчилари, ота – оналари, тенгқурлари билан учрашувлар, суҳбат ўтказиш, тўпланган материалларни тахлил этиш ва шу асосда болага ижтимоий-педагогик ёрдам бериш каби ишларни уз ичига олади.
Ташхис қўйиш ишлари. Бу фаолият бола ёки ўсмир шахсини ўрганиш, турли хил савол-жавоб ишларини олиб бориш каби ишларни ўз ичига олади.
Болалар ва ўсмирлар орасида тренинглар ташкил этиш.
Коммуникатив – методик ишларни олиб бориш.
Касбга йуналтиришга доир фаолият.
Ижтимоий зарарларга қарши болаларнинг ижтимоий-психик кўникмаларини ҳамда танқидий муносабатларини шакллантиришга доир фаолият кўрсатиш.
Ижтимоий педагогик фаолият жараёнида қўлланиладиган методлар
Маълумки, метод-грекча сўз булиб, у маълум масалаларни ҳал этишга қаратилган йўл деган маънони англатади.
Ижтимоий педагогикада метод – бу шахснинг ижтимоийлашувига ва ижтимоий-педагогик реабилитация ишларини олиб боришга, позитив ижтимоий тажрибаларни ўзлаштиришга қаратилган бола ҳамда ижтимоий педагогнинг ўзаро хамкорлик фаолиятидир.
Ижтимоий педагог томонидан қўлланиладиган асосий методлар қуйидагича тасниф этилади:
1. Ижтимоий иш методлари. Бунга ижтимоий ташхис методлари (интервью, мониторинг, социологик савол-жавоб ишлари, экспертизадан утказиш ва х. к.), ижтиоий реабилитация (меҳнат терапияси, гурухли терапия ва ҳ. к.) киради.
2. Психологик методлар. Буларга психодиогностика (интеллект ва қобилиятларни аниқловчи тестлар, савол - жавоблар, лойиха тестлари, социометрия), психокоррекциялар (психогимнастика тренинглари, психологик консультациялар бериш кабилар) киради.
3. Педагогик методлар (педагогик тажриба, педагогик назорат, таълим – тарбия бериш методлари).
4. Ижтимоий – педагогик методлар (ижтимоий тарбия, таъсир кўрсатиш, ижтимоий педагогик ҳамкорлик қилиш ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |