Моделлаштириш – ижтимоий – педогогик жараённинг тайёр – гарлик кўрувчи этапининг навбатдаги қуйи этапидир. Модел – лаштириш умумий ёки хусусий характерга эга:
Умумий мақсадга эришиш, хусусий вазифаларни ҳал этиш.
Педагогик моделлаштиришнинг асосий вазифаси – педагогик технологиянинг энг оптимал вариантини танлаш натижасида кутилган якуний натижага эришишга ёрдамлашишдир.
Технологияни танлаш ва уни амалга ошириш усуллари –ижтимоий – педагогик жараённинг навбатдаги қўйи этапидир.
Ўз мазмунига кўра ижтимоий – педагогик технология тубанда – гича қараб чиқилади, яъни:
А) Этапларни, методлар ва маълум категориядаги кишилар билан иш олиб боришда ижтимоий – педагогик фаолият восита – ларини асослаб, далиллаб (таърифлаб) бера олишни;
Б) Конкрет одам билан иш олиб бораётганда этапларнинг мақсадга мувофиқлиги, оптимал якуний натижага эришишга им – коният яратишни таъминлашдар.
Педагогик технология фаолиятнинг маълум бир дастурини назарда тутади. Бу дастур тайёр ҳолда ёки объектнинг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган бўлиши мумкин.
Педагогик технологияни танлаш (ишлаб чиқиш) учун ижтимоий педагог қуйидагиларни билиши зарур:
Объектнинг ўзига хос томонларини: объектнинг имко – ниятларини, хулқ – атвор ва жисмоний жихатдан қусурга эгалиги;
Ижтимоий – педагогик мақсади борлиги (нимага интилиши, нимани кутиш мумкинлигини);
Педагогик технологияни амалга ошириш шарт – шароитларини (махсус ихтисослаштирилган марказда, уйда);
Педагогик технологияни амалга оширилиши мумкин бўлган шаклларини (махсус стационар шароитида; мутахассис томонидан – махсус ихтисослаштирилган марказда маслаҳат бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш орқали ва уй шароитида – онаси томонидан ва хак).
Олдига қўйилган мақсадга эришишда ўз имкониятларини;
Педагогик технологияни амалга ошириш учун қанча вақт талаб қилинишини ва бошқ.
Ҳар бир ижтимоий – педагогик муаммони ҳал этишда бир – неча технология қўлланилиши мумкин. Келажакда махсус ихтисослаштирилган марказларда турли хил ижтимоий муаммолар учун технологиялар банки ташкил қилиниши мумкин. Ҳар бир технология ўзига: объектни ўзига хос томонларини ва ижтимоий – педагогик муаммони; танлаб олинган фаолият тавсифини; уни амалга ошириш учун тавсияларни... бирлаштиради.
Танлаб олинган технология ижтимоий педагог томонидан ўз индивидуал методикаси асосида амалга оширилади. Технология фақат битта, уни амалий жиҳатдан руёбга чиқариш методикалари эса бир қанчалаб бўлиши мумкин.