«Ижтимоий педагогика»


Ижтимоий – педагогик фаолиятни режалаштириш



Download 1,19 Mb.
bet16/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Ижтимоий – педагогик фаолиятни режалаштириш танлаб олинган технологияни амалга ошириш вақтини, жойини ва машғулотлар турини назарда тутувчи графикни ишлаб чиқилишини талаб этади.
Одатда ҳар бир технология услубий жиҳатдан таъминланган, яъни, моддий тайёргарликка эга бўлмоғи лозим.
Бунда гап машғулотларни, тарбиявий тадбирларни сифатли равишда ўтказиш учун бутун услубий ва дидактик материалларни тайёрлаб қўйиш ҳақида боради.
Иккинчи этап асосий деб ҳисобланади. Ижтимоий – педагогик технологияни синовдан утказиш (апробация) бошланғич қуйи этап деб саналади. Бунинг сабаби шундаки, ижтимоий педагогика кўпинча айрим шахс ёки гуруҳ билан иш олиб боради, у эса педагогик технологияни индивидуаллаштиришни талаб этади. Буни айниқса педагогик коррекция қилиш (тузатиш), реабилитациялаш, индивидуал ўқитиш ва тарбиялаш соҳасидаги кундалик амалиёт ишлари ҳам тасдиқлайди.
Бевосита амалий фаолият этапи ўз қуйи этапларига эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз вазифаларига ва сифат ҳамда миқдор жиҳатдан фарқларга эгадир.
Бошланғич қуйи этап – ижтимоий – педагогик фаолиятда субъектни ҳам, объектни ҳам мослашиши (адаптация)дир. Ушбу қуйи этап субъект ва объект ўртасида ўзаро ҳаракатни йўлга қўйиш, бирдамлик, ҳамжихатлик, бир – бирини тушуниш асосларини яратиш учун керак бўлади. Кейинги ҳаракатларнинг самарадорлиги мана шу қуйи этапдаги муаммоларни қандай даражада ҳал этилганлигига боғлик. Бу айниқса, бирон муаммога эга бўлган болалар билан иш олиб борилганда, уларни қайта тарбиялаганда жуда характерлидир.
Шундан кейин объектни ўз – ўзини ривожлантириш, ўз – ўзини тарбиялаш жараёнига қўшиш қуйи этапи келади.
У ижтимоий – педагогик фаолият сохасига боғлиқ тарзда индивидуаллаштирилган характерга эга. Муаммони тўғри ҳал этиш жараёнида ижтимоий педагог бир қуйи этапдан иккинчисига ўтади ва ўзи танлаган педагогик технологиянинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилади, шунга кўра ўз фаолиятини дадиллик билан давом эттиради.
Ҳар бир қуйи этапдаги фаолият маълум бир режалаштирилган натижаларга эришишни назарда тутади. Бу натижа ҳулосалар эса ўзининг сифат ва миқдорий кўрсаткичлари билан ажралиб туради.
Аммо, ижтимоий педагогикада муаммолар ҳамма вақт ҳам осонгина ҳал этилмайди. Чунки, педагогик иш кўпинча жуда мураккаб, муаммоли одамлар билан ёки ижтимоий гуруҳлар билан олиб борилади.
Мана шундай фаолият жараёнида ижтимоий педагогдан катта билим, эпчиллик, ўз камчиликларини кўра билиш ва янги метод ҳамда усулларни излаб топа билиш талаб этилади. Чунки, ижтимоий педагог бир методикадан бошқа бирисига ўтаётганда уни синаб кўриши, мақсадга мувофиқлигини текшириб кўриши ва фақат шундан сўнггина уни фаол қўлламоғи керак. Ишга мана шундай тарзда ёндашиш катта индивидуаллаштиришни таъминлашга ёрдам беради.
Ижтимоий – педагогик жараён бир зайлда, жўшқин ўтаётганлигини баҳолаш учун одатда маълум бир муддат, вақт ўтганидан сўнг, ёки маълум бир комплекс педагогик чоралар қўлланганидан кейин мониторинг ўтказишни кўзда тутади.
У қандай тадбирлар ўтказилганлиги, объектда қандай ўзгаришларга олиб келганлиги ҳақида ахборотлар тўплашни, самарадорлигини баҳолашни назарда тутади. Натижада қўлланилган технологиянинг қанчалик амалий натижа бораётганини баҳолаш, педагогик ишнинг боришига тузатишлар, ўзгаришлар киритишга имконият беради.
Мана шундан сўнг учинчи – якунловчи, охирги этап бошланади. Бу этапда ижтимоий – педагогик технологиянинг таъсирчанлигини таҳлил этиш ва баҳолаш, келгуси фаолиятни белгилаб олиш ишлари бажарилади. Бунинг ҳам ўз қуйи этаплари бор. Ижтимоий – педагогик технология таъсирчанлигини олдиндан баҳолаш. Мутахассиснинг дастлабки амалий фаолияти тугалланди ва энди унинг самарасига баҳо бериш лозим. Дастлабки баҳо, хулоса – инсон муаммосини қай даражада ҳал этилганлигини аниқлашга имкон беради.
Бу эса мижозни янги шароитда, ўзгача холатда мослашув жараёнига қўшишга имконият яратиб беради.
Мослашув жараёни қўлланилган технология натижаларини мус – таҳкамлашга, унинг устун томонларини (фазилатларини), камчи – ликларини, асосли равишда танланганлигини кўришга имкон беради.
Шуни таъкидлаш жоизки, педагогик таъсир этиш курсини ўтаган кишига мослашишига киришиш вақти жуда муҳимдир.
У объект учун ҳар доим ҳам оғриқсиз, беозор ўтавермайди. Шу сабабли мижознинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш ва мослашувининг ўзига хос хусусиятларини олдиндан кўра билишни назарда тутмоқ лозим. Мана шунда ижтимоий педагог ўз мижозига зарур бўлса ёрдам бериши, қўллаб – қувватлаши мумкин бўлади. Аста – секин мижозининг мустақиллиги ошира борилади ва у ўз – ўзини намаён қилиш, ўз ўрнини белгилаб олиш фаолиятига тўла қўшилади.
Мослашув даври якунлангач қилинган иш ва унинг натижаларини таҳлил этиш қуйи этапи бошланади. Фойдаланилган технологиянинг яхши ва салбий томонлари, уни амалга ошириш вариантлари ҳамда мижознинг ўз шахсий фаолиятининг субъекти сифатида ўз – ўзини такомиллаштириши аниқлаб олинади. Шу билан якунловчи этап тамом бўлади.
Ҳар бир айрим олинган ҳолда ижтимоий – педагогик жараённи сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолашнинг ўз ўлчов, мезонлари мавжуд бўлиб, улар тубандаги схемада келтирилган.


­

“Ижтимоий муҳитда педагогик фаолият” ибораси унинг педагогик жиҳатдан йўналтирилганини ва уни амалга ошириш жойини (мана шу ижтимоий муҳитда) кўрсатади. Бунда гап кўпинча тарбия, таълим бериш, конкрет бир шахснинг ривожланиши, маълум бир муҳит вакили ҳақида боради. Шуни таъкидлаш лозимки, амалий натижалар турлича бўлади: хусусан, у жиддий ижобий ўзгаришларга, ёхуд объект учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.


Бу иш суъбект учун ҳам оқибатсиз қолмайди. У ё ўз кучига, имкониятларига ишонадиган бўлади, ўз ишидан қониқиш ҳосил қилади ва тажрибалар тўплайди, ёки унда ўзига ишончсизлик, ишидан ихлоси қайтиши содир бўлади.
Ижтимоий – педагогик фаолиятда субъект ва объектда содир бўладиган ўзгаришлар сакраш тарзидаги характерда бўлмайди. Махсус олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишига қараганда объектга нисбатан олиб борилган бундай фаолият уни аста – секин, баъзан эса зиддиятли тарзда ўзгаришига сабаб бўлади. Ижобий натижа ижтимоий педагогнинг мақсадли фаолияти, маҳорати, ўз касбини жуда яхши билишига, фаоллигига боғлиқ. Фақат юксак, бой маданиятли шахсгина бошқа бир шахсни рухий ва маънавий жиқатдан бойитиши мумкин.
Тарбиячи юксак маданиятли шахс бўлиши билан бирга унда педагогик майл, иштиёқ ва қобилият ҳамда эгаллаб олинган юксак касбий сифатлар ҳам бўлиши лозим.
Педагогик майл-мойиллик, педагогик фаолиятга берилувчанликдир. Педагогик фаолиятга берилувчанлик эса ижтимоий йўналганликни, касбий йўналганлик ва педагогик қобилиятларни ўзига кўшади.
Педагогнинг ижтимоий йўналганлиги – бу мустаҳкам ижтимоий мотивларнинг мажмуи бўлиб, у педагог фаолиятини белгилаб беради. Унга қуйидагилар киради:
– Маънавийлик, ижтимоий ташаббускорлик ва фаоллик, кенг дунёқараш, эрудиция, янгиликни тез сезиш, ижтимоий масъулиятлилик ва бурч сезгиси, ижтимоий оптимизм.
Ижтимоий педагогнинг касбий йўналганлиги –бу одамнинг педагогикага мойиллигини белгиловчи, шахснинг психолого –педагогик хусусиятлари ҳамда сифатларининг мажмуидир.
Унга тубандагилар киради:
– болаларга, педагогик фаолият объекти сифатида одамга нисбатан бўлган қизиқиш; муомилалик, дилкашлик, билим беришга эҳтиёж, педагогик ёрдам беришга интилиш, ўз – ўзини такомиллаштиришга интилувчанлик.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish