Оқим реакцияси. Сочилган оқимлар ва уларнинг олиниш усуллари /2; 3/
Оқим йўналишига тескари йўналган куч-оқим реакцияси қиймати дастак олдидаги босимга ва насадка диаметрига боғлиқ. Сочилган оқим. Марказдан қочма, пневматик ва механик усуллар.
Оқим насадкадан отилиб чиқаётганда оқим йўналишига тескари йўналган куч ҳосил бўлади. Бу куч оқим реакцияси дейилади. Буни юзага келиши оқимнинг катта кесимдан кичигига ўтганда ҳаракат миқдорини ўзгариши билан боғлиқ.
Оқим реакцияси қуйидаги формула ёрдамида аниқланиш мумкин.
Бу ерда: р - насадка олдидаги босим;
2 - насадка чиқиш кесими юзаси.
Минус ишора реакция кучи оқим ҳаракат йўналишига тескари йўналганлигини кўрсатади. Бу куч қўл дастаклари учун босим 50 м гача бўлганда 500 Н гача; лафет дастаклари учун эса бир неча баробар ортиқ бўлиши мумкин.
Сочилган сув оқими бу учаётган майда сув зарраларининг мажмуидан иборат. Бундай оқимни олиш учун махсус бурундуқлар (насадкалар) ишлатилади улар сачратгичлар дейилади.
Зарраларнинг диаметри ва бошқа параметрлари сочилган оқимнинг олиниш усулига боғлиқ. Амалиётда қуйидаги уч усул кенг тарқалган:
- марказдан қочма усул;
- пневматик усул;
- механик усул.
Марказдан қочма усулда суюқлик оқими сачратгич камерасига тангенсионал йўналишда киради ва айланиб, чиқиш тешиги томон ҳаракатланади. Тешикдан чиқиш пайтида (1-расм) суюқлик зарралари форсунканинг цилиндрик сиртига уринма йўналишда тўғри чизиқли нур бўйлаб отилиб кетади.
1-расм. Марказдан қочма сачратгич
Форсункадан чиқаётган суюқлик сарфи қуйидаги ифода билан аниқланади.
Амалда кўп ишлатиладиган марказдан қочма сачратгичнинг сарф коэффициенти µ = 0.24 - 0.65 оралиғида бўлади. Ёнғин ўчириш амалиётида бундай сачратгичлар юқори каррали кўпик олувчи генераторларда ишлатилади.
Пневматик усулда оқимнинг сочилиши сув оқимининг чиқиш кесимига ҳаво ёки пар бериш ёрдамида эришилади. Бундай сачратгичлар энергетикада кенг қўлланилади. Ёнғин ўчириш амалиётида бундай сачратгичлар асосан кўпикли ва газсувли оқим олишда ишлатилади.
Механик усулда оқимнинг майдаланиши (сочилиши) унинг деворга (тўсинларга) урилиши натижасида юзага келади. Ўзининг соддалиги ҳисобида бу усул ёнғин ўчириш амалиётида кенг қўлланилади. Қуйидаги расмда бўш винт кўринишидаги сачратгич кўрсатилган.
2-расм. Винтли сачратгач.
Ҳар бир спирал маълум сув оқими плёнкасини кесиб, ўз юзасига урилиши натижасида майда зарраларга ажратиб юборилади. 60-80 м босимда сачратгач 100-200 мк размердаги зарралар олишга имкон беради. Бундан ташқари шарли, тирқишли сачратгичлар ҳам ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |