Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Марказдан қочма насослар ишлаш принципи ва асосий параметрлари



Download 2,93 Mb.
bet167/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Марказдан қочма насослар ишлаш принципи ва асосий параметрлари /1; 2; 3/

Марказдан қочма куч, босимлар фарқи. Сув бериши, босими, қуввати, ф.и.к. ва сўриш баландлиги.
Марказдан қочма насос марказдан қочма куч ҳамда суюқлик сатҳи ва ишчи ғилдирак марказидаги босимлар фарқи ҳисобида ишлайди.
Насосларнинг асосий ишчи параметрлари қуйидагилар: суюқлик узатиши Q; босими – Н; қуввати – N; фойдали иш коэффициенти (ф.и.к.) - ва сўриш баландлиги – НS .
Q – бу вақт бирлиги ичида узатаётган суюқлик ҳажми, м3/кун; м3/соат; м3/мин; м3; л/с.
Насос босими Н – бу насосдан чиқиш ва кириш кесимларидаги оқим тўлиқ солиштирма энергияларининг, метрларда ифодаланган, фарқи бўлиб, икки усулда аниқланиши мумкин:
- ўрнатилган асбоблар кўрсаткичларига қараб (ишлаб турган насослар босимини аниқлашда қўлланилади);
- насос ускунаси элементлари бўйича ҳисоб асосида (янги насосларни танлашда қўлланилади).
Насос қуввати бу унинг вақт бирлиги ичида бажарган иши. Насос gQ миқдордаги сувни Н баландликка узатади. Шундай экан gQН вақт бирлигида бажарилган ишни ёки қувватни ифодалайди. Бу қувват фойдали ишга сарф бўлгани учун фойдали қувват ҳам деб аталади.
Фойдали қувватни истеъмол қилинган қувватга нисбати насоснинг фойдали иш коэффициенти - дейилади.

= Nф /N = gQН/N (1)


Тўлиқ ф.и.к. барча йўқотишларни инобатга олади, яъни гидравлик, механик ва ҳажмий.


= гмҳ (2)

Гидравлик ф.и.к. - г насосга киришдан то чиқишгача бўлган оралиқдаги гидравлик қаршиликларни енгишдаги йўқотишларни инобатга олади.


Механик ф.и.к. - м подшипник ва сальниклардаги ишқаланиш натижасида йўқолишни ифодалайди ва индикатор (гидравлик) қувватни истеъмол қилинган қувватга нисбати билан аниқланади.

м = Nu / N (4)


бу ерда Nu – насоснинг индикатор қуввати бўлиб, насос валидаги қувват ва механик йўқотишларга сарф бўлган қувватларнинг айирмасига тенг.


Ҳажмий йўқотишлар – суюқликнинг насосдаги зичлагичлар, клапанлар орқали сизиб чиқиши ва насос ишчи камерасини етарли тўлдирмаслиги натижасида (бундан ташқари маълум миқдордаги суюқлик насос корпуси ичида доимий айланиб юради) кузатилади. Ҳажмий ф.и.к. насоснинг герметиклик даражасини ва ишлаш шароитини характерлайди.
Насосларнинг тўлиқ ф.и.к. қиймати қуйидаги оралиқда ўзгаради: поршенли насосларда = 0,7 – 0,9; марказдан қочма насосларда эса = 0,6 – 0,8. Бунда катта насослар ф.и.к. и кичик насосларникига нисбатан катта бўлишини назарда тутиш лозим.
Насосларнинг асосий параметрларидан яна бири бу сўриш баландлиги бўлиб, уларнинг икки тури мавжуд:
- вакуумметрик сўриш баландлиги - Нвак ;
- геометрик сўриш баландлиги - Нs .




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish