Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Оқимчали насосларнинг (гидроэлеваторнинг) ишлаш принципи ва уларнинг қўлланиш соҳалари



Download 2,93 Mb.
bet169/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Оқимчали насосларнинг (гидроэлеваторнинг) ишлаш принципи ва уларнинг қўлланиш соҳалари /1; 2; 3/

Гидроэлеваторнинг ишлаш принципи, амалда қўлланилиши, афзаллиги ҳамда камчилиги.
Оқимчали насослар (гидроэлеватор) ўзининг содда конструкцияси ва ишончли ишлаши билан ёнғин ўчириш техникасида кенг қўлланилади. Улар ифлос ва агрессив суюқликларда ҳам ишончли ишлайди. Кўпинча улар суюқлик, газ ва порошокларни сўришда ҳамда аралаштиргич сифатида қўлланилади. Бундай насосларнинг камчилиги – уларнинг фойдали иш коэффициентини кичиклиги (0,15 – 0,27), катта миқдорда ишчи суюқлик (узатаётган суюқликдан 1,5-3 баробар кўп) беришга тўғри келади.
Оқимчали аппаратлар (гидроэлеватор) ўт ўчириш амалиётида суюқлик, газ ва порошокларни сўришда кенг қўлланилади. Эжектор (оқимчали насос) D диаметрли А қувурча учи торая борган (диаметргача) В насадкадан ва кенгайиб берувчи қувурча С (К камерада насадкадан маълум масофада ўрнатилган) лардан ташкил топган. А қувур орқали узатилаётган ишчи суюқлик Qн В насадкадан чиқаётганда оқим тезлиги ортади, натижада бутун камерада босим камаяди. Кенгаювчи С қувурчада босим секин орта бориб чиқишда атмосфера босимига етади (агар атмосферага чиқаётган бўлса).
Шундай қилиб, К камерада босим атмосфера босимидан кам бўлади, яъни сийракланиш (вакуум) юзага келади. Вакуум таъсирида резервуардаги суюқлик вертикал найча Т орқали сўрилади. Сўрилаётган суюқлик ишчи суюқлик билан бирлашиб, аралашган ҳолда С қувурча бўйлаб ҳаракатланади.
Э жектордаги вакуум миқдорини Бернулли тенгламасининг қўллаш ёрдамида аниқлаш мумкин.









  1. Насосларнинг тармоққа параллел ва кетма-кет ишлаши /1; 2; 3/

Насосларни тармоққа параллел ишлаши сув сарфини, кетма-кет ишлаши эса босимни ортириш имконини беради. Бунда улар қайси параметрлари билан бир бирига яқин бўлишлари керак.
Маълумки насос ва қувурлар тармоғи бир бутун тизимни ташкил этади. Шунинг учун насос танлаш пайтида керак бўладиган Q ва H ларнинг уларни биргаликда ишлаш шароитига мос келувчи қийматларини олиш керак, яъни насос ва тармоқ характеристикаларининг кесишиш нуқтасига мос келувчи (ишчи нуқта) Q ва Н ни.
Ишлаб чиқаришда кўп ҳолларда юқори босим ёки катта сарф олиш учун бир неча насосни бирга ишлатишга тўғри келади. Бир неча насосни биргаликда ишлатишни икки усулда: кетма-кет ва параллел улаш усулларида амалга ошириш мумкин.
А). Насосларни кетма-кет улаш. Насосларни кетма-кет улаш турлича амалга оширилиши мумкин (1-расм). Бунда биринчи насоснинг чиқиш қувури иккинчи насоснинг кириш қувурига уланади ва биринчи насос билан иккинчи насос орасида маълум узунликдаги қувур бўлиши шарт.
Бу схемаларга кўра кетма-кет уланган насосларнинг сарфлари тенг бўлиб, умумий босим ҳар бир насос босимларининг йиғиндисига тенг бўлади. Агар насослар бир хил характеристикага эга бўлса, умумий босим қуйидагига тенг бўлади.

Шундай қилиб, насосларни кетма-кет улашда улар узатаётган сарфлари билан бир – бирига яқин бўлиши керак. Агар икки насос кетма кет уланганда улар жуда яқин жойлашиб қолса, таъминловчи идишга уланган насос, иккинчи насоснинг сўриш таъсирида бўлгани учун, жуда кичик босим ҳосил қилади. Натижада кетма – кет улаш яхши самара бермайди.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish