Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Сув таъминоти тизимларининг вазифаси бўйича тоифаси (классификацияси)



Download 2,93 Mb.
bet172/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

11. Сув таъминоти тизимларининг вазифаси бўйича тоифаси (классификацияси) /2; 4; 5/
Сув таъминоти тизими хўжалик-ичимлик, ишлаб чиқариш, ёнғин ўчириш ва ҳоказо мақсадлар учун сув етказиб беради.
Сув таъминоти тизими – бу сувни олиш, элтиш, тозалаш, сақлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш учун хизмат қиладиган инженер – техник иншоотлар мажмуидан иборат. Улар қуйидаги тоифаларга бўлинадилар:

  1. Хизмат кўрсатаётган объектларига қараб: шаҳар, посёлка, саноат, қишлоқ хўжалиги, темирйўл ва ҳоказо сув таъминоти тизимларига бўлинади.

  2. Вазифасига кўра: хўжалик – ичимлик, ишлаб чиқариш ва ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари қурилади. Шаҳар ва аҳоли пунктларида, одатда, хўжалик – ёнғинга қарши бирлашган сув таъминоти барпо этилиб, саноат корхонаси алоҳида сув билан таъминланади, яъни кўпинча хўжалик-ичимлик тизими ёнғинга қарши сув таъминоти тизими билан бирлаштирилиб, ишлаб чиқариш сув таъминоти тармоғи алоҳида қурилади. Айрим ҳолларда учаласи ҳам бирлаштирилиши мумкин. Кўпинча ёнғинга қарши сув таъминоти тармоғини хўжалик-ичимлик тармоғи билан (ишлаб чиқариш сув таъминоти тизими билан эмас) бирлаштирилишини қуйидагича тушунтириш мумкин:

- ишлаб чиқариш водопровод тармоғи одатда кам тармоқланган бўлади, а ёнғинга қарши сув таъминоти тизими эса корхонанинг барча объектларини қамраб олган бўлиши лозим.
- насос станциясида ўрнатилган махсус ёнғин ўчириш насосларининг ишлаши тармоқдаги босимни кескин ортириб корхонадаги технологик жараённи бузиши, натижада сифатсиз маҳсулот чиқишга олиб келиши мумкин.
Алоҳида ёнғинга қарши сув таъминоти тармоғи айрим ҳолларда техник иқтисодий асослаб берилгандагина қурилиши мумкин. Уларни ўта ёнғинга хавфли объектларда (нефть омборларида, ёғоч омборларида, пахта тозалаш заводларида ва ҳ.к.) қуриш мумкин.


12. Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларининг босим бўйича классификацияси. Эркин босим /2; 4; 5/
Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимидаги эркин босим ва унинг паст ҳамда юқори босимли тармоқлардаги қиймати.
Ёнғинга қарши сув таъминоти тармоқлари босимига қараб икки хил бўлади: паст босимли ва юқори босимли. Шаҳар сув ўтказгич тармоқлари паст босимли бўлгани учун ёнғинга қарши сув ўтказгич тармоқлари ҳам паст босимли бўлади. Фақат алоҳида бинолар ёки саноат корхоналари учун юқори босимли сув таъминоти тизими қурилиши мумкин.
Агар аҳоли масканларида аҳоли сони 5 минггача бўлса, меъёрий ҳужжатлар талабига асосан, ёнғинга қарши сув ўтказиш тармоғи юқори босимли бўлиши лозим. Чунки бундай масканларда хўжалик – ичимлик сув сарфи билан ёнғинга қарши сув сарфи орасидаги фарқ жуда катта. Шунинг учун, бундай масканларда хўжалик – ичимлик ва ишлаб чиқариш сув таъминоти бирга қурилиб, ёнғин ўчириш учун керак бўладиган сувни очиқ ва ёпиқ турдаги ҳовуз ва резервуарлардан олинади.
Аҳоли масканларидаги сув таъминоти тармоғида хўжалик – ичимлик суви истеъмоли пайтида бинога кириш жойидаги ер сатҳида минимал эркин босим бир қаватли бинолар учун 10 м дан кам бўлмаган миқдорда олинади, баланд қаватли биноларда эса ҳар қаватига 4 м дан қўшиб борилади. Минимал сув истеъмоли соатида ҳар бир қаватга қўшиладиган қўшимча босим 3 м ни ташкил этади.
Паст босимли ёнғинга қарши водопровод тармоғида эркин босим ёнғин ўчириш насослари ёрдамида гидрантлардан сув олиш учун етарли бўлиши лозим ва ер юзаси сатҳида 10м деб олинади. Бу босим гидрантда, колонкада енг патрубкаларида босим йўқолишлар йиғиндисидан катта бўлиши шарт.
Юқори босимли ёнғинга қарши сув таъминоти тизимида эркин босим энг баланд бинонинг энг юқори нуқтасида ёнғинга сарфланаётган тўлиқ сув миқдорида баландлиги 10 м дан кам бўлмаган яхлит оқим олиш имконини бериши лозим. Бунда ҳар бири 5 л/с дан бўлган икки оқим сув сарфи узунлиги 120 м бўлган 66 мм ли резинасиз енг орқали (дастак учида 19 мм ли насадка ўрнатилган) узатилади.
У ҳолда юқори босимли сув узатиш тармоғидаги эркин босим қуйидагига тенг бўлади:

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish