Сақлагичларнинг хиллари
1000 В гача кучланишга мўлжалланган электр мосламаларида ишлатиладиган эриш сақлагичлари, ўзининг тузилиш конструкциясига қараб уч хилга бўлинади:
1) Пластинкали сақлагичлар (очиқ сақлагичлар)
2) Пробкали сақлагичлар (ПД, ПДС, Ц27, Ц33)
3) Трубали (қувурли) сақлагичлар (ПР, ПН).
Автомат ўчиргичлар
Автоматик ҳаволи ўчиргичлар (автоматлар) кучланиши 1000 В гача бўлган электр мосламаларида ишлатилади. Улар электр мосламаларида ортиқча юкланиш, қисқа туташув ҳодисалари содир бўлганда, кучланиш йўқолганда ёки белгиланган нормадан пасайганда ва шунга ўхшаш авария, носозликлар вақтида автоматик равишда электр тармоқдан ўчиришга мўлжалланган.
Автоматлар қуйидаги асосий қисмлардан иборат: корпус (қобиқ), кришка (қопқоқ), ёй ўчириш камера (бўшлиғидан), бошқарув механизмидан, осон ажратувчи (расцепление) қурилмасидан ва ажратувчидан.
Автомат қобиқлари пўлатдан, фарфордан ёки пластмассадан ясалади ва улар ичига автоматнинг ҳамма қисми жойлаштирилиб қопқоқ билан беркитилади.
Бошқарув қурилмаси ҳар доим бир хил тезликда туташувга контактларни бир зумда ажратади ёки туташтиради, тугмага ёки ричаг ҳаракати тезлигидан қатъий назар.
Автоматнинг автоматик ишлашини таъминловчи асосий қисмларидаги бири ажратгич ҳисобланади. Ажратгичларнинг хилларига қараб автоматлар фақат: электромагнит ажратгичли (М), иссиқлик ажратгичли (Т) ва қўшма ажратгичли (комбинированный) МТ хиллари тайёрланади.
Энг кўп ишлатиладиган, ўрнатиладиган автоматларнинг хиллари қуйидаги сериялардан иборат: А3100, АП-50, АК-63,АБ-25М, А3700, А-63, АЕ1000, АЕ2000 ва бошқалар. Бу хилдаги автоматлар тўйган ўтказувчан чанг ёки аралашмасида заҳарли буғ ёки газ бўлган муҳитда ва улар металл қобиқларни емирадиган портлаш хавфи бўлган муҳитда, бундан ташқари сув тегишидан ҳимоя қилинмаган, урилиш ёки силжитишлар бўлган жойларда ишлатишга мўлжалланмаган.
Иссиқлик релеси
Иссиқлик релелари асосан узоқ муддат тартибида ишлайдиган электро-двигателларни (ишлаш даври камида 30 мин кам бўлмаган) узоқ муддатли юклашида хавфли қизишдан ҳимоя қилиш учун хизмат қилади.
Ҳозирги вақтда асосан иссиқлик релеларининг қуйидаги хиллари ТРП, ТРН, ТРВ, ТРГ ишлатилади.
Бир қатор релеларни (ТРП, ТРН ва бошқалар) регуляторлари бор бўлиб, ишлаш токи катталигини майин ўзгартиришни таъминлайди.
Иссиқлик релеларини танлашда энг кўп тарқалган магнитли ишга туширгичлар сериялари ПМЕ ва ПА ва бошқалар.
- Нормал ишлатилган ҳолатда мўлжалланган иссиқлик даражасидан уларнинг ортиқча қизиб кетмаслиги;
- электр мосламаларини қисқа вақтли ортиқча юкланишида ўчирмаслик (ишга тушириш токи вақтида, ўз-ўзидан ишга тушиш токи ва шунга ўхшаш вақтларда).
Биринчи шартли қониқтириш учун ҳимоя аппаратларини шундай танлаш керакки, бунда аппаратни ўзининг номинал токи ва ёриш қўшимчаси ёки ажратгичи электр тармоғининг ҳисобланган токига тенг бўлиши:
Do'stlaringiz bilan baham: |