Электр тармоқлари ҳақида тушунча. Тузилиши, вазифаси ва ҳар хил белгиларига қараб бўлиниши
/1; 2; 3; 5; 6; 7; 8; 11; 12; 14; 16/
Электр тармоқлари таъриф бериш, вазифаси, тузилиши ҳақида тушунча бериш, уларнинг хар хил кўрсаткичларига қараб бўлинишини кўрсатиш ва хар бирига алоҳида таъриф бериш.
Электр тармоқлари электр энергиясини олинган жойдан истеъмол қилинадиган жойгача узатиш ва тақсимлаш учун хизмат қилади. Улар ўчиргичлар, ўлчагичлар, трансформациялаш, кучланишини бошқариш ва шунча ўхшаш аппарат ва қурилмалар билан таъминланган ўтказгичлар (электр симлари) қурилмасидан тузилган. Электр тармоқлари бир неча кўрсаткичларга кўра бир биридан фарқланади. Масалан: токнинг таркибига қараб - ўзгарувчан ва ўзгармас ток тармоғи; ишлатилиши (тайинланиши) бўйича - кучланишли, ёритишли ва қўшма (комбинированный); кучланишнинг катталигига қараб - 1000 В гача бўлган ва 1000 дан юқори; жойлашишига қараб - ташқи (хоналардан ташқарида) ва ички (хоналар ичида).
Бундан ташқари, электр тармоқлари юқори кучланишли - электр энергиясини узоқ, масофаларга узатиш учун ва паст кучланишли - электр энергиясини асосан истеъмочиларга тақсимлаш учун хизмат қилишга бўлинади.
Эрийдиган сақлагичлар. Тузилиши, ишлаш принципи ва хиллари
/2; 3; 5; 6; 7; 8; 11; 12; 14; 16/
Эрийдиган сақлагичларнинг таърифи, вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципларини ҳақида тушунча бериш, уларнинг хилларини, русумларини, кўрсаткичларини кўрсатиш ва хар бирига алоҳида таъриф бериш. Эрийдиган сақлагичларнинг афзалликлари ва камчиликларини кўрсатиб ўтиш.
Эрийдиган сақлагичлар - деб шундай қурилмага айтиладики, бунда сақлагичдаги эрувчан қўшимчага мўлжалланган токдан юқори ток таъсир этиб уни эритади ва электр занжирини узади.
Ҳар қандай эрийдиган сақлагич қуйидаги қисмлардан иборат: қобиқ қисмдан (патрон), контакт қурилмасидан ва эрувчи қўшимчадан (плавкая вставка). Тузилиш конструкциясига қараб эрийдиган сақлагичлар икки хил бўлади: тарқатиладиган ва тарқатилмайдиган. Тарқатиладиган сақлагичларда эрийдиган элементини яъни эрувчи қўшимчасини ишлагандан сўнг алмаштириш мумкин, тарқатилмайдиганларда эса буни иложи йўқ, уларни фақат бошқасига алмаштириш зарур.
Эрийдиган сақлагичларнинг ишлаш услуби токдан иссиқлик ажралиб чиқиб эрувчи қўшимчани эритиб электр занжирни узишга асосланган.
Сақлагичлар билан электр мосламаларини ишончли ҳимоя қилиш ёки
хавфсизлигини таъминлаш қўйидаги тенгликка боғлиқ:
ўчириш < қизиш
ўчириш - ўчириш вақти, мин.
қизиш - қизиш вақти, мин.
Эриш сақлагичлари билан электр тармоқларини ортиқча юкланишдан ҳимоя қилишдан кўра кўпроқ қисқа туташувдан ҳимоя қилиш ишончлироқдир, чунки ортиқча юкланишда сақлагичларда эриш қўшимчасининг эриш вақти кўпроқдир.
Тузилиши: Сақлагичларнинг эриш қўшимчаларини ҳимоя характеристикасига унинг конструкцияси қанақа формада ва қанақа ўлчамда тайёрлашлиги маълум таъсирини кўрсатади. Қўшимча узунлиги қанча қисқа бўлса, унинг эриш хусусияти шунга тез бўлади. Эриш қўшимчалари асосан иссиқликдаги тез эрийдиган материаллардан, яъни олово (қалай), қўрғошин, рух ва шунга ўхшашлардан ясалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |