Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Электр симлари, кабелларининг истеъмолчиларга улаш ва ётқизиш усуллари. Уларни танлашда, монтаж қилишда ва ишлатишда қўйиладиган асосий талаблар



Download 2,93 Mb.
bet152/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Электр симлари, кабелларининг истеъмолчиларга улаш ва ётқизиш усуллари. Уларни танлашда, монтаж қилишда ва ишлатишда қўйиладиган асосий талаблар

/2; 3; 4; 6; 7; 8; 10; 12; 14; 15/
Электр симлари ва кабелларига таъриф бериш, уларни танлашда, монтаж қилишда ва ишлатишда қўйиладиган асосий талаблар қайси меъёрий ҳужжатда кўрсатилганлигини ва асосий талабларни кўрсатиш. Электр симлари ва кабелларининг текширув муддатлари ва текширув қайси ташкилот орқали амалга оширилишини тушунтириш.
Электр тармоқларини лойиҳалашда, монтаж қилишда ва ишлатишда электр симларининг, кабелларининг маркасини тўғри танлаш, уларни ётқизиш ёнғин хавфини олишдаги энг биринчи вазифалардан биридир. Ҳар хил хоналар учун электр симлари ва кабелларини танлашда асосан қуйидагиларга эътибор бериш керак: тармоқдаги кучланишга, атроф-муҳитга, хонанинг тааллуқлилигига ва унинг қиймати, тузилиш конструкцияси, симларнинг механик шикастланиши ва шунга ўхшашлар.
Электр симларининг ва кабелларининг ётқизилиши юқорида келтирилган талабларга ёки уларнинг маркасига асосан танланади. Электр симларини турини танлашда. ётқизишда электр хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларини ҳисобга олиш лозим. Электр симларининг ва кабелларининг турини танлаш ва рухсат этилган ётқизиш усуллари ЭМТҚ (ПУЭ) нинг 1 бобида берилган.
Электр симлари, кабелларининг истеъмолчиларга энг кўп улаш усуллари қуйидагилар ҳисобланади: болтли, пайвандлаш, сиқиш (пресслаш), хар хил қисқичлар орқали ва х.з.
Қуйидаги ётқизиш усуллари мавжуд: ер остидан, газ қувурлари (трубалар) ичидан, девор конструкциянинг ичидан, конструкциялар орқали қисқичларда, лотокларда, изоляторлар орқали, таянчлар орқали очиқ холда ва ҳ.к.
Электромонтаж ишлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар ЭМТҚ (ПУЭ) ва қўлланмалар орқали аниқланади. Бу талабларнинг негизида асосан лойиҳага қаттиқ риоя қилиш ётади. Бу асосан портлаш хавфи бўлган ҳудудларни электр жиҳозларини монтаж қилишда жуда катта эътибор талаб қилади.
Бу асосан қуйидагилардан иборат:

  • лойиҳаланган электр тармоғи конструкциясига рухсатсиз ўзгартиришлар киритиш;

  • ҳар қандай ўзгартиришлар фақат лойиҳалаш ташкилоти билан келишувдан сўнг.

Портлаш хавфи бўлган ҳудудларнинг ҳаммасида электр симларини темир сув-газ қувурларида ётқизиш энг ишончли ҳисобланиб, улар портлаш кирмайдиган қобиқли ёки портлашга қарши ўта ишончли электр симлари ҳисобланади.
Электр симларини истеъмолчиларга қувурлар орқали улашда камида бешта резьба буралиб, резьбаларга махсус бойлагичлар (пакли) ўралган бўлиши керак.
- Портлаш хавфи бўлган ҳудуддан қўшни хоналарга электр симлари ва кабелларининг девордан ёки хона шипларидан қувурлар орқали ўтказилади. Бунда қувурларнинг икки томони махсус тўлдиргичлар (олибастер, асбест ва бошқа) орқали тўлдирилади.
- Сув-газ қувурларида электр симларини ётқизилганда, уларнинг қалинлик кесими: мис толали сим учун 1,5 мм2, алюмин сим учун 2,5 мм2 ошмаслиги керак.

  • Электр тармоқларини доимий кўздан кечириш, капитал таъмирлаш уларни ишончлилигини ёнғин-портлаш хавфсизлигини таъминлайди.

Алюмин толали электр симлари ва кабелларини қуйидаги ҳолларда қўллаш қатъиян ман этилади:

  • портлаш хавфи бўлган В-I, В-Iа ҳудудларида;

  • ёнувчан қобиқли (изоляцияли) симларни ҳамма ёнғин хавфи бўлган хоналарда;

  • томоша биноларининг ёритиш симларида (саҳна, киноаппаратура хонаси, 800 дан ошиқ томошабин сиғадиган залларда);

  • биноларга мис симлар орқали туширилган тармоққа улаш.

Электр тармоқлари ҳимоя қобиғи ҳолатини, уларни қаршилигини ўлчаш билан аниқланади. Бу текширув электр энергияси назорати ташкилоти нозирлари томонидан уч йилда бир марта, махсус масканлар учун келишилган вақтда ёки бир йилда бир марта текширилади.
Кучланиш 1000 В бўлган кучланиш ва ёритиш электр тармоқлари қобиқлари қаршиликлари мегоомметрлар ёрдамида ўлчанади.
Электр тармоғи ҳимоя қобиғи (изоляция) қаршиликлари ҳар бир участкада 0,5 МОм (500000 Ом) дан кам бўлмаслиги керак.
Янги монтаж қилинган электр тармоқларини қабул қилишда корхоналарни электр энергияси билан таъминлайдиган ташкилотлар билан келишилган техник лойиҳалари, чизмалари ва ҳужжатлари бўлиши керак.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish