Функционал вазифаларига қараб саноат электр мосламаларининг бўлиниши /2; 3; 5; 6; 12; 14; 15/
Саноатдаги электр қурилмалари ҳақида тушунча бериш, уларни бўлишга нима асос қилиб олинганини кўрсатиш, хар бир электр қурилмасини мисоллар келтириб тушунтириш.
Саноатдаги электр қурилмалари функционал вазифасига асосан қуйидагиларга бўлинадилар:
-электр энергиясини ишлаб чиқувчилар (генераторлар);
-электр энергиясини қайта ишловчилар-кучланишни қайта ишловчилар (трансформаторлар);
-электр энергиясини ишлаб чиқиш ва қайта ишлаш қутисидан электр
энергияси қабул-қилувчиларига узатувчилар (симлар, кабеллар);
-электр энергиясини тақсимловчилар (тақсимловчи подстанциялар, тугунлар, шитлар);
-электр энергиясини истеъмол қилувчи электр қабул қилувчилар (электр пайвандловчи, электр ёритувчи, электротермик электр двигателлари ва бошқалар).
Юқорида санаб ўтилган электр қурилмаларга (ПУЭ) «Электр мосламаларининг тузилиш қоидаларига» (ЭМТҚ) асосан кучланиши 1000 В гача ва кучланиши 1000 В дан юқориларга бўлинади.
Электр энергиясининг ишончли таъминоти бўйича электр қабул қилувчиларнинг тоифалари /2; 3; 5; 6; 12; 14; 15/
Электр энергияси таъминоти ҳақида тушунча бериш, уларни бўлишга нима асос қилиб олинганини кўрсатиш, хар бир тоифага алоҳида таъриф бериш ва мисоллар келтириб тушунтириш.
Электр таъминловининг ишончлилик талабини таъминлаш учун электр қабул-қилувчилар уч тоифага бўлинади.
Биринчи тоифа 1 электр қабул-қилувчиларнинг электр таъминловининг бузилиши, инсонлар ҳаётига хавф солади, халқ хўжалигига катта зарар келтиради, ускуналарни ишдан чиқаради, маҳсулотнинг сифатсиз чиқишига йўл қўяди, шунингдек, технологик жараённинг тиклаб бўлмайдиган носозлигига олиб келади. Бу тоифадаги электр қабул-қилувчилар камида иккита бир-бирига боғлиқ бўлмаган манбалардан истеъмолланиши керак ва истеъмолнинг узилиши фақатгина асосийсидан захира манбаига автоматик равишда ўзишидаги вақтда рухсат этилади. Шуни такрорлаш керакки, 1 тоифа электр қабул-қилувчилари ўзгача гуруҳни ўз ичига олиб, уларнинг авариясиз ишлаши ишлаб чиқаришни тўхтаб қолишини, инсонларнинг ҳаётини хавфсизлигини, портлашни, ёнғинни ва қимматбаҳо жиҳозларни сақлаб қолишни таъминлайди.
2 тоифа шундай электр қабул-қилувчиларни ўз ичига олиб, уларнинг манбадан таъминланиши тўхтаб қолиши маҳсулотнинг кескин камайишига, механизмларнинг узоқ вақт туриб қолишига ва транспортнинг ишсизлигига олиб келади. Бу тоифадаги электр қабул-қилувчиларга, 6 кВ ва ундан юқори бўлган кучланишда битта электр узатиш ҳаво линияси билан таъминлаш мумкин, яъни бунда пасайтирилган кучланиш битта трансформаторда захираланади. Агар корхона ичидаги омборда трансформаторларни марказлашган захиралаш ёки омбордан узоқ бўлмаган масофада мумкин бўлса, бу тоифадагилар учун кам маблағ талаб қиладиган автоматик захираларини қўллаш мумкин.
3 тоифадагиларга 1 ва 2 тоифага тегишли бўлмаган қолган ҳамма истеъмолчилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |