Дидактика ва унинг хусусиятлари
Охирги йилларда дидактика категорияларини “дидактик система” ва “ўқитиш технологияси” деб аташ тавсия этилмоқда.
Дидактиканинг асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:
1.Таълим жараёни, уни ташкил қилиш ва ўтказишни илмий асослаб ва тушунтириб бериш;
2.Таълим жараёнини такомиллаштириш ва таълимнинг янги технологияларини яратиш;
3.Кимни нимага ўқитиш, қачон, қандай, каерда ва қай шаклда қандай ўқитиш керак деган савол жавоб бериш.
Лекин бугунги кунда дидактика қуйидагилар асосий муаммоларни ҳал қилмоқда:
1.Таълим (узлуксиз таълим) мазмунининг педагогик асосларини аниқлаш;
2.Таълимнинг моҳияти, қонунияти принципларини аниқлаштириш ҳамда ўқувчиларга тараққий – тарбиявий таъсирни ошириш йўллари ва усулларини тадқиқ қилиш;
3.Ўқувчиларнинг ўқув ўрганиш фаолиятининг қонуниятларини ва ўқув жараёнида уни фаоллаштириш йўлларини ўрганиш;
4.Узлуқсиз таълимнинг умумпедагогик методлар системаси ва уларни самарали қўллаш шароитларини ишлаб чиқиш;
5.Умумтаълим-тарбия муассасаларида ўқув ишларини ташкилий шаклларини аниқлаш ва такомиллаштириш кабилар.
Шунингдек, дидактика фан сифатида таълим ҳамда унинг предметларини ўқитиш қонуниятларини ўрганади ҳамда режалаштирилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишдаги методларни, ташкилий ашё ва ўқув қуролларини аниқлаб беради, таълим жараёнининг бориши ва натижаларни таҳлил қилади.Шу сабабли дидактиканинг асосий аспекларини кўриб чиқамиз.
Дидактика грекча “didaktos” – ўргатувчи, “didakso” – ўрганувчи деган маънони билдириб, педагогиканинг тармоғидир ва у таълимнинг ҳамда ўқитишнинг тавсифлаб энг умумий кўринишининг назарий асосларини тавсифлаб беради. Дидактика узлуксиз таълимнинг барча ўқув фанларига хос бўлган ўқитишнинг принципи, мақсади, вазифалари, таълимнинг мазмуни ва ўқув жараёнини назорат қилишнинг асосий қонуниятларини очиб беради.
Дидактика умумтаълим, касб-ҳунар; ўрта махсус, олий мактаб, магистратура ва бошқа ўқув юртларида таълим ва ўқитишнинг қонунияти ва ўзига ҳос қонуниятларини ўрганади.
Дидактика сўзи биринчи марта олмон педагоги Вольфрам Ракте (1571-1635) нинг қўлёзмаларида учраб, уни ўқитиш санъати маъносида келтирилган.Я.А.Коменский эса дидактикани “Хаммани хамма нарсага ўргатиш санъати” деб таъкидлаган.XIX асрнинг бошларида олмон педагоги И.Гербарт дидактикага тарбиявий ўқитиш мақомини берди.Шу замонлардан бери дидактиканинг асосий вазифаси – нимага ўқитиш ва қандай ўқитиш бўлиб қолди.Хозирги замон илми эса кимни, қачон, қаерда, нечун ва қандай ўқитиш муаммоси билан шуғулланиб келмоқда [ ] .
Do'stlaringiz bilan baham: |