Эпифиз. Бу без одамда диаметри 3 - 4мм га тенг бўлиб, бош мия марказида, учинчи қоринча тубида жой-лашган, мелотонин гормонини синтезлайди. Мелатонин бошқа бир биоген амин - серотониндан ҳосил бўлиб, пиг-мент алмашинувини, жинсий фаолиятни, кеча-кундузлик ва фаоллик ритмларини, ҳужайралар бўлинишини ва ривож-ланишини бошқаришда иштирок қилади.
Малатонин эпифиздан ташқари хазм тизимидаги апу-доцитларда, томирлар эндотелийида, буйрак усти бези пўстлоқ қисмида, миячанинг Пуркинье ҳужайраларида, симпатик тугунларида ҳам синтезланади. Мелатонин кўзнинг тўр пардасида ҳам топилган. Тўр пардада гормоннинг миқдори камайиб кетса, одамнинг рангларини ажратиш қобилияти бузилади.
Мелатонин уйқу келтириш қобилиятига ҳам эга. Бир неча томчи гормон эритмаси мушук бурнига томизилганда 70 - 100 дақиқа давом этувчи чуқур уйқу кузаталади.
Мелатонин ҳужайралар бўлинишини секинлаштириб, ўсмага қарши таъсир кўрсатади. Мелатонин гипофиздан гонадотроп гормонларнинг қонга ўтишини секинлаштиради. Шу сабабли унинг қондаги миқдори кўпайиб кетса балоғатга етиш чўзилиб кетади. Гормоннинг етишмовчи-лигида эса жинсий ривожланиш тезлашади.
Айрисимон без (тимус). Бу без иммун тизимининг марказий аъзоси бўлиб, эндокрин фаолият ҳам кўрсатади. Бу без тўқимасидан бир қанча пептид ва оқсил табиатли физиологик моддалар олинган. Уларга лимфоцитларни рағбатлантирувчи гормон, тимозин, тимин, тимотоксин ва бошқалар киради. Бу моддалар иммунитетнинг турли омилларига, лимфопоэзга, асаб – мушак ўтказувчанлигига таъсир қилади. Аммо уларни чин гормон хисоблаб бўлмайди.
Тимуснинг физиологик фаол моддалари билан тироксин, жинсий гормонлар, адренокортикотроп гормонлар ўртасида қарама–қарши муносабатлар бор. ўсиш гормонига эса тимус гормонлари кўмакдош. Демак, тимус иммун тизими ва ички секреция безлари фаолиятини монандла-штириб турувчи аъзо.
Тўқима гормонлари. Ҳозирги пайтда тўқима ва аъзоларда 50 хилга яқин гормонни синтезлаш қобалиятига эга бўлган ҳужайралар топилган. Бу ҳужайраларнинг кўп қисми хазм тизими аъзоларида, ўпка, буйрак, юрак ва бошқа эндокрин тизимига кирмайдиган аъзоларда учрайди. Гормон синтезловчи ҳужайраларни махсус иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида аниқланади.
Бу ҳужайралар биоген аминларнинг ўтмишдошларини карбоксилсизлантириш ва уларнинг қолдиғидан пептид гормонларини синтезлаш қобилиятига эга. Бу ҳужайралар АПУД-тизимни ташкил қилади. Апудоцитлар синтезлай-диган гормонлар жуда кўп. Улар серотонин, секретин, мотилин ва бошқа моддаларни ишлаб чиқаради.
Демак, гормонлар фақат махсус эндокрин безлардагина эмас, балки аъзо ва тўқималарда ҳам синтезланиши мумкин. Бу борада хазм тизимининг фаоллиги юқори, ундан апудоцитлар 20 тур гормон ишлаб чикаради. Бу гормонлар энг аввало хазм аъзолари фаолиятини бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, хазм тизими гормонлари умумий модда алмашинувини назорат қилишда ҳам иштирок қилади. Бу гормонларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Уларни асосан ингичка ичак шиллиқ пардасидаги ҳужайраларда синтезланади, шу туфайли уларнинг энтерин тизими гормонлари гуруҳига бирлаштиради. Уларни яна гастроин-тестинал гормонлар, деб айтилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |