Катехоламин гормонлар биринчидан кўндаланг-тар-ғил ва силлиқ мушакларнинг тонуси ва қисқаришига таъсир қилади, икинчидан, ёғлар ва углеводлар алмашинувида иш-тирок қилади. Адреналин қонда глюкоза миқдорини кўпа-йиши тезлаштиради. Бу жигарда гликоген парчаланишини тезлашишининг натижасидир. Норадреналин қондаги глю-коза миқдорига кам таъсир қилади. Адреналин энг кучли контринсуляр (яъни инсулинга қарши) гормон бўлиб, қондаги глюкоза миқдорини бошқаришда муҳим аҳамиятига эга. Адреналин ва норадреналин ёғ тўқимасида ёғнинг парчаланишини тезлаштириб, қонда эркин ёғ кислоталар миқдорини оширади. Ёғ кислоталар энергия манбаи сифатида сарфланади. Адреналин таъсирида катта ёшли одамнинг асосий модда алмашинуви 1,3 марта атрофида, чақалоқларда эса 4 мартага яқин тезлашади. Бундай термоген самара норадреналинда ҳам кузатилади.
Катехоламинлар юрак-томир тизимига кучли таъсир қилади. Норадреналин бош мия томирларидан ташқари ҳамма томирларнинг силлиқ мушак толаларини қўзғатиб, торайтиради.
Адреналин баъзи қон томирларни, масалан, тери қон томирларини торайтириб, бошқа қон томирларни (скелет мушаклар томирларини) кенгайтиради.
Адреналин ва норадреналин организмдан ажратиб олинган юракка мусбат хронотроп ва инотроп таъсир кўрсатади. Аммо бутун организмда бу катехоламинларнинг юракка кўрсатадиган таъсирида фарқ бор. Организмга киритилган норадреналин юрак қисқаришини тезлаш-тирмайди, аксинча брадикардия пайдо қилади. Бу адашган асабнинг рефлектор қўзғалишининг натижаси бўлса керак, чунки атропин юборилганда норадреналин брадикардияга олиб келмайди. қонда норадреналиннинг кўпайиши систолик ва диастолик артериал қон босимини оширади. Адреналин таъсирида фақат систолик босим ошиб, диастолик босим ўзгармайди ёки аксинча, пасаяди.
Адреналин ва норадреналин нафас олишни чуқурлаш-тириб, бронхларни кенгайтиради. Одатда, булар овқат хазм қилиш тизими аъзоларининг силлиқ мушакларини бўшаштиради, аммо бошқа аъзолардаги силлиқ мушакларга (талоқ қобиғи, тери тукларини кўтарувчи мушаклар, қорачиқни кенгайтирувчи мушакларга) кўзгатувчан таъсир қилади.
Адреналин МВТ фаолиятини рағбатлантиради, унинг таъсирида одамнинг диққат-эътибори, ақлий қобилияти яхшиланади. Тинч холатда буйрак усти безидан адреналин ва норадреналин ажралиши унча кўп эмас, фақат САТ қўзғалганда уларнинг қондаги миқдори кўпаяди. Буни стресс холатларда яққол кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |