82
18.1-расм. Двигателни ҳосил қилган қуввати билан автомобилни ҳаракатланиши
учун керак бўлган қувват баланси.
Тезлик характеристикаси
Юкланишни
ростлаш
тузилмасининг
вазияти
ўзгармас
бўлганда
ИЁД
кўрсаткичларининг тирсакли валнинг айланиш частотасига боғлиқлиги тезлик тавсифи
деб аталади. Ростлаш мосламасининг вазияти тўлиқ юкланишга тўғри
келса тезлик
тавсифи ташқи тавсиф дейилади. Юкланишни ростлаш мосламасининг оралиқ
вазиятларида қисмий тезлик тавсифлари ҳосил бўлади.
18.2-расмда дизел ва карбюраторли ИЁД нинг тезлик тавсифлари келтирилган.
Дизелларнинг ростлаш тавсифи
18.3-расмда дизелни ѐниилғи пуркашни илгарилатиш бурчаги бўйича ростлаш
тавсифи келтирилган. Тавсиф ѐнилғи насоси рейкасининг ўзгармас вазиятида ва айланиш
частотасини стенднинг тормоз қурилмаси ѐрдамида бир хил тутиб турган ҳолда олинади.
Мослашувчанлик ва буровчи момент захираси коэффиғиентлари
Транспорт воситалари двигателнинг тортиш-фойдаланиш хусусиятларини тезлик
тавсифлари бўйича бахолашда мослашувчанлик
коэффициенти
тушунчасидан
фойдаланилади.
К
м
=М
еmax
/М
еном
=Р
emax
/Р
eном
бу ерда М
еmax
-энг катта буровчи момент, М
еном
-номинал режимдаги буровчи момент.
Мослашувчанлик коэффициенти ИЁД нинг ташқи қаршилик ўзгаришига автоматик
тарзда мослашиш хусусиятини ифодалайди. У қанчалик катта бўлса, ана шу аломат
бўйича тавсиф шунча қулай бўлади. Дизеллар учун бу коэффиғиент ташқи тезлик
тавсифига кўра 1,05...1,15 га, карбюраторли ИЁД лар учун эса 1,15...1,35 га тенг бўлади.
ИЁД нинг тортиш хусусиятларини тезлик тавсифи бўйича баҳолаш
учун буровчи
момет захираси (запаси) коэффициентидан ҳам фойдаланилади.
еном
еном
етах
М
М
М
м
ѐки
м
=К
м
-1
18.2-расм. Тезлик тавсифлари.
83
18.3-расм. Дизелнинг ѐнилғи пуркашни илгарилатиш бурчаги бўйича ростлаш
тавсифи.
Юкланиш тавсифлари
Юкланиш
тавсифлари
деганда
ўзгармас
айланиш
частотасида
ИЁД
кўрсаткичларнинг юкланишга боғлиқлиги тушунилади. Тавсифлар юкланишни салт
ишлашдаги қийматдан номинал қийматгача ўзгартирган ҳолда олинади.
18.4-расмда юкланиш тавсифлари келтирилган.
18.4-расм. Юкланиш тавсифлари.
а-босим остида киритиш усули қўлланилмаган дизел;
б-карбюраторли ИЁД
18.5-расмда учқундан ўт олдириладиган карбюраторли ИЁД учун аралашма
таркибига кўра ростлаш тавсифи келтирилган. Бу тавсиф ўзгармас
айланиш частотасида
ва ѐнилғи узатиш мосламаси (дросселқ-заслонка) нинг ўзгармас вазиятида олинади.
Аралашманинг таркиби ѐнилғи жиклѐрининг ўтиш кесимини ѐки қалқовичли камерадаги
ҳаво босимини рослаш орқали ўзгартирилади.
Салт ишлаш тавсифи соатлик ѐнилғи сарфининг валнинг айланиш частотасига
боғлиқлигини белгилайди ва ундан ИЁД нинг бирор тезлик режимида салт ишлагандаги
ѐнилғи сарфини баҳолаш учун фойдаланилади.
Кўп параметрли тавсиф ИЁД ишининг у ѐки бу (баъзан эса бир неча) кўрсаткичи
бошқа икки кўрсаткич, одатда, юкланишга (Р
е
ѐки М
е
орқали) ҳамда тезлик режимига
(айланиш частотаси орқали) боғлиқлигидан иборатдир.
84
18.5-расм. Карбютаротли ИЁД ни аралашма таркиби бўйича ростлаш тавсифи.
Адабиѐтлар
1. 308...326
бетлар
2. 193...205 бетлар
3. 205...333 бетлар
4. 232...258 бетлар
5. 180...190 бетлар
19-Мавзу
Do'stlaringiz bilan baham: