муваффақиятлар
ва янги-янги муаммолар.
Х аср бошларида жаҳондаги машҳур олимлар табиат ўз тараққиётининнг янги юқори босқичи – Ноосфера (Ақл соҳаси) даврига киргани, бу даврнинг илгариги барча даврлардан фарқли ҳусусиятларига эътиборни қаратиб, илмий-теҳника янгиликларини тўласича инсоният манфаатларига бўйсундиришга сиёсатчилар эътиборини қаратдилар. Эдиликда Ақл соҳаси табиат қонунлари ҳаракат йўналишларига ҳам ўз таъсирларини кўрсатиш палласига кирганини ҳисобга олмай сиёсат белгилаш ҳалокатли оқибатларга олиб келишини олимлар олдиндан башорат қилган эдилар
2 - жаҳон урушида фашизим ғояларининг ғайриинсоний жиҳатларини жаҳон афкор оммаси англаб етди. Аммо бу ғояларга асосланган мустабид тузум баъзи Ғарб давлатлари томонидан қўллаб-қувватлангани фактидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Тарих шундан далолат берадики, айрим давлат арбоблари тор миллий манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида ўз ҳалқлари истиқболига завол бўлишдан ҳам тап тортмайдилар. Масалан, ХХ аср бошида большевизм ғоялари Россия империясини ҳалок этишига кўзи етган немис сиёсатчилари В.И.Ленин бошлиқ партия сиёсатини қўллаб-қувватлаб, ҳатто уни маблағ билан ҳам таъминладилар.
Оқибатда подшо режимининг қулаши билан Россияда бошланган демократик ҳаракатлар мағлуб бўлиб, унинг ўрнига большевизм номи билан яна битта мустабид ҳокимият қарор топдики, бу тарихий ҳато яна бошқачароқ шаклларда қайтарилмаслиги учун кафолат керакдир.
2-жаҳон урушидан кейин ҳалқаро битимлар билан мустаҳкамланган геосиёсий тартиботлар барҳам топиб, жаҳон ҳамжамияти глобаллашув жараёнларига мувофиқлашиш йўлига кирган бўлса-да, бироқ халқаро сиёсий фикрларда эскича ёндашувлар сақланиб турибди. Энг даҳшатлиси шуки, табиат ўз тараққиётининнг янги – Ақл соҳаси босқичига киргани, бунда бутун инсоният ақлий салоҳияти, унинг натижаси бўлгани фан-теҳника ва ахборот теҳнологияси ютуқларини батамом бунёдкорлик томон буриб юбориш ҳаёт-мамот масаласи бўлиб қолгани сиёсий қарашларда, сиёсий майдонлардаги курашларда эътиборга олинмаётир. Ҳолбуки, бу масалалар ҳар бир мамлакат, халқлар ва давлатлар иттифоқи ва бутун инсоният сиёсий воқелигининнг тубли негизларини ташкил этади.
Марксизм-ленинизм илмий-назарий ва мафкуравий қарашлари асосида шаклланган ҳамда Россия ва бошқа бир қатор мамлакатлар ХХ аср охиригача белгилаб келган геосиёсати тўласича инкор этилди. Бу ҳол ҳозирги замон дунёси реалликларига мувофиқ келадиган геосиёсий тафаккур тарзига эҳтиёжни кучайтирмоқда. Аммо ХIХ асрдаги сиёсий қарашлар сақланиб турибди. ХХ асрдаги ўзгаришлар инсоният тараққиётининг бир неча асрларига тенг келади. Жуда кўп аграр мамлакатлар индустрлаштириш босқичидан постиндустриал ва ахборот жамиятига сакраб ўтдилар. Инсоният Ақлий салоҳиятининг парвози натижасида бу асрда нисбийлик назарияси, атом кашфиётлари ва техника янгиликлари содир бўлди. ХХ аср охирги чорагида ахборот телекомуникация инқилоби рўй берди. Жуда кўп мамлакатларда бозор иқтисоди муносабатлари ва либерал демократик йўлга ўтиш жараёнлари тезлашди, инсонни ҳимоя қилиш ва ҳалқларнинг ўз тақдирларини ўзи белгилаш тамойилларини эътироф этиш етакчи тамойилга айланди.
ХХ аср яна шуниси билан эътиборлиги, миллий мустақиллик мафкураси ва амалиёти тантана қилиб, мустамлакачилик империялари ҳалокатга учраб, унинг харобалари устида жуда кўп мустақил давлатлар вужудга келди. Миллион-миллион одамлар ҳаётига завол бўлган 2 жаҳон уруши ҳам шу асрда рўй берди. ХХ асрда фашизм, болъшевизм номи билан танилган ниҳоятда даҳшатли мустабид ҳокимлик режими ҳам ҳукм сурди. ИТН туфайли инсониятнинг ўзи мавжудлигини омонат қилиб қўйган ядро қуроллари ва унинг мўлжалга элтиш воситалари вужудга келди.
Бир томонда АҚШ, иккинчи томонда Совет Иттифоқи бош бўлган икки қутбли олам кўп соҳали оламга ўз ўрнини бўшатиб беришга мажбур бўлди. Ҳар қандай давлат бутун дунё ҳамжамияти фаолиятига тортилди. Демак, юқорида айтилганлардан маълум бўлдики, анъанавий геосиёсатнинг асосий қоидалари ҳозирги дунё воқелигига мувофиқ келмай қолди. Моҳият эътибор-ила зўравонликка асосланган геосиёсатнинг тарихий илдизлари қадимга бориб тақалади. Геосиёсат назарияси ва амалиётида гўёки янгича ёндошувлар сифатида илгари сурилган ўша ғояларнинг таг-заминида, назаримизда, ваҳшиёна ҳаёт кечирган ибтидоий аждодларимиз тафаккур ва турмуш тарзи унсурлари ётади. Ўша гала-гала бўлиб яшаган аждодларимизнинг ҳали расо такомилига етмаган мияларининг маҳсули бўлган онг даражалари, зўравонлик йўли билан ўз турлари бўлган бошқа одамлар галалари ҳаётий маконларини эгаллаш, ўзларини асоратга солиш йўли билан яхшироқ яшашга интилишдан иборат ваҳшиёна турмуш тарзлари ўзининг яшовчанлигини намоён этаётганлигига тарих шохид. Демак, одамлар, аввало сиёсат ва мафкура майдонларидаги кишиларнинг ғор одамларига хос тафаккур тарзларини ўзгартирмай туриб, геосиёсат йўналишларида жиддий ўзгаришлар бўлишига умид боғлаш қийин. Чунки ҳозирги даврда жаҳон воқелиги шу даражада ўзгариб кетдики, уни бошқа асрларда шаклланган тафаккур тарзи методи билан таҳлил этиш умуман мумкин эмас. Геосиёсат фанининг марказида ҳозирги замон ҳамжамиятининг муаммолари туради, шунинг учун ҳам эндиликда аниқ мамлакат ҳудуди, тутган ўрни ва географиясини жаҳон миқёсида содир бўлган сифат ўзгаришлари асосида таҳлил этиш керак. Бу ўзгаришлар аввало тафаккур тарзи, сўнгра нималар устиворлигини аниқлаш, унга эришиш методлари, воситаларини танлаш ҳамда ушбу реаллликка мувофиқ келадиган тушунчалар, категорияларни тадқиқ этишни тақоза этади.
Хулоса: а) географик детерминизм (сабабли боғланиш) анъанавий геосиёсатнинг негизини ташкил этади; б) геосиёсатда ғарбпарастлик майллари етакчи бўлиб келди; в) иккинчи жаҳон урушидан кейин шаклланган икки қутбли дунёда ҳам оврупопарастлик майллари кучли бўлган ҳолда, Осиёда ҳам етакчи марказлар пайдо бўлаётганини тан олишга тўғри келди; г) ХХ аср мағлубиятлар, мувафаққиятлар билан бирга янгича муаммолар асри, огоҳлантириш асри бўлиб тарихда қолади.
Калит сўзлар: анъанавий геосиёсат, географик детерминизм, географик омил, айкумен, экспанция, тарихий географик марказ, “ҳаётий бўшлиқ”, ғарбпарастлик, Евроосиё, икки қутбли дунё, кўп қутбли дунё, глобал мувозанат, индустрлаштириш босқичи, постиндустриал босқич, либерал-демократия, фашизм, большевизм, огоҳлантириш асри.
Do'stlaringiz bilan baham: |