Иккинчижаҳон урушидан кейинги
Геосиёсатнинг асосий йўналишлари.
Иккинчи жаҳон уруши даврида АҚШда ташқи сиёсат ва жаҳон тартиботларининг янги назариясини яратиш кучайди. Бундай ёндошувлар марказида Америка жаҳонда алоҳида ролъ ўйнашга даъват этилган, деган концепция ётарди. Анъанавий қарашлардан келиб чиқиб, АҚШ тадқиқотчилари «геосиёсатда етакчи куч омили» бўлиши керак, деб ҳисобладилар. Ф. Страус –Хюпе “геосиёсат ҳарбий стратекка қай йўл билан осонроқ нимани ва қандай қўлга киритилишини англашга ёрдам берадиган синчиклаб ишлаб чиқилган режани тавсия этишдан иборатдир”, деди. «Гитлернинг глобал тафаккурининг калити, - деди у, - Герман геосиёсатидир». У АҚШ ташқи сиёсатида бутун Евроосиё билан муносабат ётиши зарурлигини айтади.
Спайкман Шимолий Америка ҳавзаси, Оврупо соҳиллари ва Оврупоосиё Узоқ Шарқидан иборат жаҳонда учта йирик марказ бўлиши тўғрисида фикр юритади. У Ҳиндистон тимсолида 4-марказ бўлиши эҳтимоли борлигини назарда тутади. АҚШ тадқиқотчилари 2-жаҳон урушидан кейин Буюкбритания билан мустаҳкам иттифоқда бўлишдан бошқа илож йўқлигига эътиборни қаратади. “Кимки Фимлендни назорат қилса, у Евразияни назорат қила олади, кимки Евразияни назорат қила олса, у бутун дунё тақдирини назорат этади”, - дейди у. Г. Уайтжерт “урушдан сўнг Америка Евразияни империализмнинг барча шаклларидан озод этиши ва у жойда албатта америкача эркинлик ва демократияни қарор топтириши керак”, – дейди.
2-жаҳон урушида кўпчилик геосиёсат бўйича мутахассислар Гитлер режимини қораладилар, шу аснода геосиёсат “совуқ уруш” туткунига айланди. 2 та ҳарбий – сиёсий блок ўртасидаги қарама – қаршилик ғоявий-мафкуравий тус олди. Натижада геосиёсатнинг ҳудудий аспекти нотўғри талқин этилди ва у маълум даражада 2 система ва блок курашининг мафкуравий императивига бўйсундирилди. Янги вазият географик-ҳудудий детерминизмнинг жиддий таҳририни тақоза этади, деган ҳулосага келинди.
А. П. Соверски геосиёсий қарашларида жаҳон баровар кучга эга бўлган 2 та давлат ўртасида тақсимланганига эътиборни қаратди. Бироқ, бу қарашларга ўзгариб бораётган воқелик ўз таъсирини ўтказди. 60-йилларда тадқиқотчилар икки қутбли (океан - континентал) дунё ўрнига кўп қутбли дунё шаклланаётганини таъкидлашга ўтдилар. Жумладан, С.Б.Коэн жаҳон миқёсида геостратегик ва геосиёсий минтақа вужудга келганини айтиб, денгиз давлатлари ва Евразия континентал оламни бунга мисол қилиб кўрсатди. У Ҳинд океани ҳавзасида мустақил минтақа пайдо бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас, деди. 70-йилларга келиб, 4 та жаҳон маркази – АҚШ, Оврупо соҳили, Совет Иттифоқи ва Ҳитойдан иборат йирик кучлар маркази борлигини айтди. Ушбу глобал доираларда глобал мувозанат кафолат бўлган яна кўпгина жаҳон марказлари ҳам борлигини таъкидлади. Аммо ўша биполяр тафаккур тарзи ҳукмрон бўлган йилларда Коэннинг юқоридаги қарашлари эътиборсиз қолди.
70-90-йилларда халқаро муносабатлар геосиёсати талқинларини методологик асосларни қайта қуриб чиқишга интилишлар пайдо бўлди. Масалан, америкалик тадқиқотчи Л. Кристоф “Ҳозирги замон геосиёсатчиси табиат одамзотга ато этган нарсани эмас, балки у ўзи мўлжаллаган нарсани топиш мақсадида харитага назар ташлайди”, - дейди. “Геосиёсат, – дейди Грей, – халқаро сиёсий қудрат билан географик омилларни ўзаро алоқадорлигига таянади”. Француз генерали ва тадқиқотчиси П.Галлуа ҳозирги замон дунёсидаги геосиёсат ўлчовларининг энг муҳим параметрлари маконий – ҳудудий таснифи билан бирга ракета – ядро қуролларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши омилига ҳам эътиборни қаратади ҳамда унга эга бўлган давлатлар географик аҳволи, бир-биридан яқин-узоқлигидан қатъий назар, кучлар нисбатини тенглаштиради, дейди. Шу билан бирга у оммавий ахборот воситалари ва телекомуникациялар ролининг кучайиб бораётганига, шунингдек аҳолининг бевосита сиёсий жараёнларга аралашуви ошаётгани омиллари инсониятнинг геосиёсий истиқболида фавқулоддаги оқибатларга олиб келишига эътиборни қаратади. Галлуа қуруқлик, денгиз ва ҳаво бўшлиқларидан ташқари геосиёсатнинг муҳим параметрлари сирасига космос кенгликларини ўзлаштиришларни ҳам киритади.
Х
ХХ аср: мағлубиятлар,
Do'stlaringiz bilan baham: |