I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet85/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Инсоншунослик фанига
кучли ижтимоий эхтиёж.
Ноосфера даври ҳозирги фалсафий назариялар, категориялар, қонунлар, тамойиллар, методларга таянган ҳолда ижтимоий ҳодисаларга бошқача тилда, стилда ёндашувлар ҳосил этишни тақоза этмоқда. ноосфера даври фалсафаси ҳозирги замон илғор табииётшунослик фанлари далилларига таяниб туриб, олам ва одамнинг пайдо бўлиши, бифуркация ҳодисаси туфайли жамият ўзидан-ўзи шаклланиши, эндиликда ақл нафақат жамият, балки табиат тараққиёти қандай йўналишда ривожланишига ҳам хал қилувчи таъсир ўтказа бошлаганини жиддий илмий-тадқиқот объектига айланганини далиллаш лозим. Бу фалсафа битта тур сифатида одамзод муроса билан яшай олиш йўлларини излаб топиши, барча зиддиятларни келишув асосида хал қилиш амалиёти тўғрисида назарий қоидалар ишлаб чиқиши мақсад мувофиқ бўлади. Ана шу асосда Одамни яхлит бир тур сифатида ўрганишга илмий негиз яратиш мумкин. Натижада турли фанлар, жумладан физиология, мия морфологияси, антропология, этнография, психология, педагогика, социология ва бошқа фанлар тадқиқотларидаги одам ва жамиятнинг айрим жиҳатларини ўрганишдан Одамни бир бутун система, айни чоғда у жамиятнинг табиий унсури сифатида ўрганадиган инсоншунослик фанини шакллантириш имконияти вужудга келиши мумкин. Жамият ва инсон хусусиятини боғлаб ўрганиш, одамзот хусусияти орқали жамиятни, одам феъл-атвори, ҳатти-ҳаракатини белгилаш хусусиятини муайян тарихий даврдаги аниқ (конкрет) жамият хусусиятидан келтириб чиқариб ўрганиш зарурати кун тартибида турибди.
Генетик дастур асосида ўз биологик эҳтиёжларини қондирадиган ҳайвонларнинг ҳатти-ҳаракатини ўрганиб, улар феъл-атворидаги қонуниятли алоқаларни англаш, шу асосда маълум бир вазиятда аниқ ва маълум ҳатти-ҳаракатлар қилишларини олдиндан айтиш ва билиш мумкин. Аммо Ақл сохиби бўлган Одам фаолияти маълум бир вазиятда қандай йўналиш олишини олдиндан айтиш мушкул. бир ҳолатда у ажойиб фазилатлар соҳиби бўлган олижаноб инсон сифатида ўзини намоён этса, бошқа бир вазиятда у ўтакетган тошбағир, баднафас, дахшатли махлуқ сифатида гавдаланиши мумкин. Одамнинг ҳамма фаолиятини ақллилик нишонаси деб бўлмайди, аксинча, унда ақл бовар келмайдиган бузғунчиликка мойилликни ҳар доим кутиш мумкин. Ҳолбуки, одамнинг барча феъл-атвори ва фаолияти унинг Ақли орқали белгиланади, яъни кичкина ҳаракатидан тортиб, катта мақсадларгача аввало унинг онгида идеал тарзда шакллангач, қўл, оёғи, бутун танаси ҳаракатга келади.
Одам нафақат Ақл соҳиби, балки яна у ўз руҳий олами билан ҳам бошқа мавжудотлардан тубдан фарқ қилади. Илм-фан учун одамзот руҳий оламини ўрганишдан мураккаб ҳодиса бўлмаса керак. Бинобарин, одамзот руҳий оламини ўрганиб, ундан қандай қилиб жамият маънавий олами пайдо бўлишини аниқлаш муҳимдир. Ақл баробарида вужудга келган рухий олам биз ўйлагандан кўра ҳам чуқурроқ мазмунга эга бўлган бифуркация ҳодисаси натижасидир.
Одамзот Ақл ёрдамида Олам ва Коинот сирларини ичига тобора кириб боришга ҳаракат қиляпти. Бизгача ўтган мутафаккирлар Коинот пардасини кўтаришга эришгандирлар. Улар инсон руҳий оламини ўрганиш, уни бошқариш йўлида ҳам катта мерос қолдирганлар. Хусусан динлар, айниқса жаҳон динлари одамзот онгини олдиндан белгиланган мақсадлар сари йўналтиришда катта тажрибалар тўплаган. Масалан, болани, хатто одамни мусулмон, христиан, буддавийга айлантириш, унинг ички оламига ҳар бир дин йўналишидаги рухни сингдириш натижасида, ўша индивиднинг феъл-атворини ислом, христианлик ва буддавийлик рухи белгилаши мумкин.
Биз одам рухий оламини мунаввар этишда фан билан дин, олимлар билан уламалар иттифоқи кераклигини англаб етганимиз йўқ. Бугина эмас, фанлар билан санъатни бирлаштирадиган кўприк ясаб, одамзот ички оламига кириб бориш вазифасини ҳам мақсад қилиб қўйган эмасмиз. Холбуки, жаҳон динлари бундай кўприкни қуриб, инсон рухий олами ичига кириб бориш имкониятига эга бўлганлар. Аммо динлардаги тарихий нуқсон шуки, бир диннинг бош ғояси ҳақлигига ўз қавмларини ишонтириш, улар рухий оламини бошқара олиш учун бошқа барча динларни ёмон отлиққа чиқариш, уларга ихлос қўйиш «гуноҳи-азим» эканлигини мунтазам равишда писанда қилиб бориш керакдир. бу эса диний заминда турли ихтилофлар чиқиши, улар сиёсий тус олиши учун тарихан бир туртки бўлиб келган. эндиликда динлардаги инсонпарварлик ғояларидан юз ўгирмаган ҳолатда, инсон оламини қандай қилиб оламий қоинот билан қўшиб, макрокосм барпо этиш ҳақида жиддий тадқиқот ишлари олиб бориш керак. Бундай тадқиқотлар бошланган, масалан, имон инсон руҳий оламини поклаш воситаси эканлиги, у илм-фан, маданий-маърифий йўллар билан ҳам одам онгига сингиши, қалбини мунаввар этиши биринчи марта Ўзбекистонда илмий жиҳатдан асосланган. Гап бу назарий қоидани амалиётга тадқиқ этиш йўллари, воситаларини излаб топишда бормоқда.
Мутафаккирларнинг фикрича, одамлар халол-пок, олижаноб, махрумликларга тайёр бўлганликлари учун айбдор эмаслар. Айни чоғда қизғанчиқ, олғир, агрессив,эгоистликлари учун ҳам уларни койиб бўлмайди. Зеро, улардаги бу фазилат ва қусурлар Нoma Sapiens биологик тараққиёти ва уларни бошқариб келаётган эволюция алгоритми ўзи шундай. Гап шу алгоритмни ўзгартириш ҳақида бориши зарур. Кундалик турмуш ташвишлари билан банд бўлган одамларгина эмас, балки бундай ташвишлардан холи баъзи сиёсат арбоблари ва мафкурачилари ҳам ўз феъл-атворларини, бир-бирларига муносабатларини, қадриятлар шкаласини, атроф-муҳитга ва ўзига бўлган муносабатларни ўзгартирмай туриб, ўзларини хароб қилишларини, ўз турларини деградацияга ва ҳатто йўқ бўлиб кетишига олиб келишини аниқ тасаввур этмайдилар. Ана шу боисдан физик олим Н.Моисеев биринчи қадам сифатида «ахлоқий императив»ни қарор топтириш учун умумжаҳон маърифатпарварлик дастури асосида ялпи умумий ҳаракатни вужудга келтиришни тавсия этади.




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish