I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


ҳукумат статуси (ваколати) бериш зарурати



Download 1,16 Mb.
bet84/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

ҳукумат статуси (ваколати) бериш зарурати.
иосфера даври муаммолари бўйича жиддий илмий-тадқиқот олиб бораётган таниқли олимлар фикрича, аждодларимизнинг индивидлар одоб-ахлоқ маромларига қатъий риоя қилиб фаолият йўналиши белгилаш борасида тарихан тўплаган бой тажрибаларига таяниб туриб, эндиликда тор қобиқда эмас, балки планетар миқёсда «Одам – одам учун энг олий қадрият» тамойилига асосланган ахлоқ маромларини яратиб, индивидларда унга риоя қилиш малакасини ҳосил этишда жаҳон динлари тажрибасидан самарали фойдаланиш лозим. Одамзотнинг биологик популяциясида «гала онги» ўз имкониятларини тугаллаб бўлгани, эндиликда популяциянинг ижтимоий шаклига батамом ўтиб олиш алгоритми бошлангани муносабати билан умумий негизда умумбашарий ахлоқ маромларини яратиш муҳим бўлиб қолганини англаш лозим бўлиб турибди. Чунки ҳар бир жамиятнинг тинч-тотувлик шароитида барқарор ривожланиши жаҳон ҳамжамияти феъл-атворидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлиб қолмоқда, яъни одамзот истиқболи қандай ҳолатда бўлиши ҳар бир индивид ўз онги ва хулқ-атворида ахлоқнинг асосий томойилларига нечоғлиқ риоя этишига боғиқ бўлиб қолмоқда. Демак,
ноосфера даврининг марказий муаммоси одамзот ўз аждодлари меросига таянган ҳолда янгича ахлоқ-одоб маромларини ўзлаштириб бориш имкониятларини тадқиқот этиб, умумбашарий ахлоқ асосида улар ўз гомеостазисини барқарор қилиш бўйича тавсиялар тайёрлашдан иборат бўлиб қолмоқда.
Айни чоғда юқоридаги ҳаракат шахс социал жиҳатдан муҳофаза этилиши, социал адолат тўғрисидаги тасаввурларнинг бойиши билан узвий боғланган ҳолда ривожланиши мухимдир. Фақат шундагина ҳар бир жамият, минтақа халқлари ва жаҳон ҳамжамияти барқарор ривожланиб, одамзот Ер деб аталган оламдаги бир онгли тур сифатида ўз популяциясини на фақат этник ва диний жиҳатдагина эмас, шу билан бирга яхлит бир бутунликдан иборат ижтимоий шаклига ўтиб олиши мумкин. Жамият ва давлат ижтимоий-сиёсий шакли қандай ном билан аталмасин, унда ижтимоий адолатни қарор топтириш учун кураш ахлоқнинг асосида ётмоғи зарур. Мулкнинг муайян шаклига ўтиш пировард мақсад бўлиб қолмаслиги, балки мулк шакли одамларда юксак ахлоқ эгалари бўлишларига хизмат қиладиган ҳолатга ўтиб олиш етакчи майлга айланишига асосий эътиборни қаратиш, бу рухни барқарор этиш мафкураларнинг асосий вазифасига айланмоғи даркор. Бунинг учун эса, олимларнинг фикрча, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига худди шу масала бўйича хукумат ваколати (статуси) бериш зарурати пайдо бўлмоқда.
Одамнинг асосий қадри меҳнат ва унга муносабат билан белгиланади. Жамият ва давлат томонидан одам меҳнатига бериладиган муносиб баҳо социал адолатнинг амалда намоён бўлиши, ахлоқнинг барқарор тус олиши омилидир. Зеро, ижтимоий адолат тўғрисидаги тасаввурлар ана шу баҳо билан узвий боғланиб кетади. Бинобарин, давлат ёки давлат-аралаш мулкми, ёхуд хусусий мулкми, бундан қатъий назар, уларнинг барчасида индивидларнинг жисмоний ва ақлий меҳнатини адолат мезонлари асосида баҳолаш ва тақдирлаш етакчи майлга айланиши учун бу масалада қаттиқ назорат бўлмоғи лозим. Токи, тенг меҳнат жамият аъзоларига нисбатан тенг яшаш имкониятини вужудга келтириши ижтимоий адолатни қарор топтириш шартига айланиб қолсин.
Бундай тамойилда яшашга ўтиш осон иш эмас, аммо у Ноосфера даври талаби тақозасидир, Ақлнинг оқилона изга буриб юбориш омилидир. танбал, ишёқмас, фирибгар, ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормайдиган одам билан ишчан, ҳалол-поқ, ижодий меҳнат қилиш қобилиятини ўзида гавдалантирган индивид жамиятда бир хил мавққа эга бўлиши асло мумкин эмас. Ёки жамиятдаги ижтимоий мавқеидан фойдаланиб, ижтимоий бойликларни фирибгарлик йўли билан кўплаб ўзлаштириб олиш имкониятига эга бўлувчи шахслар давлат белгилаган қонунлар асосида меҳнат қилаётган ҳалол-пок одамлардан яхшироқ яшашлари ижтимоий адолатсизликнинг амалда намоён бўлиши сифатида қораланиши зарур. Чунки бундай ҳолат жамиятнинг барқарор ривожланиш йўлидаги бир тўсиқ бўлиши билан бирга Ақлнинг ғайриинсоний томонга оғишидир ва у одоб-ахлоқнинг издан чиқариш омили ҳамдир. Гап тенг ижтимоий имкониятдан фойдаланишда одоб-ахлоқ маромларига қатъий риоя этиш ҳақида борадики, бунда индивидлар қандай киёфада ўзларини намоён этишлари жамиятдаги ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва маънавий-ахлоқий мухитга боғлиқ бўлиб қолади.
Жамиятларнинг анъанавий структураси пирамидаси устида тарихан подшо ёки президент, сўнгра давлат, жамият, одам туриб келди. Яъни ижтимоий босимнинг асосий юкини меҳнат аҳли кўтариш танденцияси етакчи бўлди. Эндиликда жамият структураси пирамидаси аста-секин ўзгариб, унинг устида одам ва сўнгра жамият, давлат ва президент одамзот манфаатларини ҳимоя қилувчи омилга айланиб бормоқда. Истиқболда эса бу пирамида устки қаватининг остида жаҳон ҳамжамияти ҳам туриши заруриятини англаш майли кучайиб, натижада жаҳон муаммолари билан шуғулланадиган халқаро ташкилотлар сони тобора кўпайиб бормоқда.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish