I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet79/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

усул ва услублари.
оявий таъсир кўрсатиш самарадорлигини ошириш кўп омилларга боғлиқ.
Зеро, янги дунёқараш билан боғлиқ ғоялар асрлар давомида маълум бир халқ, миллатга мансуб кишилар онгида қарор топган дунёқараш ифодаси бўлган ғояларга дуч келади. Ўша анъанавий қарашларнинг замон талабларига жавоб берадиган жиҳатларини ворислик сифатида сақлаган ва уларга таянган ҳолда янгича дунёқараш ҳамда шунга мувофиқ тафаккур тарзини шакллантириш имконияти мавжуд бўлади. Масалан, илмий-техника инқилоби туфайли юзага келган ҳамда Она-табиатни ҳалокат ёқасига келтириб қўйган қатор муаммолар фақат илм-фанни ривожлантириш, тадқиқотларнинг янги йўналишлари бўйича изланишларни изчил давом эттиришни тақоза этади.
Ҳозирги даврда деярли барча мамлакатларда диний қарашларга эътиқод қўйган одамлар ёнма-ён яшаб, моддий ва маънавий бойликлар яратиш йўлида оға-инилардек меҳнат қилмоқдалар. Миллий, ирқий, диний тафовутлар ишлаб чиқариш жараёнига жиддий таъсир кўрсатмайди, фақат оилавий-маиший соҳаларда ўзини у ёки бу тарзда намоён этиши мумкин. Аммо ижтимоий-сиёсий ҳаётда миллий, ирқий, диний тафовутлардан фойдаланиб, ўз ғаразли мақсадларини амалга оширадиган кучлар ҳамма даврларда бўлган. Миллий ғоя айнан мана шундай бузғунчи кучларга қарши кураш жараёнида индивидлар онгидан ва қалбидан ўрин олиб, жамиятда ғоявий парокандаликнинг олдини олиб қолиши мумкин. Бунинг учун фақат таъсирли мафкура керак бўлади. Шундагина ғоявий таъсир самарадорлигини ошириш имконияти реал воқеликка айланади.
Миллий ғоя ва мафкура ўз моҳият эътибори-ила илмий-фалсафий қарашларга таянса-да, аммо у барча динлардаги инсон руҳини поклашга ёрдам берадиган қадриятларга ворислик сифатида ёндашади. Бу ҳам миллий ғоя таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширилишига ёрдам беради.
Миллий ғоя ва мафкура бўйича республикамизда илмий-тадқиқот ишлари бошланиб, номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқланмоқда. Тадқиқот натижалари миллий мафкурани илмий негизда такомиллашиб бориши, ундаги ғоялар бошқа ёт, зарарли ғояларга қарши курашда катта илмий салоҳиётга эга бўлиши, бинобарин, ғоявий таъсир кўрсатиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин.
Ижтимоий фикрни ўрганиш, унга таяниб туриб, барча мафкуравий ижтимоий институтлар ва воситалардан ғоявий ишларни илмий асосга қўйишда самарали фойдаланиш мумкин. Масалан, маҳалла ижтимоий фикрни ўрганишда алоҳида ўринга эга. «Махалла ахли ҳар бир оилада рўй бераётган ҳодисаларни билади, инсонлар тақдирига бефарқ бўла олмайди, фаоллар орқали ижтимоий ҳаётдаги ҳар бир ўзгариш, одамлар онги ва қалбидаги хис-кечинмалар ўрганилади».1 Бинобарин, ғоявий таъсир кўрсатиш самарадорлигини оширишда мафкуравий ижтимоий институтларда фаолият кўрсатаётган индивидлар орасида социологик тадқиқотларни кенг йўлга қўйиб, уларнинг натижалари негизида аниқ тадбирлар белгилаш мухимдир.
Социологик тадқиқотларни йўлга қўйишда мутахассислар иштирокида анкета тузиш ва сўровлар ўтказиш реал ҳолатни аниқлашда қўл келади. Одамларнинг турли тоифаларидан интервьюлар олиш ҳам ижтимоий фикрни ўрганишга яхши ёрдам беради. «Умуман, миллий ғояларнинг инсон онгидаги мониторингини аниқлашда, маълумотлилик даражасига кўра, очиқ саволлар билан ёзма фикрларни тўплаш, интервью йўли билан хилма-хил фикрларни ўрганиш самаралироқ бўлади».2
Жойларда «ишонч почталари» ташкил этиб, аҳолининг хатлари, хабарлари орқали ҳам ижтимоий ҳаётдаги баъзи салбий ҳолатлар, уни келтириб чиқарган сабабларни аниқлаш мумкин. Ҳужжатлар, ёзма манбаълар, хатларнинг мазмуни, ОАВ материалларини тахлил этиш орқали ҳам ғоявий таъсир самарадорлигини ошириш мумкин.
Маҳалла, туман, шаҳар ва вилоятларда ғоявий таъсир кўрсатишнинг аҳволини ўрганишда маълум бир ҳисобот йилида ўша жойларда содир этилган жиноятчилик, оилавий можароларнинг аҳволи, уларнинг йилдан-йилга камайиб ёки ошиб боришига қараб баҳо бериш ҳам ғоявий таъсир самарадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин.
Хулоса: а) ўйлаб ва ўз ўрнида ишлатиладиган сўз ғоявий таъсир кўрсатишнинг қудратли воситасидир; б) таълим тизими ёшлар дунёқарашини шакллантиришнинг мухим мафкуравий воситаси ҳисобланади; в) оммавий ахборот воситаларининг ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари кенг; г) ғоявий тарбияда мафкура воситаси сифатида ҳайрли анъаналарнинг ўрни ва роли улкандир; д) маданий-маърифий муассасалар ғоявий таъсир кўрсатиш масканидир; е) ғоявий тарбияда адабиёт ва санъатнинг бетакрор ўрни бор; ж) ғоявий таъсир кўрсатиш шаклларини англаш, улардан ўз ўрнида фойдаланиш муҳимдир; з) ғоявий таъсир самарадорлигини ошириш усул-услублари борки, улардан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Калит сўзлар: сўз қудрати, риторика, герменевтика, воиз, нотиқ, рамзлар, мафкура воситалари, “Таълим”, “таълим тизими”, ОАВ, ғоявий иммунитет, ҳайрли анъаналар, зарарли анъаналар, маданий-маърифий муассасалар, мафкуравий воситалар, миллий хотира, назм, образли тафаккур, мафкуравий шакллар.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish