Такрорлаш учун саволллар.
Сўз ва қудрати деганда нимани тушунасиз?
Ғоявий таъсир кўрсатиш воситаларидан ғоявий иммунитет ҳосил этишда қандай фойдаланилмоқда?
“Таълим” ва “таълим тизими” тушунчаларидаги айнийлик ва тафовут нимадан иборат?
Оммавий ахборот воситаларининг миллий ғояни омманинг онгига сингдиришдаги фаолиятларини қандай баҳолайсиз?
Ғоявий таъсир кўрсатишда нега анъаналарга табақавий (дифференциал) ёндашув керак?
Маданий-маърифий муассасалар ғоявий таъсир кўрсатишдаги ўз имкониятларидан қандай фойдаланяптилар?
Ғоявий тарбияда адабиёт ва санъатнинг ўрни ва роли қандай?
Ғоявий таъсир кўрсатиш усул ва услублари деганда нималар тушунилади?
Ноосфера ва барқарор тараққиёт стратегияси.
Барқарорлик учун ҳар
бир халқ ва мамлакат маъсул.
Одамзот бошқа мавжудодлардан фарқли равишда табиат (Ер мухити)га мослашибгина қолмай, балки ақл ҳамда унинг самараси бўлган фан ва техника ёрдамида ўзининг тобора ўсиб борадиган эҳтиёжларини қондириш учун унга фаол таъсир этади. Кенг ҳажмдаги илмий, техинкавий ва технологик тараққиётдан фойдаланишни оқилона изга, яъни бутун инсоният манфаатларига мувофиқ келадиган фаолиятларга буриб юбориш муаммоси Планетар онг ва янгича тафаккур тарзини шакллантиришни тақоза этиб турганини англаш даркор.
Ноосфера – Ақл соҳаси бевосита ҳар бир индивид фаолияти билан узвий боғлиқ ижтимоий ходисадир. Шу маънода у ҳар бир халқ ва мамлакат аҳолисидан ўзи яшаб турган табиий мухит ифлосланииши, яъни тупроқ, сув, ҳаво заҳарланмаслиги учун қайғуриш, шу соҳада ўзига боғлиқ бўлган амалиёт билан шуғулланишни тақоза этади. Бироқ бу фақат ҳар бир одамнинг ўзига, маҳалла (истиқомат жой), қишлоқ, туман, шаҳар, вилоят, мамлакат аҳолисига боғлиқ бўлганда эди, ушбу муаммони хал этиш нисбатан осон бўларди. Чунончи, сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик натижасида кейинги 30 йил ичида ҳайвонларнинг 20 тури йўқ бўлиб кетди, ўрмон майдонлари қисқарди, саҳро ва тоғ ўрмонлари заволга учради. Аҳолининг яшаши қийинлашди, саломатлик ёмонлашди. Яна бир офатни олиб қарайлик. 1923 йилдан бери бензинга тетратил-свинец қўшиш натижасида ҳавонинг заҳарланиши кескин ошиб кетди. Бунинг оқибатида тирик организмда модда алмашинуви бузилмоқда, масалан, ақлий заиф болалар туғилиши кўпаймоқда, миянинг доимий (хронологик) оғриғи пайдо бўлмоқда. У заҳар-заққум суякдаги кальцийнинг ўрнини эгаллаш қобилиятига эгаки, оқибатда узоқ вақт давомида уни заҳарлаш манбаъига айланмоқда. Албатта олимлар содир бўлган вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини қидиряптилар. Бошқа жойлардаги каби Ўзбекистонда ҳам атроф-муҳитни муҳофаза этиш, биологик хилма-хилликни асраб қолиш бўйича Миллий дастур ишлаб чиқилган. Бунга кўра, атроф-муҳитни соғломлаштириш ва мамлакатнинг барқарор ривожланиш йўлига солиб юбориш назарда тутилган.
Барқарорликнинг 2 жиҳати борлигига эътибор берган маъқул. Унга: а) натижадорлик нуқтаи назаридан ва б) жараён нуқтаи назаридан қараш лозим. Агар жамият Ноосфера даври талабларини ҳисобга олиб, жиддий рационал билимларга таянса, натижадорлик нуқтаи назаридан инсоният барқарор ривожланиш палласига кириб олади. Жараён нуқтаи назаридан жамият ва табиат кооэволюцияси таъминлангандагина тараққиёт барқарорлик измига тушиб кетади.
Барқарор ривожланиш халқаро ҳамжамият қабул қилган умумий стратегия (узоққа мўлжалланган мақсад режаси)нинг номидир. Ушбу стратегия атроф-мухит (экология), демография (аҳолишунослик), иқтисодий ва ижтимоий тараққиётдан иборат 3 та муаммони хал этишни назарда тутади. Бу ғоя ҳозирги ва келажак авлод учун юксак ҳаётий стандартларни таъминлаш ҳамда яшаш мухитини муҳофаза этиш ва яхшилашга қаратилган инсоният фаолиятини мувофиқлаштиришга қаратилган. Зеро, барқарор тараққиёт ўзгариш жараёни бўлиб, унинг оқибатида табиий ресурслардан ва маблағлардан фойдаланиш, фан, технология ва ижтимоий структура (тузилиш)лардаги ўзгаришлар ҳозирги ва келажакдаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда келишув, муросаларни назарда тутади. Одамзотнинг барқарор тараққиёт йўлидаги фаолияти натижасида Ноосфера – Ақл соҳаси инсоният бутун амалиётини қамраб олиши керак. Шундагина миллий ва индивидуал бойлик мезони маънавий қадриятлар ҳамда атроф-мухит уйғунлигида яшашни мақсад қилиб олган билимдон инсон шахси шаклланади. Бундай жараён ҳар бир мамлакатда бошланиб, бутун дунёни қамраб олгандагина индивидуал ва ижтимоий онгда ўзгариш содир бўлиб, ўз навбатида у ижтимоий воқеликни ҳам тубдан ўзгартириб юборади.
Do'stlaringiz bilan baham: |