I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet81/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Ўзгаларни ўзингдек
ҳурматлаш муаммоси.
Ер биологик эволюцияси сифатида Ноосфера илм, ғоялар, мақсадлар, маълумотлар, фикрлар, идеаллар, образ (тимсол)лар, фаҳм-фаросат ва идрок каби рухий ходисаларни ўз ичига олади. Бинобарин, у инсоният фаолиятини ягона яхлит биосфера доирасида қайта фикрлаб чиқишни тақоза этади. Чунки инсоният фаолияти кўп холларда на фақат экологияни ифлослантиряпти, балки шу билан бирга фан-техника ва ахборот технологияси кашфиётларидан ғайриинсоний ишлар учун ҳам фойдаланиб, ақлнинг нооқилона томонга оғиши, аҳлоқнинг ўз тарихий ўзанидан чиқиб бориши натижасида одам-олам муносабатлари баъзи ҳолларда дахшатли тусга кириб кетмоқда. Давлатлар билан давлатлар ўртасидаги муқаррар чиқадиган зиддиятларни ҳал этишда зўрованлик, ҳарбий куч ишлатиш майллари хали ҳам ўзини намоён этиб турибди. Чунки геосиёсатда анъанавий тамойиллардан воз кечилмаяпти. Миллий, ирқий, диний, синфий, гуруҳий негизда чиқадиган зиддиятларни қадам-бақадам муросага келиш йўли билан ҳал этиш, муаммолар ечимини оқилона излаб топиш ўрнига кўпинча хис-хаяжонларга, кибру ҳавога, манмангарчиликка берилиш тенденциялари етакчилик қилмоқда. Миллий мафкураларда бундай майлларнинг зарарли оқибатлари ишонарли тарзда ўз ифодасини етарли даражада топмаётир. Чунки сиёсатчилар ҳам, мафкурачилар ҳам Табиат ўзининг Ноосфера босқичига ўтгани, бу даврда Ақлни оқилона фаолиятга буриб юбориш ҳаёт-мамот масаласи бўлиб қолганини тўла-тўкис хис эта олишган дейиш, қийин.
В.И.Вернадский таълимоти бўйича, Ноосфера асосида қуйидаги омиллар ётади: а) Ақл соҳиби бўлган одамнинг бутун планетага ёйилиши; б) одамларни бир тур сифатида бирлаштирадиган алоқа ва мулоқот воситаларини ривожлантириш; в) геологик ўзгаришлар миқёслари билан боғлиқ одам фаолияти учун энергиянинг янги манбаъларини кашф этиш; г) давлат тузилмаларини глобал миқёсда демократлаштириш; д) ўз оқибатлари жихатидан геологик миқёслари бўлган жамиятни тўласича ахборотлаштириш ва илмий ижодга кенг йўл очиш.
Одам ва унинг турли жамоалари фаолияти фақат уларнинг ақл-идрокига боғлиқгина эмас. Уларнинг фаолияти қандай йўналиш олиши аниқ (конкрет) тарихий шароитда давлат томонидан белгиланадиган ва изчиллик билан амалга ошириладиган сиёсатга ҳамда бу сиёсатнинг мафкуравий воситалар орқали қандай тушунтиришга ҳам боғлиқ. Мана шу ҳолатда муайян сиёсатни белгилайдиган шахс, унинг атрофига уюшган жамоанинг билим даражаси, ҳаётий тажрибаси, тарихий хотираси, инсоний сифатлари ва албатта ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишлари фавқулодда аҳамият касб этади. Аслида ҳар қандай жамоа ва мамлакат халқлари шахслар туфайли аниқ социал қиёфага кириб, муайян мақсадни рўёбга чиқариш жараёнида бирлашадилар ва ҳаракат бирлигини вужудга келтирадилар. Шу нуқтаи назардан қараганда, Одам билан табиат ўртасида эмас, балки аввало жамият билан табиат ўртасида кооэволюция бузилди. Айтайлик, индивид ялпи қирғин қуролларини ишлаб чиқаришдан ҳам, атроф-мухитни ифлослаштираётган заводда ҳам ишлашни истамас. Аммо яшаш, оилани боқиш учун у ана шундай юмушлар билан шуғулланишга мажбур. Бунинг учун алоҳида индивидни, оддий ишчи ёки хизматчини айблаш адолатдан бўладими! Демак, аввало сиёсатни белгилайдиган, уни амалга оширишга бошчилик қиладиганлар Табиат ўз тараққиётининг Ноосфера босқичига кирганини эътиборга олсалар, бундан буён зиддиятларни уруш йўли билан ҳал қилишга интилиш уларнинг ўзларининг фожиаси билан тугаётганини назардан соқит қилмасалар, оммавий қирғин ёки оддий қурол ишлаб чиқараётган одам яратувчиликка хизмат қиладиган юмушлар билан ҳам шуғулланиши, оиласини ва ўзини боқа олиши мумкин. Ёки завод атроф-мухитни ифлослантиришида ўшанда ишлаётган оддий ишчиларни айблаш инсофдан бўлмас, балки ишлаб чиқариш жараёни устида турган шахс онгида ўзгариш бўлса, улар Ноосфера талаблари асосида фикрлаш даражасига кўтарилсалар, атроф-муҳитни ифлослантираётган айнан ўша одамларнинг ўзи чиқиндиларни тозалаш жараёнида фаолият кўрсатишдан завқ-шавқ оладилар.
Ноосфера концепцияси асосида Ақл-идрокка мувофиқ фикр юритадиган одам тўғрисидаги тасаввурлар мужассамлашган. Аммо давлат тузилиши ва жамиятда таркиб топган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-аҳлоқий муносабатлар доирасида фаолият кўрсатадиган индивидлар, шахслар баъзан ўз ақл-идроклари ва иродаларига хилоф юмушлар билан шуғулланишга мажбур бўладилар. Бинобарин, одам муайян ижтимоий мухитнинг махсули сифатида ўшанга мослашишга мажбур. Бироқ, ижтимоий мухит қандайдир қотиб қолган турғун холат эмас, балки айнан шу одамлар фаолияти орқали ё рационал ёки иррационал томонга оғиб кетадиган жараёндир, яъни индивидлар муайян мухит махсули бўлиш билан бир вақтда уларнинг ўзлари мухитнинг ўзгартирувчи асосий куч ҳам ҳисобланадилар. Ақлнинг ролини ҳаддан ташқари ошириб юборишнинг хам фойдаси йўқ. Чунки Ақл қандай йўналиш олиши мухимдир. Шу маънода одам ҳам яратувчи, ҳам бузғунчи куч сифатида намоён бўлади.
Ҳаётий вазиятларда аҳлоқий танлов муаммоси одам ва жамият алоқалари бутун системасига таянади. Жамиятдаги мафкуравий негиз эса жамият аъзоларига қандайдир кўникмаларни ҳосил этади, унинг ёрдамида ҳаётда содир бўладиган ҳодисалар аллақандай турғун вазиятлар билан туташиб, бунда аҳлоқий қарашлар у ёки бу даражада иштирок этади. Мафкуранинг бунёдкорлик ёки вайронкорлик томонга оғиши унда илгари сурилаётган ғоялар реал воқеликка қанчалик яқин ёки узоқлиги, алоқаларнинг нечоғлик тўғри белгиланиши ёки белгиланмаслиги, аҳлоқ моҳиятининг ўзига хилоф эмаслиги ёки хилофлиги билан белгиланади. Аммо инсон табиатида ўзгаларнинг манфаатини ўз манфаатидек хис этиш, уларнинг ташвишлари, муаммоларини ўзиникидек билиш майллари шундай кучлики, мабодо мафкура шу омилга таянса, одамзоддаги яратувчилик энергиясини умумбашарий муаммоларни ҳал этишга буриб юбориш қудратига эгадир. Бунинг маъноси шуки, мураккаб муаммолар ечимини топишга интилиш инсониятнинг бундан буёнги маънавий камолоти учун йўл очиш, бинобарин, у чинданда Ақлли мавжудод эканини ҳамма соҳада намоён эта олиши мумкин.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish