I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet75/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Ғоявий тарбияда
ҳайрли анъаналарнинг ўрни.
Маълумки, ҳар бир халқ, миллатнинг тарихан ўз-ўзидан шаклланган ва анъанага айланган расм-русумлари, удумлари, урф-одатлари, маросимлари, байрамлари бўлади. Анъаналарни 2 турга бўлиш мумкин: биринчиси, янги замон рухига монанд келадиган ва шу туфайлидан миллат шаън-шавқати, ғурур ва ифтиҳорини ривожлантирадиган, халқни – халқ, миллатни – миллат бўлиб уюшишга мадад берадиган ҳайрли анъаналар; иккинчиси, ёшини яшаб – ошини ошаб бўлган, шу туфайлидан ижтимоий тараққиёт ва инсон комолатига завол бўладиган, миллий парокандаликка йўл очадиган зарарли анъаналар.
Анъаналар мафкуравий восита сифатида индивидуал ва ижтимоий онгга фаол ғоявий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, уларга табақавий муносабатда бўлган маъқул. Чунки ҳайрли анъаналарни зарарли анъаналардан фарқлай билиш учун назарий онг даражасида муҳокама юритиш лозим бўлади. Реал воқеликда улар бир-бирига қоришиб кетган бўладики, ҳайрлиси билан зарарлисини ажратиб олиш амри маҳол бўлади. Масалан, тўй маросимлари ўзбекларда алохида тантана билан ўтказилиши расм бўлган. Чунки улар мустаҳкам оилани барпо қилишда, оилавий муносабатлар чинакам инсоний тусда ривожланишида алоҳида аҳамиятга молик. Тўйларда миллий ва диний бағрикенглик учун кенг йўл очилади. Шу маънода тўйларимизни ҳайрли анъаналар сирасига киритиш мумкин. Тўй маросимлари таркибида жуда кўп удумлар, расм-русумлар, урф-одатлар бўлади. Шулар ичида Қиз учун қалин ёки «сут пули» ва, ҳаддан ортиқ тоғоралар бериш урф-одатлари ҳам бор. Булар янги шакллланаётган оила равнақи ва айниқса қудалар ўртасидаги муносабатлар инсоний бўлишига нисбатан кўпинча икки ёш ва қуда-андалар ўртасида совуқ муносабатлар шаклланиб қолишига ҳам сабаб бўлади. Тўйлардаги ҳаддан ташқари дабдабабозлик ва исрофгарчиликка йўл очадиган удумларни асл ҳайрли анъаналар сирасига киритиб бўлмайди.
Одамларнинг бир-бирини тушунишлари, меҳр-оқибатли бўлишлари, ҳамкор, ҳамнафас бўлиб яшашлари учун маънавий-рухий вазиятни юзага келтирадиган ҳайрли анъаналарни қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш учун зарур чоралар кўриш миллий манфаатларимизга мувофиқ келади, албатта. Чунончи, «Ҳар бир ўзбек оиласида муқаддас саналадиган меҳмонновозлик, қиз ва ўғил болалар тарбияси борасида махсус хайрли (изоҳ И.К.ники) анъаналарнинг мавжудлиги, йил мавсумига кўра барча оила аъзолари иштирокида ўтказиладиган хашарлар, чақалоқнинг дунёга келиши билан боғлиқ маросимларга – ҳамма-ҳаммаси эзгуликка, яъни соғлом ғоявий мухитни шакллантиришга хизмат қилади».1
Мустақиллик йилларида Наврўз, Миллий мустақиллик байрамлари, Ўқитувчилар ва мураббийлар куни, “Хотира ва қардлаш кун” жамият аъзоларининг миллий ғоя рухида тарбиялашда муҳим роль ўйнамоқда. Сабаби шуки, буларни ўтказишда давлат ва жамоат ташкилотлари бош-қош бўлиб келмоқдалар.
Демак, анъаналарга миллий мафкура воситаларидан бири сифатида ёндошадиган бўлсак, улар қандай ғоявий йўналишда ва қандай мақсадларга хизмат қилиш масаласига бефарқ қараб бўлмайди. Яна бир мулоҳаза шуки, кўп урф-одат, маросимлар оила ва маҳалла доирасида бўлишини баҳона қилиб, уларни ташкил этиш ва бошқаришни тасодифий кишилар иҳтиёрига ташлаб қўйиш миллий манфаатларимизга тўғри келмайди. Масалан, ўлим билан боғлиқ маросимларни ўтказишда ҳам айрим оилаларни қийин аҳволга солиб қўядиган урф-одатлар мавжуд. У маросимлар ислом нуқтаи назаридан маъқулланмаса-да, аммо мадраса ёки ислом махади (олий ўқув юрти)ни битирмаган ва бу муқаддас диннинг асл моҳиятини англаб етмаган кишилар кўпинча уларга бошчилик қиладиларки, буни назардан соқит қилиш мумкин эмас.




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish