I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet71/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Ўқув ва меҳнат жамоалари
мафкуравий институт сифатида.
Илгари айтилганидек, “Таълим” кенг тушунча бўлиб, унинг доирасига таълим тизимининг барча босқичларидан ташқари оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳам киради. Ғоявий таъсир кўрсатишда ўқув жамоаларининг алоҳида ўрни бор. Ана шу жамоалар ёшларда илмий-фалсафий дунёқарашни шакллантирадилар, олам ва унда одамнинг ўрни тўғрисида изчил билим бериб, унда фуқаролик нуқтаи назарини ҳосил этадилар.
Ҳар бир одам учун оила муҳити нечоғли қадрли бўлса, ўқув ва меҳнат жамоаси ҳам шу даражада қадриятдир. Зеро, ана шу муҳитда одам индивид ва шахс сифатида шаклланади ҳамда моддий ва маънавий бойликлар яратиш жараёнига тортилади. “Демак, касб тарбияси, болани ёшликдан эл-юртга фойдаси тегадиган меҳнат фаолиятига йўналтириш ҳам мафкуравий аҳамиятга эгадир”1
Ўқув ва меҳнат жамоасига уюшган одамлар тор касбий билимлардан ташқари оламий фикрлаш қобилиятига эга бўлишлари ғоявий тарбияда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ана шу жамоаларда ўзаро фикр алмашувлар, ҳозирги давр, давлат ва мамлакатлар, инсоният тақдири ва истиқболи ҳақидаги мулоҳазалар жамият аъзоларида нарса, ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида аниқ-равшан тасаввурлар ҳосил этади ва уларга индивидуал муносабатлар, шундан келиб чиқадиган баҳоларни вужудга келтиради.
Албатта фикрлар хилма-хиллигига йўл қўйиш (плюрамизм) ва инсон хуқуқлари муқаддаслиги шароитида индивидларга эътиқод танлаш эрки берилган. Аммо эндиликда уларнинг умумий тақдири Ноосфера – Ақл соҳасининг қандай йўналиш олишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб қолганини англаб етсалар, шубҳасиз, тафаккур тарзларида, у билан боғлиқ равишда турмуш тарзларида жиддий ўзгаришлар содир бўлади. “Одам одам учун олий қадрият” деган ақидага ишониш, шундан келиб чиқиб муносабат белилаш малакасини ҳар бир индивидда ҳосил этиш ишига меҳнат жамоалари салмоқли ҳисса қўша оладилар.
Бу даврда барча меҳнат жамоалари инсон руҳини поклаш орқали оламда тобора кўпайиб, ҳатто аксарият холларда ғайриинсоний тусга кириб бораётган муаммоларни ҳал этиш мумкинлигига ишонишлари муҳимдир. Чунки бугунги муаммоларга бундай ёндашув ҳар бир одамда ўз келажагига ва инсоният истиқболига умид ҳис-туйғуларини ривожлантириб, индивидуал ва ижтимоий онгни бунёдкорлик томонга буриб юбориш омилига айланади.
Бунинг учун эса ўқув ва меҳнат жамоаларининг аввало ғоявий таъсир кўрсатишнинг мафкуравий ижтимоий институтлари сифатида тан олиниши ва албатта шундай ёндашувлардан келиб чиқиб, уларда имконият даражасида турган салохиётдан фойдаланиш йўллари, усулларини излаб топиш учун бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйишга тўғри келади. Илмий-тадқиқот ишларининг хулосалари ва тавсияларига таяниб туриб, Ноосфера даври талаблари асосида ўқув ва меҳнат жамолари фаолиятларини инсон руҳини поклаш, одамзотда ўз турини қадрлаш орқали қадр топиш, ҳар бир жамиятда маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштиришга йўналтириб юбориш ҳам миллий, ҳам умумбашарий моҳият касб этмоқда.
Хулоса: а) оилалар ғоявий таъсир кўрсатишнинг мафкуравий ижтимоий институти эканини назарда тутиб, муносабат белгилаш лозим; б) аҳоли яшайдиган жойларда ўзидан-ўзи шаклланадиган норасмий ташкилотлар ҳам одамлар фаолияти ё у ёки бу томонга буриб юбориш имкониятига эга эганлигини назарда тутиш муҳимдир; в) маҳалла (истиқомат жойлари)га уюшган аҳолининг жамиятда маънавий-аҳлоқий муҳитни соғломлаштиришдаги ўрни салмоқли бўлиб қолиши мумкин; г) ўқув ва меҳнат жамоалари ғоявий таъсир кўрсатишнинг мафкуравий ижтимоий институти сифатида одамзот руҳини поклашда улкан салоҳиятга эгадир; ж) Ноосфера даврида Ақлни батамом яратувчилик томонга буриб юборишда юқоридаги омиллардан фойдаланиш учун илмий-тадқиқот ишларини кенг йўлга қўйиш зурурати пайдо бўлмоқда.
Калит сўзлар: оила, маҳалла (истиқомат жой), ўқув жамоаси, меҳнат жамоаси, мафкуравий ижтимоий институт, давр руҳи, бош тарбиячи ва ҳакам, “оммавий маданият”, норасмий уюшмалар, кичик оила, катта оила, бошлиқ (“лидер”), шарқона демократия, “Таълим”, “Таълим тизими”, плюрализм.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish