I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet68/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Такрорлаш учун саволллар.



  • Ноосфера даври мафкураси қандай йўналиш олиши керак?

  • Динлар одамлар онгини муайян мақсадларга йўналтиришда қандай тажрибалар тўплаган?

  • Одам ўз ҳолига қўйилса, унда қандай кусурлар ўзидан-ўзи шаклланиши мумкин?

  • Нега маънавият ҳар бир одам учун ҳудди сув билан ҳаводек керак?

  • Мафкуранинг тарихий вазифаси нима?

  • Кимлар ғояга қарши ғоявий кураш олиб бора олади?

  • Ахборот коммуникациялари ривожланган ҳозирги даврда яшаш қандай кечади?

  • Нега миллий ғоя ва мафкурага ижтимоий эхтиёж катта?

  • Маъмурий-буйруқбозлик тизими ва унинг оқибатларини изоҳланг!

  • Ҳеч бир мафкура давлат мафкураси бўлмаслиги кераклигини қайси маънода тушуниш керак?

  • Тарафкашликка асосланган геосиёсат ва мафкуралар эндиликда қандай тусга кирмоқда?

  • Мустақил Ўзбекистон давлатининг геосиёсати ва мафкураси нимага асосланган?



Мафкуравий ижтимоий институтлар ва ғоявий иммунитетни ҳосил этиш муаммоси

Оила муҳити ва ғоявий
тарбия маъсулияти.
Ҳали илмий мулоқотда ўз мустаҳкам ўрнига эга бўлмаган, аммо тарихан амалиётда ғоявий таъсир кўрсатиш, ғоявий иммунитет ҳосил этишнинг қудратли воситаси бўлиб келган мафкуравий ижтимоий институтлар – оила, маҳалла (истиқомат жой), норасмий уюшмалар, ўқув ва меҳнат жамоалари ҳақида гап боради. Зеро, Ноосфера даврида Ақлни эзгулик ва ёвузлик томонга оғдириб юборишда муҳим ижтимоий мурват (механизм) ролини ўйнайдиган ана шу уюшмаларда индивидлар ҳар куни фикр алмашадилар, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий масалаларга ўз муносабатларини билдириб, индивидуал ва ижтимоий онг муайян йўналиш олишига ўз таъсирларини ўтказадилар.
Якка никоҳликка асосланган оилаларнинг тарихан ўзидан-ўзи шакллангани жуда катта ижтимоий аҳамиятга молик бўлди. Фақат шундай оилаларгина ёш авлод ҳар жиҳатдан соғлом ривожланиши, камол топиши учун зарур моддий-маиший ва маънавий-ахлоқий шарт-шароитларга эга бўлади. Бунда оилаларда миллий руҳ ҳукмронлик қилиб, боболар ва момолар ўгити, ота ибрати ва она меҳр-муҳаббати, ака-укалар, опа-сингиллар ўртасидаги меҳр-мурувват асосида кичик ижтимоий муҳит шаклланади.
Ана шу боисдан ҳам оила ҳар қандай жамиятнинг дастлабки асоси, негизи ҳисобланади. Демак, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар инсоний ёки ғайриинсоний томонга оғиб кетишида оила ўзига хос ўринга эга эканини назарда тутиш лозим. Ҳар бир мамлакат ва минтақада маълум бир тарихий давр руҳи аввало оилавий муносабатларда ўз ифодасини топгач, у руҳ асосида одамларнинг муайян мақсадга қаратилган умумий ҳаракатини юзага келтиради. Ана шу руҳ мафкура орқали оилага кириб боради.
Ноосфера даври, унинг бошқа даврлардан тубдан фарқи ҳақида ҳозирча деярли барча оилаларда тасаввур йўқ, дейиш мумкин. Чунки мафкура воситалари, аввало оммавий ахборот воситаларида бу давр ҳақида жуда кам, саёз фикрлар онда-сонда учраб турганини ҳисобга олмаса, умуман Ақлдек улкан қувват (энергия)ни бунёдкорлик томонга тўла-тўкис буриб юбориш, шу асосда ҳар бир одам қалбининг энг тўрисида жойлашган эзгулик руҳи ривожига кенг йўл очиш муаммоси ўз ечимини кутиб турибди.
Оилада бош тарбиячи ва ҳакам ота ва онадир. Бинобарин, оилада ота ва онанинг инсоний сифатлари, билим савияси, уларнинг соғлом турмуш тарзига муҳаббати, дунёқараш йўналиши ёш авлодда ғоявий иммунитет ҳосил этишда ҳал қилувчи роль ўйнайди, десак муболаға бўлмас.
Оила гўёки бир мевали дарахтга ўхшайди. Агар кўчат яхши, юмшоқ, унумдор ерга экилса ва уни доимо парваришлаб борилса, илдизлар ер қаъридан мустаҳкам ўрин олади, бундай дарахт ўз мевалари билан ҳаммани баҳраманд этади. Аксинча бўлса, у кўчат униб-ўсмайди ёки мазали мева бера олмайди. Шунинг учун ҳам оила, ундаги муносабатлар шахсий иш эмас, балки ижтимоий моҳиятга молик масала экан, мустаҳкам, соғлом турмуш тарзига асосланган оилалар – мафкуравий ижтимоий институт сифатида миллий ва давр руҳи асосида ёш авлодни тарбиялай олишини назарда тутиш муҳимдир. Оилавий муносабатларни йўлга қўйишда барча давлат муассасалари, ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар фаол иштирок этишлари, хусусан “оммавий маданият” деб аталган тамаддуннинг ғайриинсоний, ғайритабиий таъсирларидан сақлаб қолишлари даркор.
Илгариги мавзуларда ҳозирги давлатларнинг геосиёсати Ноосфера даврига мувофиқ келиши учун бу ишни оиладан бошлаш муҳимроқ эканига эътибор қаратган эдик. Етти ёшгача бола онги ва қалбидан мустаҳкам жой олган ғоя бутун умрга етар экан, демак, оилавий китоблар нашр эттириб, унда Ноосфера даври ва унинг талаблари ифодаси бўлган ғоялар руҳида ёш авлодни тарбиялаш масаласи етакчи майл бўлиши мақсадга мувофиқдир.




Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish