I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet64/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Такрорлаш учун саволлар.



  • “Фалсафа” тушунчаси тарихан қандай маънода ишлатиб келинди?

  • Муайян маънавиятни қарор топтириш учун нега мафкура керак?

  • Мафкура уч унсурдан иборат бир бутунлик, деганда нима назарда тутилади?

  • Нега ҳар қандай мафкурада Бош ва Асосий ғоялар бўлади?

  • Фалсафа фани вертикал ва горизонтал тарзда қайси фанлар билан туташади?

  • Илмийлик қайси тамойилларга асосланади?

  • Фалсафага фан сифатида ёндашишнинг зарурати нимада?

  • Мафкура ижтимоий борлиқни қайси нуқтаи назардан ифодалашга интилади?

  • Партиявий-синфийлик нимани англатади?



Ноосфера даври ва мафкуравий жараёнлар.

Н
Мафкуравий


жараён тушунчаси.
оосфера даври мафкураси тарихий тажрибаларга таянган ҳолда янгича тафаккур тарзини ва шу аснода илмий-фалсафий дунёқарашни барқарор қилиши ижтимоий-тарихий заруриятдир. Тарафкашликка асосланган сиёсат ҳамда миллий махдудлик ва диний мутаассибликни тарғиб қилувчи мафкуралар инсониятни ҳолдан тойдирди. Ноосфера даврида одамзод инсонлардек, чинакам жамоа ва жамият бўлиб яшаш қобилиятини ўзида ҳосил этиши, жамиятдаги баркамол инсонлар шахсини шакллантира оладиган кичик ва катта муҳит вужудга келиши зарурлиги маълум бўлади.

Одамлар моддий неъматлар яратиш учун ўзаро мулоқатга кирадилар, маълум мақсадлар йўлида бирлашадилар. Бирлашиш, ҳамкор-хамнафас бўлиш учун муайян дунёқараш ифодаси бўлган Бош ғоя, уни тўлдира оладиган асосий ва ёрдамчи ғоялар керак бўлади. Шундай ижтимоий эҳтиёжлар туфайли бутун дунёда бир-биридан шаклан фарқланадиган, аммо маъно-мазмун жиҳатидан яхлит таълимотлар ўз-ўзидан шаклланган. Булар мифологик ва диний дунёқарашлар ифодаси бўлган ғоялар эди. Ушбу ғояларни одамлар онгига сингдириш, уларни имон ва эътиқод предметига айлантириш учун жуда таъсирли мафкуравий ижтимоий институтлар, воситалар, услублар қарор топди.
Айниқса жаҳон динлари илоҳиётчилари, руҳонийлари мафкура орқали одамлар онгини муайян мақсадлар йўлида бошқариш, ижтимоий муносабатларни ҳам шу дунёқараш негизида шакллантиришда бой тарихий тажрибага эгалар. Ҳозирги илм-фан, техника ва ахборот технологияси мисли кўрилмаган тарзда ривожланган жамиятларда мифологик дунёқараш элементлари сақланган ҳолда диний дунёқарашни қарор топтириш майллари кучли ва бу ҳол Ноосфера даври мафкурасини шакллантиришда ҳам асқотиши шубҳасиз. Одамзотнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-аҳлоқий ва сиёсий фаолияти ғайриинсоний томонга оғиш майли кучайиши туфайли Она-табиат заҳарланиши тобора кучайиб бораётган, инсоният ва унинг жамиятлари маънавий инқирозга учраётган экан, бундай шароитда умумбашарий ғоялардан озиқ олиб шаклланадиган миллий мафкураларга эҳтиёж кучайиб бораверади.
Табиат ва жамиятдаги ҳозирги холат учун илм-фан, техника ва ахборот технологиялари жавобгар эмас, балки Ноосфера даврига батамом мувофиқ келадиган, одамлар куч-ғайратини халокатнинг олдини олиб қолишга бирлаштирадиган яхлит дунёқараш йўқлиги, бу дунёқараш ғояларини индивидлар имони ва эътиқодига айлантира оладиган мафкуравий жараёнларнинг бир бутун тизими шаклланмаганидан излаш мақсадга мувофиқдир.
Мафкуравий жараён деганда муайян дунёқараш ифодаси бўлган Бош ва Асосий ғояларни индивидлар онгига сингдириш, шу жараёнда умумий феъл-атвор, кўникма ва ҳаракат бирлигини вужудга келтириш тушунилади. Одам жамиятда яшар экан, унда ўз-ўзидан муайян дунёқараш шаклланаверади ва унинг феъл-атвори, ҳатти-харакати йўналиши шунга мувофиқ шакл тусига киради.
Одам зоти тирик табиат таркибига киради. Бинобарин, унда ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёсига хос хусусиятлар мавжуд. Масалан, ёввойи ўтлар ўз-ўзидан ерда униб чиқиб ривожланаверади. Аммо маданий ўсимликлар парваришланмаса, улар ёввойи ўтлардан муҳофаза этилмаса, йўқ бўлиб кетиши мумкин. Агар одам ўз холига қўйиб юборилса, унда ёввойиликка хос феъл-атворлар, хатти-ҳаракатлар ривожланиб борган сари жамиятдаги муносабатлар ғайриинсоний томонга оғиб кетиши ҳам мумкин. Тарихий тажрибаларга таяниб туриб, Ислом Каримов «инсон табиатидаги инсонийликдан кўра вахшийлик, ур-йиқит инстинктлари, яъни хатти-ҳаракатларини қўзғотиб юбориш осон», - деганда, индивид маънавий дунёси қашшоқланса, унда ўз-ўзидан ваҳшиёна инстинктлар қўзғалиши мумкинлигини назарда тутади. Маънавият ҳар бир индивид учун сув билан ҳаводек кераклиги ана шундай фалокатларнинг олдини олиб қолиш учун зарур. Маънавият эса мафкурасиз қарор топа олмайди. Маданий ўсимликни ёввойи ўтлар, зарарли ҳашоратлардан муҳофаза қилиш, унинг мўлжалдаги ҳосил бериши учун моҳир деҳқон ва зарур меҳнат қуроллари, воситалари қанчалик керак бўлса, маънавиятни қарор топтириш учун ҳам муайян маънавият негизидаги дунёқарашга эътиқод қўйган, ўша ғоя учун курашишни ҳаёт маъноси деб билган, махсус тайёргарликка эга, тили бурро, нотиқлик санъати юксак тарғиботчилар ҳамда моддий-маънавий ресурслар билан етарли даражада таъмин этилган таъсирли мафкура керак бўлади.
Мафкуранинг тарихий вазифаси шуки, ўзининг диний ёки илмий негизлари бўлган ва дунёқарашлилик моҳиятига эга ғояларни индивидларнинг имони, эътиқоди ҳамда халқ оммасининг маслагига айлантириб, ҳаракат бирлигини вужудга келтира олади. Шунинг учун ҳам мафкуранинг назарий асоси концепцияси, амалий фалсафаси, ғоявий кураш йўллари ва воситалари бўлиши керак. Ҳозирги биз яшаб турган дунёни Ноосфера даври деб эътироф этиладиган бўлса, бу давр мафкураси илмий-фалсафий концепциясини яратиш, унинг амалий жиҳатларини ишлаб чиқишга ҳар бир мамлакатда у ёки бу тарзда мавжуд бўлган миллий мафкуралар ўз ҳиссасини қўшиши лозим. Ноосфера мафкурасида Она-табиатни муқаррар ҳалокатдан сақлаб қолиш учун Ақлни тўла-тўкис инсоният туб манфаатларига буриш Бош ғоя бўлгани маъқулдир. Бу мафкуранинг асосий ғояларини излаб топиш галдаги вазифалар сирасига киради.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish