I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet60/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Такрорлаш учун саволлар.



  • Марказий Осиё қандай минтақада жойлашган?

  • Ҳар бир этнос маданиятига қандай муносабатда бўлиш маъкул?

  • СССР қулагач, Марказий Осиёда нега геосиёсий бўшлиқ пайдо бўлди?

  • “Орани бузу-ҳукмронлик қил” тамойили нимани англатади?

  • Нега йирик давлатлар Марказий Осиё минтақасига қизиқиб қарайдилар?

  • Ҳалқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши самарали кураш олиб бориш нимани тақоза этмоқда?

  • Жаҳонда кетаётган глобаллашув жараёнининг Марказий Осиёга қандай таъсири бор?

  • “Тош битиклари” нимани эслатади?

  • Ўзбексистон давлатининг геосиёсати қандай асосларга эга?

III бўлим. Мафкура


Мафкура фалсафий йўналишдаги фан сифатида.



Фалсафа билан табиий фанлар
ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва таъсир.
Фалсафа ҳар бир жамиятдаги донишманд, доно одамларнинг фикрлари, ғоялари, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва муайян дунёқарашлари сифатида тарихан ижтимоий ҳаётнинг илк даврларидаёқ пайдо бўлган нодир ҳодиса (феномендир). Мафкуравий ҳаёт туфайли одамлар жамият бўлиб яшаш, муайян манфаатлар доирасида умумий мақсадларни руёбга чиқариш учун бирлашиб меҳнат қилиш ва курашиш имкониятига эга бўлганлар, шу жараёнда улардаги ҳайвоний инстинктларнинг кўпчилиги ўрнини одоб-ахлоқ нормалари эгаллаб, ижтимоий ҳаётга мослашиш (адаптация) имконияти кенгайиб борди. Ижтимоий ҳаёт талаблари тақозаси фалсафий фикрлар ривожланиб, фаннинг қатор йўналишлари пайдо бўлди ва такомиллашди. Айни пайтда муайян дунёқараш ва ижтимоий-сиёсий қарашларни одамлар онгига сингдириш, уларни имон-эътиқодга ҳамда этносларнинг маслагига айлантириш воситаси сифатида мафкура шаклланди. Одамларнинг жамоа ва жамият бўлиб яшашлари учун муайян дунёқараш билан ўзвий боғлиқ ҳолда маънавият қарор топиши, муайян маънавий-аҳлоқий қарашлар қадриятга айланиши шарт, албатта. Аммо маълум бир йўналишда маънавият ва қадриятлар тизими жамиятда барқарор бўлиши учун муайян Бош ва Асосий ғоялар бўлиши, улар индивидлар онгига сингиши ва ҳалқ оммаси маслагига айланиши учун албатта мафкуравий ижтимоий институтлар, таъсир ўтказиш воситалари, шакллари, усул-услублари бўлади. Ҳар қандай мафкура тарихан учта унсур (элемент)дан иборат бир бутунликда ўз таъсирини ўтказиб келади: а) Бош ва Асосий ғоялар асосида ҳаёт маъноси ва турмуш тарзини белгилаётганлар жамият ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш; б) бу ғояларга қўшилмаган ва унга қарши турганларга нисбатан жамоатчилик нафратини қўзғотиш; в) мафкуравий ижтимоий институтлар (оила, истиқомат жой – маҳалла, ўқув ва меҳнат жамоалари, давлат ва нодавлат ташкилотлари), сиёсий партиялар, ижтиомий уюшмалар маданий-маърифий тадбирларни амалга оширишлари учун етарли моддий ва молиявий ресурсларга эга бўлишлари зарур.
Фалсафий фикрлар ривожи табиий, ижтимоий-гуманитар ва техникашунослик фанларининг тарихан вужудга келиши ва такомиллашуви учун ғоявий асос бўлиб хизмат қилди ва айни чоғда у дунёқарашлик функциясини ҳам бажариб келди. Ўз генезиси ва сўнгра ўз ривожининг тарихи давомида фалсафий билимлар мазмун жиҳатидан табиий билимлар билан омухта бўлиб кетди. Уларнинг таркибида табиий фанлар маълумотлари, тушунчалари, категориялари, қонунларининг мавжуд бўлиши фалсафани илмий асосларини кучайтирди, унинг фан даражасига кўтарилишига сабаб бўлди. Табиий фанлар равнақи техникашунослик фанларининг юзага келиши ва равнақ топишига олиб келди.
Фалсафа негизида қатор фанларнинг тарихан шаклланиши унинг “фанлар фани”, “фанлар онаси” мақомига эга қилди. Бундай қарашлар тарихан жамиятда фалсафа қадрини ошириш, унга қизиқишларни кучайтирди, албатта. Шунинг учун ҳам антик даврда ва араб-мусулмон оламидаги Уйғониш даврида яшаган олимлар кўп жиҳатдан қомусий мутафаккирлар ҳисобланиб, уларда фалсафий фикрлар табиий-илмий қарашлар билан биргаликда намоён бўлганига шоҳидмиз.
Агар горизонтал тарзда фалсафа фанга мансуб бўлса, вертикал тарзда у мафкура билан боғланиб кетади. Шундай қилиб, фалсафа жамият маънавий ҳаётининг “вертикали” ва “горизонтали” кесишуви нуқтасида туриб, бу фанларнинг умумий хулосалари, қоидалари, тамойиллари негизида илмий-фалсафий дунёқарашни шакллантиради. Олам ва унда одамнинг ўрни тўғрисида динлар ҳам ўзига хос дунёқараш системасини яратиб, бу дунёқарашни тарихнинг қалтис синовларидан ўтган таъсирли мафкуравий воситалар орқали индивидларнинг имони ва эътиқодига, ҳалқ оммасининг маслагига айлантиради. Фалсафий дунёқараш олам, унда одамнинг ўрни тўғрисида табииётшунослик, техникашунослик, жамиятшунослик, инсоншунослик фанларининг далилларига таянади, шу маънода у фан сифатида ўзини намоён қилади.
Фалсафанинг горизонтал соҳадаги ҳусусияти фақат унинг предметига муносабатлардаги хилма-хил қарашларга сабаб бўлади ва айни чоғда унинг мафкурага дахлдорлигида ҳам ўзини намоён этади. Шундай қилиб, фалсафа фанининг предмети масаласи ҳозиргача бахсли бўлиб келади. Маънавий нодир ҳодиса сифатида фалсафанинг вертикал сафдаги ҳусусияти шуки, субьектнинг воқеликни инъикос эттириш воситаси сифатида у сиёсат ва мафкура билан боғланиб, улар учун назарий асос бўлади. Бинобарин, ўзининг илмий салоҳияти ҳамда тарихан шакллланган бой категориал ва тушунчавий базаси туфайли фалсафа эндиликда мустақил фан ҳолатига келганлиги билан қадрлидир. Шу маънода уни “фанлар фани” дейиш илмийликдан ўзоқлашиш, фалсафа фанлар тизимидаги мустақил фан эканлигини тан олмасликка сабаб бўлиб, нотўғри, ноилмий қарашларни таркиб топтириб қўяди.
Фалсафа фан сифатида олам, унинг вужудга келиши, табиий-тарихий ривожи, ҳаракат туфайли нотирик ва тирик табиат ҳамда одамзотнинг ўз-ўзидан вужудга келгани, жамият ўзини-ўзи ташкилловчи ва бошқарувчи тизим эканлигини бошқа фанлар далилларига суянган ҳолда исботлайди. Шу маънода муайян субъект (индивид, жамоа, давлат, ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар ва ҳ.к.) манфаатларини энг кўп ва ишончли даражада ифодалайди. Бинобарин, фалсафий йуналишда таркиб топадиган мафкурагина илмийликка яқинлашади ва шунда миллий, синфий, диний, ирқий ва бошка негизларда мукаррар чиқадиган зиддиятларни пайқаб олиш,уларни ўз вақтида ҳал этиб, ҳар бир жамиятда ва бутун дунёда одамнинг инсон (жамиятлашган индивид)га айланиш жараёнини тезлаштиради. Айни чоғда инсон ақл-заковати ва унинг меваси бўлган фан-техника ва технология муваффақиятларидан фақат бунёдкорлик, эзгулик учун фойдаланиш йўлларини кўрсатади, унга эришишнинг воситаларини аниқлайди.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish