I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet58/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Марказий Осиё давлатлари
геосиёсатининг асосий йўналишлари.
Ҳозирги замонда глобаллашув жараёни Марказий Осиёдаги ижтимоий-маданий, ахборот-мафкуравий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётнинг барча томонларини қамраб олмоқда. Бу майл, бир томондан, барча Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳар томонлама ривожланиш имкониятини туғдирса, иккинчи томондан, уларнинг ҳавфсизлигига муайян даражада путур етказиши ҳам мумкин.
Марказий Осиёнинг маданий-тамаддуний ҳусусияти унинг географик жойлашуви билан қўшилиб, Евразия майдонида унинг алоҳида геосиёсий мақомга эга қилади. Зеро, бу минтақа атрофида ядро қуролига эга 4 та давлат (Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон) бор ҳамда жаҳоннинг кучли марказлари манфаатлари чатишиб кетган. Марказий Осиё ўз моҳияти жиҳатидан ҳар доим геосиёсий аҳамият касб этиб келган, аммо ҳозирги ҳалқаро муносабатлар тизимида уларнинг роли ва мавқеи янада ошиб бормоқда. Ҳусусан 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин Марказий Осиё жаҳон ҳамжамияти эътиборининг марказида туриб қолди. Бу ялпи умумий хавф-хатар ҳалқаро майдондаги кучларни бирлаштириши керак эди, аммо вақт ўтган сайин йирик давлатлар геосиёсатида эскича турғун фикрлар қарор топиб, минтақа вазиятига ўз салбий таъсирини ўтказа бошлади. Бу ҳол Марказий Осиёдаги мустақил давлатлар геосиёсати минтақа ҳалқлари бирлиги, ҳамкорлиги учун курашга биринчи даражали аҳамият беришни тақоза этмоқда. Туронзамин тош битикларида келажак авлодга қарата ёзилган фалсафий фикрлар бугунги воқелик учун янада долзарб бўлиб бормоқда. Яъни, ўша тарихий битикларда, ушбу маскан элатлари бирлашсалар, улар қудратли бўладилар ва бошқаларга қул бўлмайдилар, акс ҳолда, яъни ғоявий парокандалик шароитида ғанимларга тиз чўкиш, уларнинг хизматкорларига айланадилар, дейилгани маълум.
Йирик давлатларнинг бу жойдаги манфаатлари уйғунлашуви ҳам тарафкашликни кучайтириб юбориши мумкин. Мабодо уларнинг геосиёсатида эскича андозалар устуворлик қилиб қолгудай бўлса, минтақадаги барча халқларнинг миллий мустақиллиги хавф остида қолиб, бошқа давлатлар таъсири бўйича парчаланиб кетиши ва давлатлар ўртасидаги “қалқон зона”лар вужудга келиши ҳам мумкин. Демак, Марказий Осиё давлатлари ўз геосиёсатларида бу ҳолатни эътибордан соқит қилишга асло ҳақлари йўқ. Уларнинг бариси тарих олдида, келажак авлодлар тақдири олдида катта масъулиятли эканликларини доимо ёдда тутишлари зарур. Тўғри, йирик давлатлар геосиёсати, яъни воқеликка мувофиқ шаклланиши учун БМТ, НАТО, ОБСЕ, ШОС, ОДКБ, ЕврАзЭС, ЕЭП каби ҳалқаро ва минтақавий ташкилотлар ўз таъсирларини кўрсатишлари мумкин. Аммо ушбу институал механизмлар фаолиятини таҳлил этиш шундан далолат бериб турибдики, уларнинг баъзилари йирик давлатларнинг тарафкашлик сиёсатини ўтказиш қуролига айланиб қолмоқдалар. Бу хол минтақавий ҳамкорлик ишларини қийинлаштириб қўйиши аниқ.
Шундай қилиб, Марказий Осиё мустақил давлатлари ҳар қандай шакл-шамойилдаги ихтилофларни бир чеккага қўйиб, яна йирик давлатлар сиёсий ўйинларининг югурдагига айланиб қолмасликлари учун кучларини бирлаштиришлари тарихий зарурат бўлиб турибди. Марказий Осиё мамлакатлари стратегиясида қуйидаги йўналиш мавжуд; а) мустақилликни иқтисодий, ижтимоий, маънавий жиҳатдан бутун чоралар билан мустаҳкамлаш; б) минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш; в) бозор муносабатлари ва демократик ислоҳатларни изчиллик билан амалга ошириш; г) минтақавий ҳамкорликка биринчи даражали аҳамият бериш.
Шуни таъкидлаш ўринлики, минтақада ҳозиргидек чегаралар тарихда бўлмаган. Туркистон учта давлатга бўлиниб кетган даврларда ҳам иқтисодий, савдо-сотиқ ва маъданий алоқалар учун чегаралар деярли очиқ бўлган. Бироқ ҳозирги вақтда минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик, ҳамжихатликка маълум даражада путур етгани сабабли, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш имконияти чекланиб қоляпти, экологик вазиятга путур етяпти, худудий ва чегаравий муаммолар пайдо бўлиб, натижада демократик жараёнлар ривожи йўлида суньий тўсиқлар пайдо бўляпти. Тадқиқотчиларнинг фикрича, демократия концепцияси ўрнига минтақавий бирлаштирувчилик демократияга қаратилган геосиёсат юргизиш маъқул кўриняпти. Бу йўлга дастлабки қадамлар қўйиляптики, истиқболда ушбу одимлар изчиллиги таъминланишига умид боғлаш мумкин.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish