I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet59/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Мустақил Ўзбекистон
давлатининг геосиёсати.
Фалсафа фани нуқтаи назаридан оламдаги барча нарса, ҳодиса, жараёнлар ўзаро алоқада, бир-бирига таъсир ўтказишда, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтишни бошидан кечириб туради. Дунёда бир нуқтада қотиб қоладиган, ўзгармас нарсалар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Шундай нуқтаи назардан келиб чиқсак, давлатларнинг геосиёсати ҳам воқеликдаги ўзгаришларга мутаносиб тарзда ўзгариб боради. Муайян давлатнинг ташқи сиёсий йўналиши аввало ўз мамлакати олдига қўйган ижтимоий, иқтисодий, маданий-марифий мақсадлар билан белгиланади. Яъни ташқи сиёсий ва геостратегик мақсадлар мамлакат аҳолисининг тинчлик ва хавфсизлик шароитида бунёдкорлик ишлари билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароит яратиши керак.
Ислом Каримов бошчилик қилаетган мустақил Ўзбекистон давлатининг геосиёсати жаҳондаги ҳамма давлатлар билан тенг ҳуқуқли асосдаги барча турдаги алоқалар ўрнатиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилгандир. У геосиёсат истиқболда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўз муносиб ўрнига эга бўлиши, тенглар ичида тенг ва эркин фаолият кўрсатиши, истиқболда порлоқ инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишга қаратилгандир. Шундан келиб чиқиб, Ислом Каримов Ўзбекистон давлати ташқи сиёсати тамойилларини қуйидагича изоҳлайди.
Биринчидан, ўзининг миллий давлат манфаатлари устун бўлгани ҳолда ўзаро манфаатларни ҳар томонлама хисобга олиш. Бизнинг мустақил давлатимиз бирон-бир буюк давлатнинг таъсир доирасига тушиб қолиш ниятида эмас. Ўзбекистон яна кимгадир бўйсуниш учун мустақил бўлгани йўқ.
Иккинчидан, республика одамлар ва давлатлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда умумбашарий қадриятларни устун қўйиб, халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун, можороларни тинч йўл билан ҳал этиш учун ҳаракат қилади. Ўзбекистон ядросиз ҳудуд бўлиб қолади, тажаввузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмайди.
Учинчидан, республиканинг ташқи сиёсати тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидалари асосида қурилади. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида, бугун ташқи сиёсатда ҳам бизнинг шиоримиз – тенглар орасида тенг бўлиш, “катта оға”нинг қош-қовоғига қараб иш тутишдан узил-кесил ва абадул-абад халос бўлишдир.
Тўртинчидан, мафкуравий қарашлардан қатъий назар, ташқи сиёсатда очиқ-ойдинлик тамойилини рўёбга чиқаришга ва барча тинчликсевар давлатлар билан кенг ташқи алоқаларни ўрнатишга интилади.
Бешинчидан, Ўзининг миллий-ҳуқуқий тизимини вужудга келтираётган ёш мустақил Ўзбекистон ички миллий қонунларидан халқаро нормаларнинг устуворлигини тан олади. Бизнинг мустақил давлатимиз ўз қиёфасини йўқотмай, жаҳон ҳамжамиятига кирар экан, ҳалқаро талабларга риоя қилишга тайёрдир.
Олтинчидан, Ўзбекистон тўла ишонч тамойиллари асосида ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш учун, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ҳаракат қилади.
Ана шу тамойилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон давлати МДҲ таркибига кирган давлатлар, Марказий Осиё ҳамда Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари, Араб давлатлари, Жанубий-Осиё давлатлари, Ғарбий, Марказий ва Шарқий Оврупо давлатлари, Россия, АҚШ давлатлари билан ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатдорлик асосидаги алоқаларни ривожлантиришга интилмоқда. Айниқса Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни сақлаб қолиш, Тожикистон ва Афғонистондаги фуқаролар урушига барҳам бериш учун фаол сиёсат юргизди. Халқаро терроризм, диний экстремизм ва наркобизнесга қарши курашнинг олдинги сафларида бормоқда.
Хулоса: а) Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш бу ўлкадаги барча давлатлар миллий мустақиллиги учун кафолатдир; б) йирик давлатлар мафкуравий йўллар билан Марказий Осиё давлатларини ўз таъсирларига олишдан манфаатдордир; в) Марказий Осиё давлатлари геосиёсатида мустақилликни мустаҳкамлаш, минтақавий барқарорликка эришиш, демократик ислоҳотларни амалга ошириш, минтақавий ҳамкорликка биринчи даражали аҳамият бериш устивор йўналиш бўлиши лозим; г) Ўзбекистон давлати олти тамойилга асосланиб, ўз геосиёсатини амалга оширмоқда.
Калит сўзлар: Марказий Осиё минтақаси, этнос, ислом ақидапарастлиги, фуқаролар уруши, ВИЧ инфекцияси, гиёҳвандлик, геостратегия, Евроосиё иттифоқи, сув ресурслари, минтақавий бирлашиш, институал механизмлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, “қалқон зона”, Ўзбекистон давлатининг геосиёсати.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish