I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet55/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Ақлни оқилона юмушларга
буриб юбориш муаммоси.
рушдан ва қонли можоролардан холи дунё энг ақлли-заковатли кишиларнинг идеали бўлиб келган. Бунга эришиш йўлларини қидириб, турли ғояларни илгари сурган мутафаккирлар деярли барча мамлакатларда бўлган ва ҳозир ҳам кўп учрайди. Чунки бундай донишманд одамлар уруш, жанжаллар одам табиатидан эмас, балки ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий муносабатларнинг такомиллашмаганидан қидирадилар. Бобоколонимиз Зардушт одамзот қалбида икки руҳ – эзгулик ва ёвузлик руҳи мавжуд б
´либ, Ахурамазда (худо) одамларга эзгу амаллар йўлини к´рсатса, ёвузликни ташувчи Дев (Ахримон, яъни шайтон) одамларни ёмон амалларга бошлаб, уларнинг руҳини қашшоқлаштиради, деб хисоблаган эди. Шу иккисидан бирини танлаб олиш одамзот ихтиёрида б´либ, Комил Ақл эгалари (Аъло одам) ёвузликка қарши беомон курашларда эзгулик тимсолига айланиши мумкинлигига Зардушт Сепитамо эътиборни қаратган эди. Одамзот қалбида ёвузликка нисбатан эзгуликка интилиш майли (тенденцияси) устуворлигига қаттиқ ишонган Зардушт қачонлардир дунё миқёсида эзгулик қарор топиб, одамлар ўзаро тинч, фаровон яшаш имкониятига эга бўлишларини башорат қилган эди. У зоти боборокатнинг бу башоратлари тўғрилигини Лотин Америкаси кинорежиссёрлари исботлаш учун сериаллар яратиб, ёвузликка қарши мислсиз курашда эзгулик кучлари ғолиб келиши муқаррарлигига одамларда ишонч ва умид хисларини ривожлантиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Абу Наср Форобий – фозил ва жоҳил одамлар шаҳри мисолида фозиллар кўп бўлган жойда жоҳилларга ўрин қолмаслигини уқдирган ҳамда фозил одамлар шаҳри хокимининг 12 та фазилатига эътиборни қаратган эди. Алишер Навоий урушларсиз мамлакатни Адолатли подишохлар тимсолида к´риб, бундай идеал шох образини яратишга ҳаракат қилганди. Немис файласуфи И.Кант «Абадий тинчлик» (1795й.) лойиҳасида бошқаришнинг республика шакли тинчлик даврини бошлаб беришига ишонган эди. АҚШ президенти В.Вильсон 1-жаҳон уруши охирида демократия учун дунёни сақлаш лозимлигини айтган эди.
Т´ғри, одамлар билан одамлар, халқлар билан халқлар, миллатлар бирлашмалари билан миллатлар бирлашмалари ´ртасидаги муносабатларда кўпинча ёвузлик ва хасадгўйлик ´зини ёрқин намоён этгани сабабли, тадқиқотчилар соғлом кучларнинг охир-оқибатда ёвузлик кучлари устидан ғалаба қазонишларига шубҳа билан қарайдилар. Чунки эзгулик, яхшилик инсон онгида, хис-туйғуларида ёвузлик каби таъсирчан из қолдирмайди. Шунинг учун ҳам кундалик ҳаётда ёмон феъл-атворли, ёвузликка мойил одамларга нисбатан халол-пок, сахий, мурувватпеша одамлар к´плигини сезмай қоламиз. Аслида дунёйимиз шу кунга қадар турган, турмуш қулайликлари йилдан-йилга кўпайиб бораётган экан, демак, оламимиз устуни ишончли қўлларда дейишга асосимиз бор. Лекин бундай хулоса ҳеч кимни хотиржам этмаслиги лозим.
Ноосфера даври илгариги даврлардан шу билан тубдан фарқ қиладики, эндиликда нафақат жамият, балки Она-табиат ҳам қайси йўналишда ривожланиши кўп жиҳатдан Ақл сохиби инсон ва унинг фаолиятига боғлиқ бўлиб қолгани факт. Янги технологиялардан ёвуз ниятлилар ҳам, эзгу ниятлилар ҳам, тоталитаризм тарафдорлари хам, демократия тарафдорлари ҳам, уюшган жиноятчилар хам, уларга қарши курашаётганлар ҳам бирдек фойдаланишлари мумкин. Мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги зиддиятлар ўз вақтида бартараф этилмаса, улар ўз қарама-қарши томонига оғиб кетиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Анъанавий турмуш тарзининг издан чиқиши ва янги даврга монанд турмуш тарзи шаклланишининг қийин кечаётгани маънавиятнинг қашшоқланиши ва баъзи одамлар руҳида ёвузликка мойиллик кучайишига, агрессивлик, зўравонлик уларнинг турмуш кечириш тарзига айланиб боришига сабаб бўлмоқда. Бугина эмас, Канада тадқиқотчиси Т. Гомер-Диксоннинг фикрича, қишлоқ х´жалигига яроқли ерлар, ўрмонлар, сув ва балиқчилик хавзалари яроқсиз холга келиши иқлимнинг ўзгариши ва азон тешикларининг пайдо бўлишига нисбатан ҳам олдиндан айтиш қийин бўлган ўзгаришларга олиб келади. Табиий ресурсларнинг қашшоқлашиши фан ва технология ривожи хал қила олмайдиган жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Аҳолининг тинимсиз ўсиб бориши, қачоқлар ва ишсизларнинг оммавий кўчиб юриши турли этник, диний, минтақавий ва бошқа можороларни келтириб чиқармоқда.
Эндиги оламда географик ва худудий омиллар умуман ўз аҳамиятини йўқотдики, геосиёсатни белгилайдиган арбоблар бу янги холатни эътиборга олишлари зарур бўлиб турибди. Ҳар бир оила, маҳалла, туман, шаҳар, вилоят ва мамлакатда одамлар тинч-тотув, муросаю мадора билан яшаш малакасини ўзларида ҳосил этишлари учун давлат ва жамият томонидан жуда кўп маданий-маърифий тадбирлар ўтказишларига тўғри келади. Миллий мафкуранинг бутун йўналиши инсонлар қалбидаги эзгулик, бунёдкорлик хис-туйғуларини ривожлантиришга, ёвузликнинг ҳар қандай к´ринишига қарши курашга қаратилиши лозим. Бунинг учун жуда катта моддий ресурслар керак б´лади. Шунинг учун ҳам дунё миқёсида қуролланиш пойгасини амалда тўхтатиш, жаҳон миқёсида ҳар бир давлат ҳарбий соҳа учун сарфлаётган йиллик ҳаражатларини дастлабки қадам сифатида 10 фоизга қисқартириб, у маблағни маданий-маърифий тадбирларга сарфланиши мақсадга мувофиқ б´ларди. Умуман, ҳар бир мамлакатда ва бутун дунёда Ақлни оқилона ишларга – бунёдкорлик, яратувчиликка буриб юбориш учун жуда катта-катта ишлар, тадбирлар ўтказишга тўғри келади. Шу мўрт оламимизни сақлаб қолиш учун ҳар бир одам, аввало давлат ва жамиятни бошқариш соҳасида ишлаётганлар қўлларидан келган ва ўзларига боғлиқ бўлган барча ишларни қилишни ҳаёт маънолари, деб билсалар олашимиз бунданда-да обод ва бундан-да гўзал бўлади.
Хулоса: а) «совуқ уруш» тугагач, оламимиз хавф-хатардан холи бўлмади; б) одам табиатидаги зўравонлик, тошбағирлик унинг биологик моҳиятидан эмас, балки тарихан шаклланган тафаккур тарзидан келиб чиқади; в) ижтимоий мавжудот сифатида инсонда ёвузликка нисбатан эзгуликка мойиллик устивордир; г) бугунги мўрт оламимизни муқаррар ҳалокатдан сақлаб қолиш учун Ақл ва унинг ҳосиласи – техника ва технология муваффақиятларидан оқилона ишлар учун фойдаланиш хаётий зарурат бўлиб турибди.
Калит кўзлар: ядровий ракета қуроллари, тийиб туриш, тактика, стратегия, инстинкт, универсал мафкуравий системалар, биосоциал, психофизиологик, антропогенез, стресс, тахликали муҳит, одам табиати, интеллектуал (ақлий) салоҳиёт, демократик тартиблар, таъсирли мафкура, ҳасадгўйлик, янги технология, маданий-маърифий тадбирлар.



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish