Такрорлаш учун саволлар:
“Совуқ уруш”нинг тугаши оқибатлари қандай бўлди?
Нега “бир қутбли” дунё вужудга келмади?
“Кариб кризиси” нима ва нега 3-жаҳон уруши бошланмади?
Кекса Оврупо ҳали қариган эмас, деганда нима тушунилади?
АҚШ учун душман образи топиш нечун керак?
2- жаҳон урушидан сўнг, Оврупо нега тарафкашлик майдонига айланди?
Оврупо иттифоқи давлатларининг геосиёсати нимага қаратилган?
Нега ўрта ва кичик давлатларнинг ўз томонига оғдириб олиш учун сиёсий рақобат кетяпти?
Нега АҚШ геосиёсатида буюкдавлатчилик шовинизми устивор?
Уруш инсон табиатига зид холат сифатида.
«Совуқ уруш»дан
кейинги мўрт олам.
Ғарбча тафаккур тарзининг маҳсули сифатида кенг тарқалган ва мохият эътибори-ила урушлар муқаррар ижтимоий ходиса деган ғояни гўёки «илмий» жиҳатдан асослашга қаратилган концепциялар илмилийликдан узоқлигини исботлаш ниҳоятда муҳимдир. Урушлар, можаролар, жанжаллар одамзот табиатининг ўзидан келиб чиқади, деб µисоблаш одамни инсонга айлантириш жараёни соҳасида тўпланган тарихий тажрибаларни билмаслик оқибати эканлигини, Ноосфера – Ақл соµаси тантана қиладиган даврлар келиши тўғрисидаги нуқтаи назарларни асослаш давр талабидир.
ХХ асрдаги тарихда мисли кўрилмаган иккита қирғинбарот жаҳон уруши шуни кўрсатдики, бундан буён уруш давлатлараро ва халқаро зиддиятларни ҳал этиш, қуролли кучлар ёрдамида сиёсий мақсадларга эришиш воситаси бўлмай қолди. Урушга тайёргарлик кўрган ва уни ташкил этган асосий кучлар ўз сиёсий мақсадларига эришиш у ёқда турсин, улар халқаро майдонда шармандаю шармисор бўлдилар. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги бошланган «совуқ уруш»да Совет давлати ва унинг асосий иттифоқчилари мағлубиятга учраб, АҚШ бошлиқ µарбий-сиёсий гуруµ ғалаба қозонгандек бўлса µам, аммо аслида дунё янги катта муаммолар қаршисида янада мўрт бўлиб бормоқда.
Гап шундаки, ядровий ракета қуроллари маълум маънода сиёсат ва уруш ўртасидаги анъанавий алоқаларни узиб, «совуқ уруш» даврида у икки тарафкаш гуруҳ давлатларини тийиб туриш воситасига айланди. Бундай даҳшатли оммавий қирғин қуролларнинг пайдо бўлиши ва тўпланиши урушларни олиб бориш тактикаси ва стратегиясини ўзгартириб юборди; яшаб қолиш ва Ер юзини йўқотиб юборишдан эҳтиёт бўлиш инстинктларини кучайтирди. Айни чоғда ядровий қуроллар давлат қудратини намоён этувчи, бошқаларни тийиб турувчи омил бўлиб қолдики, «совуқ уруш»дан кейин қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш янада кўпайиб бормоқда.
«Совуқ уруш» давридаги икки қутбли дунёда душман аниқ эди: НАТО блокига кирган давлатлар учун Варшава шартномасидаги давлатлар гурухининг барчаси душман µисобланар, аҳолига ва албатта армияга ғоявий таъсир кўрсатиш осон эди. Кўп қутбли дунёда аниқ-равшан душман қолмади, аммо хавф-хатар янада даµшатлироқ тусга кирмоқда. АҚШ сиёсатшуноси С.Хантингтон ХХ аср мафкуралар тўқнашуви асри бўлган эса, ХХI аср цивилизациялар ёки диний тўқнашувлар асри бўлади, деган фикрни илгари сурмоқда. «Совуқ уруш»дан сўнг, - дейди у, - жаҳонда халқлар ўртасидаги энг мухим тафовут мафкуравий, сиёсий ёки иқтисодий соҳада эмас, балки маданият соҳасига ўтди». Унинг фикрича, асрлар давомида шаклланган тамаддун (цивилизация)ларга хос маданиятлар сиёсий мафкура ва сиёсий режимлардаги тафовутлардан кўра мустаҳкамроқдир. Динлар этник мансубликка нисбатан одамларни кучлироқ ажратиб юборади. Хантингтон цивилизацияларни ҳинд, ислом, япон, православ, хитой ва Ғарбга бўлади µамда Африка ва Лотин Америкаси цивилизациясини ҳам уларга қўшиб қўяди.
Марксизм-ленинизм ва либерализмга ўхшаш универсал мафкуравий системалардаги маънавий қадриятлар ва мезонлар қадрсизланиши натижасида ҳар бир тамаддун қадриятлари улар ўрнини эгаллайди дейишдан мақсад шуки, Ғарб дунёси учун янги душман образини яратиш мамлакатлар ичида ҳам, халқаро майдонда ҳам улар ўз мавқеларини мастаҳкамлаш учун кучли ғоявий асос бўлади. Шу тариқа Ғарб мамлакатларининг сиёсатчилари ва мафкурачилари урушларнинг муқаррарлиги, у одамзот табиатидан келиб чиқиши тўғрисидаги ўз қарашларини кучли мафкуравий воситалар орқали кенг тарқатмоқдалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |