I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи


Одам табиатидаги зўравонлик-



Download 1,16 Mb.
bet53/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Одам табиатидаги зўравонлик-
нинг тарихий илдизлари.
Ғарб1 мамлакатларида урушлар, жанжаллар, можаролар чиқиши одамзотнинг биосоциологик ва психофизиологик хусусиятларидан келиб чиқади, бинобарин, одам ўз биосоциал мохиятини ўзгартириши учун қанчалик урунмасин, барибир, у инсонга айланиб қолмайди, чунки ундай ҳолатда ўзи одамлик хусусиятини йўқотади, деган фикрлар кенг тарқалган. Чунки, уларнинг фикрича, антропогенез (одамнинг биологик жиҳатдан такомиллашуви) хали давом этмоқда.
Одамнинг келиб чиқиши ва тарихий такомили тўғрисида жиддий тадқиқотлар олиб борган олимларнинг таъкидлашларича, кромоньон типидаги ҳозирги одамлар тана тузилиши ва руҳий оламини белгилайдиган физиологик омилларда лоақал яна 25000 йил жиддий ўзгаришлар содир бўлмайди. Яъни, одамзот ўз ҳайвонлардек турмуш тарзидан аллақачон видолашган.
У ҳолда нега ҳеч бир ҳайвон, масалан, шер, бўри, бургут ва бошқа ваҳший ҳайвонлар ўз турини емайди, уни ялпи қириб ташлашдан ўзини тияди, аммо одамзот минг-минглаб йиллар давомида ўз турига қарши уруш эълон қилиб, фақат бизга маълум бўлган тарихнинг кейинги 4 минг йили ичида бўлиб ўтган урушларда 6 миллиарддан ортиқ одамни, асосан ёш, навқирон йигитларни қириб ташлади? Ҳатто совуқ уруш йилларида (1946-1991й.) ҳам 25-30 миллион одам урушларда ҳалок бўлди. Дарµақиқат, уруш худди ўйин, ашула ва салбий хис-тўйғу (стресс)ларни туширишга бўлган иштиёқ каби одамзот учун табиийми? Урушларсиз, можороларсиз одамзот яшай оладими ёки уруш муқаррарми? Бу саволларга жавоб бериш ёки топиш мушкул, аммо одам бундан буён шу Ер деб аталган табиатда бир тур сифатида яшаб қолишни истаса ва тирик табиатнинг ўзини ҳам бутунлай йўқ қилиб юбориш майллари йўлини тўсишга ахд қилса, бундан буён юқоридаги саволларга жавоб қидириб топиши ва албатта ёпирилиб келаётган ҳалокатнинг олдини олиб қолиш учун биргалашиб курашиши, бутун моддий ва маънавий ресурсларни ишга солиб, ўз табиатидаги қусурлардан холи бўлиши, жиддийроқ айтсак, яшаш учун курашда лоақал хайвонлардан ибрат олиши лозим, деб µисоблаймиз.
Гап шундаки, антропогенез жуда тахликали мухитда содир бўлди. Одамнинг дастлабки типлари физиологик жиҳатдан жуда ожиз эди ва улар яшаш учун курашда ўз ихтиёрларида бўлган барча воситалардан, жумладан, оч қолганда ўз тури – одамни ейишга µам мажбур бўлган. Бу, тарихда каннибализм деб аталади.1 Аждодларимиз ғорлар, дарё соµилларида оила-оила, гала-гала бўлиб яшаган кезларда бошқа галаларга хужум қилиб, уларнинг овчилик масканларини эгаллаб, ўзларини ўлдиришган ёки қул сифатида ишлатишган. Миллион йилларни ўз ичига оладиган бундай шароитда одамзотнинг тафаккур тарзи шундай шаклланиб қолдики, хатто улар жамият бўлиб яшашга ўтгач ҳам бир халқ ёки миллат яхшироқ, фаровонроқ яшаши учун гўёки бошқа мамлакатларни забт этиш, у ердаги одамлардан арзон ишчи кучи сифатида фойдаланиш, ер ости ва ер усти бойликларини арзон гаровга олиш ва бозорларидан ўз товар(мол)ларини сотишда фойдаланиш учун урушлар, можоролар, жанжалларни келтириб чиқариш зарурдек туюлади. Яшаш тамойилига айланиб қолган бундай ёндашувлар асло одам табиатидан тўғридан-тўғри келиб чиқмайди, балки у ўзининг узоқ тарихига эга бўлган ижтимоий ходисадир.
Урушларни, айниқса катта урушларни тайёрлаш ва ўтказиш учун жуда улкан моддий ресурслар µамда интеллектуал салоҳиёт керак бўлади. Аммо буларнинг ўзи кифоя қилмайди. Энг муµими, хужумга махкум этилган мамлакат аҳолиси тимсолида даҳшатли душман образи яратиб, армия ва гражданларда анча вақт давомида уларга нисбатан нафрат µисларини ривожлантириш учун мафкура ёрдамида ғоявий таъсир кўрсатиш зарур бўлади.
Руҳшунос ва публицист С.Кин шундай дейди: «Даставвал биз душман образини яратамиз. Образ қурол-аслаҳадан хабардор этади. Биз бошқаларни фикран ўлдирамиз. Шундан кейин жисмоний жиҳатдан ўлдириш учун гурзи ёки баллистик ракеталар ихтиро қиламиз. Технология олдида ташвиқот боради» (Гаджиев К.С. Введение в геополитику. – 394-бет). Бунинг учун албатта қандайдир ғоявий нуқтаи назар ва кучли, таъсирли мафкуравий воситалар зарур. Ғоявий жиҳатдан тайёр бўлган кам сонли армия ғоявий тайёргарлиги етарли бўлмаган кўп сонли ва яхши қуролланган армия устидан ҳам ғалаба қозониши мумкинлиги тарихдан маълум.
Айтилганлардан маълум бўладики, урушларсиз замонлар келиши учун аввало сиёсий ва ҳарбий арбоблар ҳамда мафкурачилар тафаккур тарзини ўзгартириш лозим, шундан кейин одамзот табиати ҳам аста-секин ўзгариб боради. Бироқ, бунинг учун анча узоқ йиллар керак бўлади. Чунки тафаккур тарзини ўзгартиришни қуйидан – моддий ва маънавий бойликлар яратувчи ва халқ оммаси деб аталувчи қатламдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Одамзот ўз тури (гомеостазиси)ни сақлаб қолиш ва инсонлардек муроса билан яшашга ўтиши учун оилада, меҳнат жамоаларида ғоявий таъсир ўтказишни бошлаш лозим бўлади. Чунки 7 ёшгача бола онгига кирган ва мустаҳкам ўрин олган ғояни чиқариб юбориш жуда қийин эканини фан исботлаган.
Инсоният ҳар доим тинчликда, хотиржамликда, муросаю мадора билан яшашни қумсайди, аммо шахсий, гурухий, синфий, миллий манфаатларни т´ғри англамаслик, уларни умуминсоний манфаатларга б´йсундириб яшаш малакасига эга эмаслик, к´пинча ´заро жанжаллар, можоролар, урушларни келтириб чиқаради. Бошқача айтганда, одамзот тинчликни ҳар доим ҳам фаровонлик омили, деб ҳисобламайди. Баъзилар бошқалар устидан ҳукмронлик қилишни (масалан, шерлар барча бошқа турдаги жониворлар устидан хукмронлик қилгани каби), яна бир гурухлари харбий шон-шуҳратни қумсаб, бошқалари эса тиз ч´киб яшагандан к´ра тик туриб ўлишни афзал билганликлари учун урушадилар. Барча асрларда урушларни мадх этиш, одамларни урушга ғоявий жиҳатдан тайёрлаш, уни романтикага айлантириб қаҳрамонлик, жасоратлилик номунаси этиб к´рсатиш расм б´лган. Чунки ҳайвонлар ´з турларини авайлаб-асраш, эҳтиёт қилиш ўз гомеостазисини сақлаб қолишнинг биринчи ва асосий шарти эканини инстинктив тарзда англасалар, одамзот ´з турини эмас, балки ´з элати, миллати доирасида гомеостазисини сақлаб қолишга интилади. Мантиқсизлик шундаки, илмий-техника инқилоби шитоб кетаётган, глобаллашув жараёни бораётган бир даврда ҳам одамзот ўз турини эъзозлаш, одам учун одам энг олий қадрият эканини англаб етмаяпти. Чунки одамзот жамият бўлиб яшашга ўтгач, одоб-ахлоқ нормалари, қонун-қоидалар асосида феъл-атвор, хатти-ҳаракат, фаолият к´рсатишга ´тиб, ҳайвоний инстинктларининг к´пидан маҳрум б´либ қолди. Аммо унинг жамиятлашган одам – инсон б´либ инсонлардек яшашга ´тиши ниҳоятда қийин кечяпти.
Одамзот, унинг мутафаккирлари, сиёсатчилари демократик тартибларга ўтиб яшаш, эхтимол, урушларнинг олдини олиб қолар, деган умидда эдилар. Бироқ собиқ Совет Иттифоқи, Югославия, Африкадаги ходисалар бир системадан бошқасига ўтиш ниҳоятда азобли холат эканини кўрсатди. Авторитар ва тоталитар тузумларни йўқотиш ва демократик изга тушиш жамоалар ва этник гуруҳлар ўртасида қонли можороларни келтириб чиқарди. Франция, Германия, Италия, Испания, Полъша ва демократия таянчлари бўлган бошқа мамлакатларда этник можоролар ва миллатчилик туғилиши миллий давлатлар ҳам ўз фуқороларига тинч яшаш, ҳаётлари ва мулкларини сақлаш учун ишончли кафолат бўла олмаётганликларини кўрсатади. Ҳатто айрим давлатлар демократияни қарор топтириш шиорлари остида қонли урушлар чиқармоқдаларки, бундан ҳам кўз юмиб бўлмайди.

И



Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish