202
ривожланишининг мумкин бўлган мақсадларни уларга эришишни таъминловчи
иқтисодий ресурсларни, узоқ муддатли, ўрта муддатли
ва жорий режаларнинг
эҳтимол бўлиши мумкин бўлган ва иқтисодий жиҳатдан самарали
вариантларни аниқлаш учун, иқтисодий ва техник сиѐсатининг асосий
йўналишларини асослаш, қабул қилинаѐтган қарорларнинг натижаларини
прогнозлаш ва ҳар бир муайян вақтда аниқ
тадбирларни, фаолиятни амалга
ошириш учун зарур ҳисобланади. Бозор ислоҳотлари ва илмий-техник
тараққиѐтни
такомиллаштириш
шароитида
прогнозлаш
ижтимоий
ривожланишининг стратегия ва тактикани шакллантиришнинг ҳал қилувчи
илмий омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Инсоннинг ақлий фаолияти мобайнидаги энг асосий ва муҳим
жиҳатлардан бири – бу келажакни олдиндан башорат қилишдир.
Бугунги кунда олдиндан башорат қилишнинг икки хилдаги кўриниши
мавжуд – илмий башоратлаш ҳамда илмий асосланмаган башоратлаш. Илмий
асосланмаган башоратлаш – инсоннинг топқирлиги, сезгирлиги билан боғлиқ
бўлган башоратлашларни ўз ичига олади.
Илмий башоратлашнинг оддий башоратлашдан принципиал фарқи
шундаки, илмий башоратлаш орқали келажакда содир бўлиши мумкин бўлган
воқеа-ҳодиса тўғрисида ишончлироқ ва аниқроқ маълумотга эга бўлиш мумкин.
Бу орқали эса амалиѐтда энг муҳим ва мақсадга мувофиқ қарорларни қабул
қилиш имкониятига эга бўламиз. Илмий башоратлашнинг хилма-хил шакллари
орасида энг кўп тарқалган
турларидан биттаси
прогнозлаштириш
ҳисобланади.
Прогноз шу пайтгача ҳеч бир тил тизимида ҳали кузатилмаган эҳтимолли
воқеани атамалар орқали қайд этишга, бирор бир объект, жараѐн, ҳодисанинг
ҳолатини узоқ ѐки яқин келажак учун қайд этишга ѐрдам беради.
Прогнозни ишлаб чиқишда текширилган, аниқ ва зиддиятга
учрамайдиган прогнозлаштириш методидан фойдаланиш лозим. Ана
шундагина, прогнозни
шахсий интуитив тарзда эмас, балки илмий асосланган
тарзда
ишлаб
чиқилганлигини
этироф
этиш
мумкин.
Қолаверса,
203
прогнозлаштирилган воқеа-ҳодисанинг реализациясини келажакда текшириш
усуллари ҳам аниқ бўлиши шарт.
Шундай қилиб,
прогноз
– бу келажакда, маълум бир муддат оралиғида
объект, ҳодиса ѐки жараѐнларнинг ривожи самараси ҳамда уларнинг эҳтимолли
йўналишлари тўғрисидаги илмий-услубий асосланган мулоҳаза ҳисобланади.
Прогнозлаштириш соҳаси кенг қамровли ва хилма-хилдир. Бугунги кунда
географик, геологик,
экологик, тиббий
прогнозлаштириш, илм-фан ва техника
прогнози, иқтисодий, социологик, ҳарбий прогнозлаштириш, ташқи-сиѐсий,
юридик, маданий-эстетик ва бошқа турдаги прогнозлаштириш соҳаларини
ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий прогнозлаштириш ўз ичига тўлиқ иқтисодиѐт
тараққиѐтини ўз қамровига олган ҳолда, унинг тармоқлари, ҳудудлари, илмий-
техникавий тараққиѐти, ахоли ва турмуш даражаси, ресурслари ва истеъмоли,
ташқи-иқтисодий конъуктураси ҳамда экологияси ва шу каби қисмларини ҳам
ўз ичига олади. Шунга ўхшаш прогнозлаштириш классификациялари тўғрисида
кейинчалик батафсил тўхталиб ўтамиз. Ҳозирча эса, ишлаб чиқаришни
бошқариш тизимида прогнозлаштиришнинг функционал хусусиятлари
тўғрисида батафсил тўхталиб ўтсак. 1-расмда ишлаб чиқариш ва бошқариш
жараѐнини амалга оширишда мақсад ва ресурслар ўртасидаги таққослаш
ҳисобга олинган функционал схема келтириб ўтилган.
Изоҳланаѐтган жараѐнда 1-босқич бўлиб прогнозлаштириш ҳисобланади.
Прогноз – мақсадли дастурлар орқали жамиятнинг эҳтиѐжларини қондириш,
уни кенгайтириш ва халқ хўжалигининг ресурслар
базасидан фойдаланишга
таяниб,
иқтисодиѐтни
ривожлантириш
йўлларини
очиб
беради.
Прогнозлаштириш функциясининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:
иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник жараѐнлар ва тенденциялардан ташкил
топган илмий анализ;
муаммоларни, вазиятларни, кекелажакдаи ривожланиш
тенденцияларини эҳтимолли ва кўп вариантли башорат қилиш; ушбу
жараѐнларга фаол таъсир этувчи имконият ва натижалар баҳоси ва танлови.