I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

мураккаб тизим
– бу мақсадли йўналтирилган, иерархик (ўз 
навбатида яхлит), эҳтимолли, одатда тўлиқ ва ишончли бўлмаган маълумотлар 
асосида бошқариладиган тизим. Шу ердан прогнозлаштириш усулларини 
ривожлантириш муаммоларига тизимли ѐндашишнинг муҳим хусусиятлари 
келиб чиқади.
9.5. Прогноз турларининг классификацияси 
Иқтисодий прогнозлашнинг энг муҳим назарий муаммоларидан бири 
прогноз типологиясини тузиш ҳисобланади. У турли мезон ва белгилар 
(прогнозлашни ташкил этиш мақсади, вазифалари, объекти, усуллари ва х.к.) 
ѐрдамида тузилиши мумкин. Уларнинг энг муҳими қуйидагилар ҳисобланади: 
прогнозлашнинг миқѐси, олдини олиш вақти, объектнинг тафсилоти, 
прогнознинг функцияси. 
Прогнозла шнинг 
миқѐ си
бўйича прогнозлар қуйидагиларга 
бўлинади: макроиқтисодий ва таркибий (тармоқлараро ва ҳудудлараро) 
прогнозлар, 
иқтисодий 
мажмуалари 
(ѐқилғи-энергетика, 
агросаноат, 


212 
инвестицион, ишлаб чиқариш инфратузилма, аҳолига хизмат кўрсатиш 
соҳаси)ни ривожлантириш прогнозлари, тармоқ ва ҳудудий прогнозлари, 
иқтисодиѐт тизимининг бирламчи буғинлари (корхона. ишлаб чиқариш 
бирлашмалари ҳамда алоҳида ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар) прогнози.
Прогнозлар вақт даврийлиги бўйича тезкор, қисқа муддатли, ўрта 
муддатли, узоқ муддатли ва олис муддали прогнозларга бўлинади. Тезкор 
прогноз бир ойгача, қисқа муддатли бир ойдан бир йилгача, ўрта муддатли бир 
йилдан беш йилгача, узоқ муддатли беш йилдан ўн беш то йигирма йилгача, 
олис муддатли эса ушбу муддатдан ортиқ бўлган даврга тузилади. 
Санаб ўтилган прогноз турлари шунингдек тадқиқ этилаѐтган 
жараѐнларни баҳолаш моҳияти ва тавсилоти билан бир-биридан фарқ қилади. 
Тезкор прогнозлар прогноз даврида тадқиқ этилаѐтган объектда миқдор ва 
сифат жиҳатдан ҳеч қандай сезиларли ўзгаришлар содир бўлмайди деган 
таҳминларга асосланади. Уларда кутилаѐтган воқеаларнинг аниқ миқдорий 
баҳолаш устун туради. Қисқа муддатли прогнозлар фақатгина миқдорий 
ўзгаришларни назарда тутади. Унга мувофиқ ҳолда воқеаларнинг баҳоланиши 
ҳам миқдорий тарзда амалга оширилади. Ўрта муддатли ва узоқ муддатли 
прогнозлар тадқиқ этилаѐтган объектда миқдор ва сифат жиҳатидан 
ўзгаришларга таянади, шунда ўрта муддатли миқдорий ўзгаришлар сифатли 
ўзгаришлардан устун туради. Ўрта муддатли прогнозларда воқеаларнинг 
миқдорий-сифат, узоқ муддатли прогнозларда эса сифат-миқдорий баҳолаш 
амалга оширилади. Узоқ муддатли прогнозлар фақатгина сифатли 
ўзагришларга таянади, бу ерда фақатгина тадқиқ этилаѐтган объект 
ривожланишининг умумий қонуниятлари тўғрисида гап боради. Бунда прогноз 
қилинаѐтган воқеаларни баҳолаш шакли сифатли ҳисобланади.
Тадқиқ
этилаѐ тган
объектнинг 
та фсилоти га 
қараб 
прогнозларнинг бўлиниши такрор ишлаб чиқариш жараѐнининг турли 
жиҳатлари билан боғлиқ. Ушбу белги бўйича қуйидаги иқтисодиѐт прогнозлари 
ажралиб туради: ишлаб чиқариш муносабатларнинг ривожланиши; ижтимоий-
иқтисодий асослари ва илмий-техник тараққиѐтининг оқибатлари; ўсиш 


213 
динамикаси (унинг суръати, омиллари ва тузилмалари); меҳнат ресурсларнинг 
такрор ишлаб чиқариши, бандлилиги ва кадрларни тайѐрлаш; табиий 
ресурслардан иқтисодий фойдаланиш; асосий фондлар ва сармоя 
қўйилмаларининг такрор ишлаб чиқариши; аҳолининг ҳаѐт тарзи; молиявий 
муносабатлар, даромад ва нархлари; ташқи иқтисодий алоқалар ва бошқалар. 
Ушбу санаб ўтилган йўналишлардан ҳар бири алоҳида аҳамиятга эга ва 
мустақил тарзда ишлаб чиқилиши мумкин. Шу билан бирга улар ўртасида халқ 
хўжалигини прогнозлашнинг илмий тавсилотини таъминловчи методологик 
ҳамжиҳатлилиги мавжуд. Иқтисодий прогнозлаш ҳамжиҳатликда бошқа 
прогнозлашнингтурлари (ижтимоий, сиѐсий, демографик, илмий-техник, 
табиий ресурсларни прогнозлаш ва шу каби) билан бирга амалга оширилади. 
Ушбу 
прогозларнинг 
натижалари 
халқ 
хўжалиги 
ва 
иқтисодий 
прогнозлашнингбошқа турларида инобатга олинади. Ўз навбатида иқтисодий 
прогнозлар бошқа барча ижтимоий жараѐнларнинг прогнозлаш ва 
режалаштиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Турли хил 
прогнозларнинг алоқаси уларни ишлаб чиқиш кетма-кетлигида ҳам ўз 
ифодасини топади. Хусусан, иқтисодий прогнозлар илмий-техник тараққиѐти, 
табиий ресурслар, демографик жараѐнлар ва х.к. нинг прогнозларидан кейин 
ишлаб чиқилади. 
Прогнознинг 
ф ункцияси (прогнозлаш 
йўналишлари) 
бўйича 
прогнозлар иккита турга бўлинади: қидирув ва меъѐрий прогнозлар. 
Қидирув прогнози тадқиқ этилаѐтган объектнинг ўтган ва ҳозирги 
ривожланиш тенденцияларининг келажакда шартли равишда давом этишига 
асосланган ҳамда ушбу тенденция (режа, дастур)ларни ўзгартира оладиган 
шароитлардан четланади. Унинг вазифаси - тадқиқ этилаѐтган объектнинг 
мавжуд тенденцияларини сақлаган ҳолда қай тарзда ривожланишини 
аниқлашдан иборат. Меъѐрий прогноз қидирув прогнозидан фарқли улароқ 
олдиндан белгиланган мақсадлар базасида ишлаб чиқилади. Унинг вазифаси – 
прогнозлаш объектининг истиқболда мумкин бўлган ҳолатларига эришиш 
йўллари ва муддатларини аниқлашдан иборат. Қидирув прогнози объектнинг 


214 
келгуси ҳолатларини аниқлашда унинг ўтган ва ҳозирги ҳолатлардан четланса, 
меъѐрий прогноз эса тескри тартибда амалга оширилади: келажакда 
белгиланган ҳолатдан тортиб то ҳозирги тенденция ва қўйилган мақсадлар 
доирасида уларни ўзгартиришгача. 
Прогнознинг иккала тури амалиѐтда прогнозлашнинг бир йўла йўналиш 
ва ѐндошувлари сифатида номѐн бўлади ва биргаликда фойдаланилади. 
Уларнинг уйғунлиги қўйилган мақсадларга эришиш учун режалаштиришнинг 
дастаги сифатида прогнозлашнинг ундайдиган роли яққол намоѐн бўлади. 
Прогнозлашнинг ундайдиган функцияси прогнознинг, у башоратлашнинг 
дастлабки сабабларига таъсир этиш самарасини юзага келтиради. Таъсир этиш 
самараси ҳам ижобий (прогнозларни амалга оширишни тезлаштиришга 
кўмаклашади), ҳам салбий (уни амалга оширишга тўсқинлик қилади, айрим 
ҳолларда эса прогнознинг барбод бўлишига сабаб бўлади). Бу шу билан 
изоҳланадики, прогнознинг мақсадларга эришиш уни олиб боришнинг 
объектив шароитларига тўғридан-тўғри боғлиқлик билан амалга оширилади. 
Агар прогноз объектининг ривожланиши етилган шароитларга жавоб берса, у 
амалиѐтда самарали амалга оширилади. Акс ҳолда прогнознинг ушбу 
шароитларга мос келмаслиги унинг амалга оширилишига салбий таъсир 
кўрсатади. Прогнозларни амалга ошириш учун шароитларнинг ўзаро 
боғлиқлигига қарор қабул қилиш билан боғлиқ прогнозлашнинг ўзаро алоқаси 
ҳам таъсир кўрсатади. Қарорлар одатда прогнозлашнинг маълумотлари асосида 
қабул қилинади. Ўз навбатида қабул қилинган қарорлар прогнозларнинг амалга 
ошириш натижаларига таъсир кўрсатади. Шу боис прогнозлаш ва қабул 
қилинган қарорларнинг ўртасида номувофиқликни олдини олиш учун 
прогнозни тизимли тўғрилаш, шу жумладан прогнозлаш объектининг 
ривожланиш мақсадини уни бажарилиши билан таққослаш йўли билан амалга 
ошириш лозим.
Прогнозлар типологияси, шунингдек,келажак тўғрисидаги ахборотнинг 
манбалари ва прогнозлашнинг услублари каби масалалар билан узвий 
боғланган. Прогноз ахборотларнинг манбалари уч турга бўлинади: тўпланган 


215 
тажриба (тадқиқ этилаѐтган ҳодиса, жараѐн, воқеаларнинг кечииши ва 
ривожланишининг 
қонуниятларини 
билишга 
асосланган); 
мавжуд 
тенденцияларнинг экстраполяцияси (ривожланиш қонуни ўтган ва ҳозирги 
пайтда маълум); прогноз қилинаѐтган объектлар бўйича моделларни 
кутилаѐтган ѐки белгиланган шароитлар учун тузиш. Ушбу ахборот манбалари 
доирасида бир-бирини ўзаро тўлдирувчи прогнозлашнинг учта услуби мавжуд: 
экспертли (дастлаб ахборотларни –сўровнома, интервью, саволнома –йиғиш ва 
уни қайта ишлашгаҳамда прогноз учун қўйилган вазифаларга нисбатан 
эксперт(лар) фикрларига асосланган), экстраполяция –объектнинг кутилаѐтган 
ривожланишини ўрганиш ва ушбу ривожланишнинг қонуниятларини ўтган ва 
ҳозирги даврдан келажакка ўтказилиши; моделлаштириш – прогноз 
қилинаѐтган объектнинг кутилаѐтган ва белгиланган ўзгариши доирасида унинг 
қидирув ва меъѐрий моделларини тадқиқ этиш. Прогнозлаш амалиѐтида санаб 
ўтилган барча ахборот манбаларидан ва прогнозларнинг барча услубларидан 
биргаликда фойдаланилади.

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish