TOAD DATA MODELER МУҲИТИ
БББТ жуда юқори суръатда ривожланмоқда ва турли ахборот тизимларида кенг қўлланилмоқда. Берилганлар базаларини лойиҳалаш ва моделлаштириш ва яратилган моделларни БББ тизимига узатиш, ҳамда ББ ишлаш учун турли хилдаги инструментал муҳитлар яратилмоқда. Биз ана шундай инструментал муҳитлардан бири, яъни замонавий Toad Data Modeler муҳити билан танишамиз, ҳамда берилганлар базаларини лойиҳалаш бўйича назарий жиҳатдан олган билимларимизни ушбу муҳит доирасида амалга ошириш имкониятларидан фойдаланамиз.
Quest Software компаниясининг Toad Data Modeler муҳити берилганлар базасининг мавжуд бўлган тизимларини тахлил қилиш ёки янгиларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва хужжатлаштиришда график алоқалардан фойдаланган ҳолда мутахассисларга ёрдам беради. Toad Data Modeler муҳити берилганлар базасининг тузилишини мавжуд бўлган база асосида лойиҳалаш, моделларни янгилаш, SQL тилини яратиш ва генерациялаш, моделларни таққослаш ва ўзгартирилган скриптларни (программа кодларини) генерация қилиш, ҳамда HTML ва RTF форматларида ҳисоботларни яратиш имкониятларини беради.
Toad Data Modeler муҳитида қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
берилганлар базасининг тузилишини намойишли тарзда яратиш, яъни мантиқий ва физик лойиҳалашда ”моҳият-алоқа” диаграммаларини (ERD) яратиш;
Oracle, Microsoft SQL Server, MySQL, PostgreSQL, DB2, Sybase ASE, Sybase SQL Anywhere ва бошқа БББТ учун ERD яратиш;
берилганлар базасининг мавжуд тузилишларини акс лойиҳалаш ва уларни диаграмма шаклида кўриш;
диаграммаларга мантиқий берилганларни қўшиш ва мавжуд берилганлар базаларининг тузилишини яхши тавсифлаш;
ERD моделни текшириш ва хатолар, огоҳлантиришлар ва ёрдам олиш;
мақсадли берилганлар базасининг SQL тилидаги кодини автоматик генерация қилиш;
HTML, RTF ёки PDF форматларда хужжатларни батафсил генерациялаш;
ўзгартирилган скриптларни генерациялаш ва моделларни бирлаштириш хоссаларидан фойдаланган ҳолда, моделни физик мавжуд бўлган ББ билан синхронлаштириш (мослаштириш);
“Нақллар менежери” дан фойдаланган ҳолда, ўзгартиришларни кузатиш;
“to-do- рўйҳат” дан фойдаланган тарзда, моделга ёки унинг қисмига тегишли бўлган масалалар рўйҳати яратиш ва қўллаб-қувватлаш;
муҳитни талабга биноан созлаш ва ҳ.к.
Муҳитнинг афзалликлари:
тизимни яратишдага хоталарни камайтириш;
тизимни яратишдаги юқори самарадорликка эришиш;
берилганлар базасининг тузилишини визуаллаштириш ва мавжуд базаларни тузилишини чуқур тушуниш;
ўта батафсил ҳисоботларни HTML ёки RTF да генерациялаш;
мавжуд берилганлар базалари билан ишлаш;
мавжуд берилганлар базаларининг тузилишини замонавий даражада ушлаб туриш.
Муҳитнинг энг асосий тавсифномалари:
берилганларнинг универсал (умумий) реляцион, мантиқий ва физик моделларини яратиш;
турли БББ тизимларини қўллаш;
HTML/RTF ҳисоботларни яратиш;
тахрирланувчи шаклларни яратиш;
ошкормас қийматлардан фойдаланиш;
иловалардаги ўзгарувчилардан фойдаланиш;
ўрнатилувчи чизимлардан фойдаланиш;
лойиҳаларни яратиш;
моделларни янгилаш;
объектлар ёки уларнинг гуруҳларини миқёслаш;
“to-do- рўйҳат” лардан фойдаланиш ва ҳ.к.
Toad Data Modeler муҳитида берилганлар базасини моделлаштириш жараёни жуда қулай. Бу муҳит ёрдамида ихтиёрий ББ нинг концептуал, мантиқий ва физик моделини яратиш мумкин.
Toad Data Modeler муҳитида янги ББ ни яратиш, мавжуд берилганлар базасини очиш ва ўзгартириш мумкин.
Toad Data Modeler муҳитида жадваллар, сўровлар яратиш мумкин. Яратилган жадвалга бирламчи ва ташқи калитларни қўшиш мумкин.
Toad Data Modeler муҳитида келтирилган имкониятларни чуқурроқ ўрганиш учун Talabalar ўқув лойиҳасини икки усулда моделлаштиришни амалга оширамиз. Биринчи усулда берилган базасининг концептуал (универсал) реляцион моделини яратамиз ва уни юқорида келтирилган БББ тизимларидан бирига конвертация қилишгача бўлган ҳамма босқичларни кўрамиз. Иккинчи усулда эса, аввал мантиқий моделни яратамиз ва сўнгра мантиқий моделни физик моделга ўтказиб, уни текшириб, хатолари бўлса тузатиб, MS Access ва MS SQL Server 2005 реляцион БББ тизимлари учун берилганлар базаси ва SQL сўровларни яратиб, уларнинг скриптларини ҳосил қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |