I мавзу: Иқтисодий ўсиш курсининг мазмуни вазифалари ва унга таъсир этувчи омиллар


-расм. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараѐнининг динамик



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/89
Sana03.04.2023
Hajmi2,29 Mb.
#924313
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89
Bog'liq
fac0073ef6c6dff9c4117a4af3591edc ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

9.3.1-расм. Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараѐнининг динамик 
схемаси 
Ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишнинг 
самарали 
ва 
рационал 
вариантлари ҳақидаги прогноз ахборотлари мақсадли-дастурий методларга 
таянувчи комплекс дастурлар ишлаб чиқарилиши асосига қурилади. 
Прогнозлар каби дастурлар ҳам аниқ мақсадлар ва ресурсларни солиштиришни 
ҳисобга олиш орқали, уларни сўнгги ишлаб чиқариш комплексларига етиб 
боришигача бўлган асосли режалар ишлаб чиқишни таъминлайди.
Келтирилган схема мустақил мазмунни англатмайдиган, режа олди 
материали сингари прогноз ҳақида мулоҳаза юритишга олиб келиши мумкин. 
Бежиз бизнинг барча иқтисодий адабиѐтларимизда олтмишинчи йилларгача
―прогнозлаштириш‖ атамасидан, уни планлаштиришдан ажратмаслик 
мақсадида, йироқ бўлишган. Албатта, прогнозлаштириш – иқтисодиѐтнинг 
ривожланиши натижасида бутун бошли режали бошқарув тизимининг 
таркибий қисмига айланган, аммо унинг ўзига хос хусусияти, ўз методлари ва 
тўлиқ мустақил мазмуни ҳам мавжуд. Прогноз ҳамда режа ўртасидаги муҳим 
фарқларни кўриб чиқишнинг ўзи кифоя. 
Информацион алоқалар 
Моддий – хом-ашѐ алоқалари
Прогнозлар 
Мақсадлар 
Ресурслар 
Дастурлар 
Ишлаб 
чиқарувчи 
мажмуалар 
Режалар 
Гипотезалар


205 
Режа
– бу бажарилиши шарт бўлган, бир маъноли директив ҳужжат. 
Прогноз
– бу одатда кўп вариантли, мажбурий бўлмаган, эҳтимолли мулоҳаза. 
Режани аниқ ифодаланган мақсад, қатъий чегараланган ресурслар ажратиб 
туради. Прогноз учун хос бўлган хусусиятлар: мақсадлар – назарий жиҳатдан 
эришиладиганлари, йўл ва воситалар – эҳтимоллилари, ресурслар –мавжудлари. 
Шу ўринда баъзи бир бошқа фарқлари ҳам юзага келади. Режа мажбурий 
ҳужжат сифатида фақатгина бошқариладиган жараѐнларга тегишли бўлиши 
шарт. Прогноз эса бошқариладиган жараѐнларни ҳам, бошқарилмайдиган 
жараѐнларни ҳам, ѐки қисман қисман бошқариладиган жарѐнларни ҳам қамраб 
олиши мумкин. Айтайлик, ишлаб чиқариш – бу шундай тизимки, уни 
прогнозлаштириш ҳам, режалаштириш ҳам мумкин. Қисман бошқариладиган 
жараѐнлар ҳам оз эмас. Уларга демографик, илмий-техник, ташқи иқтисодий 
жараѐнлар, аҳолининг талаби ва таклифи ва бошқалар. Уларга маълум 
миқдорда таъсир этиш мумкин, демакки, қисман режалаштириш ҳам мумкин, 
бироқ тўлиқ ҳолда уларни фақатгина прогноз қилиш мумкин холос. 
Бошқа фарқларига келсак, улар олдини олиш (огоҳлантириш) вақтига 
тааллуқли. Режанинг директивлик хусусияти режалаштириш муддатини қоида 
бўйича беш йилга чеклайди. Вақт бўйича прогноз имкониятлари доираси 
чегараланмаган, аммо амалий жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, илмий 
асосланган прогнозлар (илмий фантастикадан фарқли ўлароқ) юзлаб йиллар 
давом этмайди албатта. 
Ишлаб чиқариш ва бошқариш жараѐни схемасида прогнозлар ва режалар 
орасида дастурлар жойлаштирилган бўлиб, ўз моҳиятига кўра ҳам улар оралиқ 
характерга эга. Директивлик нуқтаъи назардан улар режаларга яқин, аммо вақт 
бўйича олислик ҳамда чексизлик бўйича прогнозларга яқиндирлар. Ахир 
одатда режалар тармоқлар, ҳудудлар ва беш йиллик муддатлар орқали 
аниқлаштирилган бўлади. Дастурлар кўпинча тармоқлараро, ҳудудлараро ҳамда 
кўпйиллик бўлишади.
Ишлаб чиқаришни бошқариш фақатгина оптимал қарорларни танлаш ва 
амалга оширишни таъминлаши лозим, чунки жамият учун бугун асоссиз қарор 


206 
қабул қилинганлиги оқибатида потенциал зарарнинг қиймати келажакда кўп 
каррали миқдорда ошади. 
Хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитлари прогнозлашнинг миқѐсини 
максимал 
даражада 
кенгайтириш, 
прогнозларни 
ишлаб 
чиқиш 
методологиясини ва услубиятини янада такомиллаштиришни талаб этади. 
Ижтимоий ривожланиш жараѐнларини прогнозлаш даражаси қанчалик юқори 
бўлса, жамиятда ушбу жараѐнларни режалаштириш ва бошқариш шунчалик 
самарали кечади.
Прогноз
 
деб келажакда объектнинг эҳтимол ҳолатлари, муқобил йўллари 
ва уларни амалга ошириш муддатлари тўғрисида илмий асосланган фикр-
мулоҳазаларнинг миқдори тушунилади. Прогнозларни ишлаб чиқиш жараѐни 
прогнозлаш деб аталади. 
Прогнозлаш ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида уларнинг назария ва 
амалиѐтини боғловчи муҳим занжири ҳисобланади. У иккита турли 
кўринишдаги аниқлаштириш ҳолатларига эга: башорат қилиш (тавсифлаш) ва 
бошқа у билан боғлиқ бўлган, яъни бошқариш тоифасига кирадиган олдиндан 
белгилаш (кўрсатма бериш). Прогнозлаш эҳтимол ва исталган истиқболни, 
ҳолатларни, келажакдаги муаммоларнинг ечилишини тавсифлашни назарда 
тутади. Кўрсатма бериш эса ушбу муаммолар ечимининг ўзи бўлиб, мақсадга 
мувофиқ фаолиятида келажак тўғрисидаги ахборотлардан фойдаланишни 
назарда тутади. Прогнозлаш муаммоларида иккита жиҳатлар: назарий-билимга 
оид жиҳатни ҳамда олинган билимлар асосида бошқарув қарорларни қабул 
қилиш имкониятлари билан боғлиқ бўлган бошқарув жиҳатини алоҳида 
ажратиш лозим бўлади. 
Ижтимоий ривожланишни прогнозлашнинг энг муҳим йўналишларидан 
бири иқтисодий прогнозлаш ҳисобланиб, у илмий иқтисодий фан бўлиб, унинг 
объекти муайян кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараѐни, предмети эса 
истиқболда фаолият кўрсатаѐтган иқтисодий объектларнинг эҳтимол 
ҳолатларини билиш, иқтисодий прогозларни ишлаб чиқиш қонуниятларини ва 
услубларини тадқиқ этишдан иборат. 


207 
Макроиқтисодий прогнозлаш бозор ислоҳотлари шароитида жамият 
ривожланишининг қонуниятларини билиш, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-
техник тараққиѐт тенденцияларини аниқлаш соҳаларидаги ютуқларига 
асосланади. Иқтисодий прогнозлашни такомиллаштириш, ишлаб чиқилаѐтган 
прогнозларнинг ҳаққонийлигини оширишда ҳар қандай табиатига мансуб 
объектларни ривожлантириш прогнозларни ишлаб чиқиш қонуниятлари ва 
услубларини ўрганадиган илмий-амалий фан, яъни прогностика, шунингдек, 
унинг муҳим соҳаси ҳисобланган иқтисодий прогностика муҳим аҳамият касб 
этади. 
Юқоридан келиб чиққан ҳолда макроиқтисодий прогнозлашга қуйидаги 
тарифни бериш мумкин. 
Макроиқтисодий прогнозлаш
иқтисодий ҳодисаларни билишнинг илмий 
усулларига ва иқтисодий прогностиканинг усуллари, воситалари ва услублари 
йиғиндисидан фойдаланишга асосланган макроиқтисодий прогнозларни ишлаб 
чиқиш жараѐни ҳисобланади. 
Прогнозлаш, шу жумладан иқтисодий прогнозлаш, янада кенроқ 
тушунчага эга, яъни табиат, жамият ва фикрлаш қонуниятларини билишга 
асосланган борлиқни башоратлаш билан боғлиқ. Аниқлилик даражаси ва 
тадқиқ этилаѐтган жараѐнларни амалга оширишга таъсир этиш ҳарактерига 
қараб учта башоратлаш шакли ажратиб қўйилади: гипотеза (умумилмий 
башорат), прогноз ва режа. 

Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish