Назария. Гипотеза практикада тасдиқлангач, у ишончли назарияга айланади. Лекин назария, бу - фақат ишончли билимгина эмас, балки объектив қонунларни билишдир.
ажралиб туради. Тушунчалар орасидаги бу барқарор ўзаро алоқаларда фан қонунлари ифодаланади, булар эса тушунчаларнинг ўзи билан бир қаторда билимларни ифодалашнинг мустақил ва энг муҳим формасидир.
Гипотеза, бу — ҳақиқийлиги аниқланмаган илмий тахмин ёки фараздир. Гипотеза, бу – фанда ўртага қўйилган саволга жавоб беришга интилиб, билдирилган фикрлар тизимидир. Шу билан бирга бу фикрлар фактуал эмас балки назарий характерга эгадир. Фанда кўпинча шундай саволлар пайдо бўладики уларга жавоблар фактлар тўғрисидаги фикрлар шаклида олиниши мумкин ва улар экспериментал маълумотлар деб аталади. Гипотезани илгари суриш бошқа бир билиш вазияти билан боғлиқ. Гипотеза шунинг учун зарурки, фикр бизнинг сезги органларимизнинг «кўриш майдони» тугаган жойга кириб боришнинг бирдан бир воситасидир. Гипотеза эса у ерда содир бўлиши мумкин бўлган нарсани тасаввур қилишнинг бирдан бир усулидир.
Фактларни аниқ билишдан, ҳодисаларни, эмпирик тасвирлашдан фарқли ўлароқ, назария мавжуд фактларни тушунтириш функциясини бажаради. Назария шундай изоҳ берадики, бунга кўра мавжуд фактларни муайян соҳа қонунлари ва бошқа муҳим алоқаларининг мантиқан зарур оқибати деб тушуниш, яъни ҳодиса ва воқеаларни тасодиф деб эмас, балки объектив, зарур ва қонуниятли муносабатларнинг намоён бўлиш формаси деб тушуниш мумкин бўлади. Илмий назария нисбатан бирбутун концептуал тизим сифатида кўринади. Назария доирасида фан тушунчалари ва қонунларининг табиати ҳам очиқ-ойдин кўринади.
3. Фалсафий билиш метододлари
ХХ асрда фалсафий методология асосан икки йўналиш бўйича ривожланиб борди: рационал методлар (ҳодисаларни мантиқ, ақл, фикрлаш асосида изоҳлашга интилувчи методлар) ва иррационал методлар (билишга интуиция, хиссиёт, «ёришиш» ва ҳакозоларни асос қилиб олувчи методлар). Рационал фалсафий методлар энг аввало неопозитивизм каби фалсафий йўналиш доирасида ривожланиб борди. Верификация методи шундай. У даъволарнинг ҳақиқийлигини уларни эмпирик текшириш асосида белгилашни назарда тутади, яъни бунда ҳар қандай даъво уни амалиётда эмпирик текшириш мумкин бўлгандагина илмий деб ҳисобланиши керак. Ҳар қандай чинакам илмий даъво аниқ, яъни тажриба йўли билан текшириб бўладиган даъволар мажмуидан иборат бўлиши лозим. Верификация принципи Вена тўгараги вакиллари – Шлик, Карнап, Нейрат ва бошқалар томонидан таърифлаб берилган.
Постпозитивизм вакиллари (К. Поппер) верификация методининг асоссизлигини кўрсатиб бердилар, чунки уларнинг нуқтаи назаридан ҳар қандай илмий даъвони ҳам эмпирик тарзда исботлаб бўладиган даъво деб бўлмайди. Поппер фальсификация (соҳталаштириш) методини – гипотезанинг соҳталигини классик мантиқ қоидаларига мувофиқ аниқлаш усулини таърифлаб берди. Бу метод асосида фальсификация, соҳталанувчанлик принципи ётади. Унга мувофиқ ҳар қандай айтилган фикр у мантиқан рад этилиши мумкин бўлган тақдирдагина илмий фикр деб ҳисобланиши мумкин. Поппер фикрича, шу метод ёрдамида фанни метафизикадан ажратиш мумкин. У ҳақиқатлигини исботлаб ҳам, рад этиб ҳам бўлмайдиган қоидаларни метафизикага киритди.
Фальсификация методи танқидий рационализм билан боғлиқ, унга кўра ҳар қандай илмий билим мутлақ ҳақиқатликка даъво қилолмайди ва уни мантиқий изчиллик нуқтаи назаридан синчиклаб текширмоқ зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |