I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet56/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Билишнинг турлари. Хиссий билиш. Ҳар қандай нарсани, ҳар қандай предмет ёки ҳодисани билиш фикр хиссий идрокдан предметнинг моҳияти томон борадиган жараёндир. Хиссий билим, жонли мушоҳада инсоннинг қуршаб турган дунё билан бевосита алоқаси шаклидир. Хиссий англаш ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланишидан бошқа нарса эмас. Усиз биз борлиқнинг ҳеч қандай шакллари ҳақида ҳеч нима била олмаймиз. Биз жонли мушоҳада ёрдамида атрофдаги вокеликнинг турли хоссалари ва томонларини билиб оламиз, лекин биргина хиссий образлар билан уларнинг моҳиятини англаб ололмаймиз.
Хиссий билиш шакллари. Сезгилар, бу – шундай каналларки, уларнинг воситасида одам қуршаб турган олам билан боғланган, олам ҳақида бевосита ахборот олиб туради. Сезгилар абстракт тафаккур амалга ошишининг асоси бўлган озуқадир.
Сезги хиссий билишнинг энг оддий шакли, объективлик билан субъективликнинг қоришмасидир, у манбаи жиҳатидан объектив ва у ёки бу сезги аъзоларининг тузилишига боғлик ҳолда шакли жиҳатидан субъективдир. Гарчи сезги билиш учун ягона канал бўлсада, биргина сезишнинг ўзи ташқи дунёни бутун яхлитлиги, чуқурлиги ва конкретлиги билан англаб олиш учун етарли эмас. Сезги субъектга ўрганилаётган объектнинг айрим томонлари ёки хоссаларини билишга ёрдам беради, аммо ўзининг табиий чекланганлиги сабабли объектни яхлит ҳолида билишга имкон бермайди. Шунинг учун билиш сезишдан идрок қилиш томон боради.
Идрок – бу бир сезги эмас, у турли хил сезишларнинг жамул-жами, комбинациясидир. Биз идрок қилиш орқали предметнинг айрим томонларини эмас, балки уни яхлит ҳолда акс эттирамиз. Масалан, шарсимон, яшил-қизил, ялтироқ, хушбуй, чучук-нордон нарсаларни хис қилишлар биргаликда онгимизда олма образида ассоциациялашади.
Хиссий билишнинг идрокдан кейинги босқичи тасаввурдир. У сезишдан ҳам, идрок қилишдан ҳам сифат жиҳатдан фарқ қилади. Тасаввур – бу хиссий идрок билан тушунча ўртасидаги оралиқ босқичдир. Сезиш ва идрок қилишдан фарқли ўлароқ, тасаввур энди субъект билан объектнинг бевосита ўзаро таъсири бўлиб чиқмайди.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish