I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet54/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Зарурият ва тасодиф. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидан, уларнинг ички муҳим боғланишларидан муайян шароитда қатъий равишда келиб чиқадиган, келиб чиқиши муқаррар бўлган воқеа ёки ҳодиса зарурият деб аталади. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти билан боғлиқ бўлмаган, ташқи таъсир ва иккинчи даражали омиллар билан боғлиқ, бўлган, айни шароитда юз бериши ҳам, юз бермаслиги ҳам мумкин бўлган ҳодиса ёки воқеа тасодиф дейилади. Зарурият ва тасодиф ўзаро боғлиқ бўлган, бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайдиган борлиқдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзгариши ва ривожланишига оид алоқадорликнинг икки томонидир. Улар бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва айни вақтда бир-биридан фарқ ҳам қилади. Бу фарқ, аввало, уларнинг ўзига хос хусусиятлари билан характерланади.
Умуман, зарурият ва тасодиф борлиқдаги нарса ва ҳодисалар ўзаро алоқадорлигининг турли шакллари сифатида мавжуд бўлиб, улар объективдир, яъни улар­нинг мавжудлиги ва амал қилиши инсон ҳоҳиши ва иродасига боғлиқ эмас.
Имконият ва воқелик. Имконият ва воқелик ўзгариш ва ривожланиш жараёнидаги нарса ва ҳодисаларнинг икки хил даврини, икки хил ҳолатини, бу даврларнинг ўзаро муносабатини ўзларида ифодаловчи категориялардир.
Воқелик — бу ҳозир реал мавжуд бўлган, яшаб турган нарса ва ҳодисалардир. Лекин бу ҳодисалар ривожланиш жараёнида бирданига ҳозирги ҳолатда бўлмай, балки дастлаб имконият ҳолатида бўлган бўлиб, улар ўзларининг маълум келиб чиқиш даврига, вақтига, тарихига эга. Воқелик ўзининг пайдо бўлиш давридан олдин имконият шаклида мавжуд бўлади.
Имконият — бу воқеликнинг куртак ҳолдаги кўринишидир, у юзага чиқмаган воқеликдир. Шу билан бирга, имконият воқеликни келтириб чиқарувчи, ривожланишнинг объектив ва субъектив шарт-шароитлари ҳам бўлиши мумкин. Имконият объектив қонуниятлардан келиб чиқади, улар томонидан яратилади.
Имконият ва воқелик категорияларини, уларнинг ўзаро диалектикасини чуқур билиб олиш кишиларнинг амалии фаолиятида, илмий текшириш ишларида катта аҳамиятга эга.
Имконият воқеликка бирдан айланмайди. У эски воқелик ичида, аввало, куртак шаклида мавжуд бўлиб, сўнг ривожланиб бориб, тобора реаллаша боради ва маълум даврда, маълум шарт-шароит туфайли воқе­ликка айланади. Имконият реаллаша борган сари, унинг мавжуд эски воқелик билан кураши ҳам кескинлашиб боради. Шунга кўра, имкониятни формал, абст­ракт ва реал имкониятларга ажратиб ўрганилади. Қуруқ фикрий изчиллик жиҳатидангина тўғри бўлган, лекин реал асосга эга бўлмаган имконият формал имкониятдир. Формал имконият объектив ривожланиш қонуниятларидан келиб чиқмайди. Шунинг учун ҳам у ҳеч қачон воқеликка айланмайди.
Амалга ошиши учун ҳали шарт-шароитлар тўлиқ етилмаган, лекин амалга ошиши қонуний бўлган, нар­са ва ҳодисанинг ўзгариш ва ривожланиш мантиғидан келиб чиқувчи имконият абстракт имконият дейилади. Абстракт имконият ривожланиш жараёнида маълум объектив ва субъектив шарт-шароитлар етилганда, реал имкониятга айланади.
Реал имконият — бу ривожланишнинг асосий тенденциясини ифодаловчи, ҳозирги шароитда унинг ич­ки моҳиятидан келиб чиқувчи имкониятдир. Реал им­коният конкрет, айни вақтда амалга ошиши мумкин бўлган имкониятдир.
Ижтимоий тараққиётда имкониятнинг воқеликка айланишида объектив шарт-шароит ҳал қилувчи рол ўйнайди.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish