I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet62/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Реалистик метод. Бу методни ишлаб чиқувчилар (Э.Мур, Р.Перри, У.Марвин, Э.Холт) билишни тушунишнинг уч асосий вариантини илгари сурадилар: субъект билан объектни бир турли нарса деб билувчи бевосита тушуниш; субъектдан объектга ўтаётганда воситачини талаб қилувчи воситаланган тушуниш; субъект билан объектни ягона борлиқнинг тенг хуқуқли томонлари деб билувчи онтологик тушуниш. Билишнинг бу учинчи тури фалсафий билишдир.
Фалсафий билиш методи илмий билишнинг чегараларини, илмий билиш имкониятлари доирасини аниқлаб бермоғи лозим. Бундан ташқари, фалсафий методдан ўзаро алоқаси борлиқнинг табиатини изоҳлаб берадиган тушунчаларни ифодалаб бериш учун фойдаланилади. Бундай тушунчаларни ишлаб чиқиш конкрет фаннинг маълумотларига таянмасдан мавҳум тарзда ақл кўзи билан қараб амалга оширилади. Бу ҳолда асос - борликнинг интуитив кечинмаси ва ишончдир


4. Билишда ҳақиқат ва амалиётнинг ўрни
Фалсафада ҳақиқат тушунчаси. Билишнинг бош вазифаси ҳақиқат излашдир. Ҳақиқат масаласи бутун билиш назариясининг энг муҳим вазифасидир. Файласуфлар орасида ҳақиқат ва унинг билишдаги роли тўғрисида ягона фикр йўқ.
Ҳақиқат, бу – бизнинг дунё тўғрисидаги билимларимиз ва тасаввурларимизнинг дунёнинг ўзига, объектив реалликка мувофиқ келишидир. Ҳозирги замон фалсафий ва илмий адабиётида объектив ҳақиқат тушунчаси тез-тез учраб туради.
Объектив ҳақиқат – бу билимларимизнинг шундай мазмуники, у бир кишига ҳам, бутун инсониятга ҳам боғлиқ эмас. Ҳақиқатнинг объективлигини у мавжуд оламнинг инъикоси бўлиши белгилайди.
Абсолют ҳақиқат – бу билиш объекти ҳақидаги инкор этиб бўлмайдиган тўлиқ ва тугал билимдир, нисбий ҳақиқат эса – билиш предмети тўғрисидаги нотўлиқ ва нотугал билимдир. Абсолют ҳақиқат тўлиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдан бошқа нарса эмас, нисбий ҳақиқат эса – нотугал шаклдаги, нотулиқ ҳажмдаги объектив ҳақиқатдир. Ҳар бир нисбий ҳақиқатда абсолют ҳақиқат жиҳати бор, чунки ҳар қандай нисбий ҳақиқат объективлиги сабабли, унда доимий билим жиҳати бор
Догматизм инсоннинг борлиқни билишида билимларнинг мутлақ томонларини бўрттириб, уларнинг нисбий томонларини инкор этишдир. У фақат мутлақ ҳақиқатни эътироф этиб, билимларга ўзгармас, қотиб қолган билимлар сифатида қарайди. Шу билан бирга, догматизм инсон билишига оид у ёки бу қоидани аниқ шароит, жой ва вақт билан боғланмаган ҳолда олиб, уни ҳамма вақт ҳар қандай шароитда қўллаш натижасида келиб чиқади. Догматизм инсон билиш фаолиятининг ҳамма соҳаларида ҳам намоён бўлиши мумкин. У инсоннинг борлиқни билишга, уни амалий ва назарий ўзлаштириш ва ўзгартиришига тўсқинлик қилади.
Релятивизм эса, догматизмдан фарқли ўлароқ, инсон билишида ҳосил бўлган билимларнинг нисбий томонларини мутлақлаштириб, инсон билимлари фақат нисбий ҳақиқатлардан иборат, деб, мутлақ ҳақиқатни бутунлай инкор қилиш туфайли келиб чиқади. Бу оқим вакилларининг фикрича, инсон борлиқ ва унинг қонунларини фақат қисман билар эмиш, нисбийлик инсон билимларининг ҳаммасига хос эмиш. Бу билан улар инсон билимларининг ҳаммасини нисбий, деб эълон қилиб, мутлақ ҳақиқатнинг борлигини, унинг инсон билишига хослигини бутунлай рад қилади.
Абсолют ҳақиқатни абсолютлаштириш догматизмга, нисбий ҳақиқатни абсолютлаштириш релятивизмга олиб келади. Релятивизм ва догматизмнинг чекланганлигига сабаб уларда абсолют ҳақиқат билан нисбий ҳақиқат бир-биридан ажратиб олинганлиги ва қарама-қарши қилиб қўйилганлигидадир. Бизнинг билимларимиз айни бир вақтнинг ўзида ҳам абсолют, ҳам нисбийдир.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish