I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet61/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Тушуниш методининг асос солувчи далиллари немис файласуфи, «ҳаёт фалсафаси» вакили В.Дильтей томонидан ишлаб чиқилган. Бу методнинг моҳияти шундан иборатки, унга кўра коинотнинг бош асосларини, тараққиётнинг асосий механизмларини билиш, инсонни тадқиқ этиш фақат интроспекция (ўз-ўзини кузатиш) асосидагина мумкин. Бунинг маъноси шуки, файласуф ёки психолог шахснинг ички дунёсини ўрганиш борасида унинг ички кечинмалар дунёсини таҳлил қилади; жамиятни билиш учун оммавий онг учун хос бўлган эмоционал кўринишларни таҳлил этади. Тушуниш методи пировардида жамиятни муайян руҳий бирбутунлик деб қарашга йўналтирилган.
Тушуниш методининг муаллифлари уни ўз назарларида ҳозирги илмий билишга хос бўлган «тушунтириш» методига қарама-қарши қўядилар. Уларнинг фикрича, конкрет фактларни таҳлил этишга, уларни «тушунтиришга» асосланган илмий билиш бирбутун дунёни бўлиб-бўлиб юборади, унинг элементлари ўртасидаги алоқаларни узиб ташлайди. Бироқ тушуниш методи тузилишидаги ички зиддият аста-секин маълум бўлиб қолди. Бу зиддият тарихий билишнинг объектив умумий аҳамиятга эканлигини ва шахс ҳаётининг ҳиссий манзараси объективлигини бу метод билан асослаш мумкин эмас эканлиги билан боғлиқдир.
Интуиция методи. Фалсафий методологиянинг иррационалистик йўналишлари-дан бири энг аввало интуиция методидир. Бу методга кўра билишга илмий воситалар (гипотеза, тажриба, назария ва ҳоказолар) асосида эмас, балки реалликни, ҳақиқатни «ғайримантиқий» англаш асосида эришилади.
Бу методнинг муаллифи А.Бергсон эди. Унинг фикрича, билишнинг интеллектуал (анъанавий илмий) йўли борлиқнинг ҳақиқий табиатини очиб бера олмайди. Интеллект фақат бир материяни билади, чунки у ўзи идрок этган объектларни фақатгина бўлакларга ажратади ва системага солади. У шу объектлар ўртасидаги ташқи алоқаларни очиб бериши мумкин холос.
Прагматик метод. Бу самарали ҳаракатни асослаб Интуиция объект билан бевосита алоқани таъминлайди. Бергсоннинг фикрича, билиш методи сифатидаги интуицияга санъат яқинроқ туради, чунки санъат нарсаларнинг моҳиятини психологик жиҳатдан англайди ва рационал системалашни инкор этади. Айнан санъат кечинма билимини беради. Шу асосда билиш методи сифатида интуитив фалсафа пайдо бўлади. У санъатнинг билишдаги ролини кучайтиради ва коинотнинг «мутлақ чуқурлигини» интуиция ёрдамида берувчи фалсафий ва билиш тизимларини таҳлил қилиш ва тузиб чиқиш методидир. Бу метод XIX аср охирида америкалик файласуф Ч. Пирс томонинидан ишлаб чиқила бошланган. Уни У.Джеймс ва Д.Дьюи янада ривожлантирдилар. Бу методнинг асосчилари нуқтаи назаридан, ҳаракат инсон ҳаётининг асосий шаклидир ва муайян мақсадни қўйиш ва амалий фаолиятни режалаштиришнинг асосий бошлангғич шарти бўлиб хизмат қилади.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish