Илмий тафаккур шакллари. Илмий тафаккурни унинг мазмуни жиҳатдан ҳам, шакли жиҳатдан ҳам таърифлаш мумкин. Илмий тафаккурнинг мазмуни зарур алоқалар: қонунлар ва қонуниятлардир. Илмий тафаккурнинг шакллари: муаммо, ғоя, тушунча, гипотеза ва назариядир.
Муаммо юнон тилида тўсиқ, қийинчилик, масала деган маъноларни билдиради. «Проблема» тушунчаси масалалар ёки бутун масалалар комплексини ҳал қилишга қаратилган билишнинг ривожланиш жараёнини ифодалайди. Инсон фаолиятининг бутун ривожланиш жараёни бир проблемани қўйиш ва ҳал этишдан бошқасига ўтишдир. Одамлар ўзлари ҳали билмаган нарсаларни билишга интиладилар. Лекин дастлаб улар, гарчи умумий тарзда бўлсада, нимани билмасликларини ва нимани билишни исташларини билишлари керак.
Ғоя – ҳодисларни фикрда ифода этишнинг формаларидан бири бўлиб, келгусида батафсилроқ шаклга келтириладиган билимнинг моҳияти ва асосий мазмунини англашни ўз ичига олади. Агар илгари ғояни онгда пайдо бўладиган ҳиссий образ деб, у ёки бу ҳодисаларнинг предметлари ва объектларини инъикоси деб билган бўлсалар, ҳозирги замон фалсафаси ғояни нарсаларнинг «мазмуни» ёки «моҳияти» деб, объектив реалликнинг инъикоси деб билади. Ғоя деганда билишнинг форма ва усулларидан бири тушуниладики, унинг маъноси ҳодисаларнинг моҳиятини қонунини ифодаловчи умумлашган назарий конструкцияни, назарий моделни шакллантиришдан иборат..
Тушунча. Назарий тафаккурнинг асосий формалари орасида энг дастлабки ва асосий формаси тушунчадир. Тушунчаларнинг табиати, уларнинг илмий билишдаги роли тўғрисидаги масаланинг ечимини билиб олмай туриб, фан тараққиётининг қонуниятини, унинг методини, фикрлаш усулини чуқур тушуниб бўлмайди.
Тушунча предметнинг муҳим умумий, зарур алоқаларини ва хоссаларини акс эттиради. Инсон тафаккур ёрдамида ягона нарсалардан умумий ва муҳим томонларини ажратиб олиши мумкин. Тушунчаларда акс этадиган моҳиятни (умумийни, зарурийни ва муҳимни) билиш асосида кузатиладиган соҳадаги воқеаларнинг хусусиятини тушуниш мумкин.
Ҳар қандай назария, бу - тушунчалар тизимидир. Тушунчалар тизимида турли туман алоқалар ва боғликликлар мавжуд бўлиб, улар орасида барқарор инвариантлар Гипотеза, бу – фараздир. Фараз тўғри ва янглиш бўлиши мумкин. Гипотеза асослаш механизми нуқтаи назаридан ҳам фараздир: фараз индуктив тарзда (фактлардан) ҳам, дедуктив тарзда ҳам чиқарилмайди. Гипотеза, шундай қилиб, алоҳида гносеологик феномендир.
Do'stlaringiz bilan baham: |