I маъруза машғулотлари


Жамиятнинг маънавий соҳаси



Download 424,93 Kb.
bet67/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Жамиятнинг маънавий соҳаси кўпинча маданият билан тенглаштирилади. Бундай тенглаштириш унчалик тўғри эмас, чунки маданият фақатгина маънавий бўлмасдан моддий хусусиятга ҳам эгадир. Бунинг устига, маданият интеграл хусусиятга эга бўлиб, жамиятнинг ҳамма томонлари (иқтисодиёт соҳаси иқтисодий ва моддий маданиятни, сиёсат соҳаси сиёсий маданиятни ўз ичига олади ва бошқалар)га кириб боради. Моддийлик ва маънавийлик бир-бирига қарама-қарши томонлар (антитез) бўлмасдан, улар бир-бирга ўзаро таъсир қилувчи ва ўзаро бир-бирини тўлдирувчи ижтимоий ривожланиш омилларидир. У ёки бу халқ маънавиятининг шаклланиши, шу халқнинг яшайдиган табиий-иқлимий шароитлари, уларнинг у ёки бу даражада ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари билан белгиланади.
Маънавият ижтимоий ҳодиса ва илмий тушунча сифатида ўзга хос кўплаб хусусиятга эга бўлиб, мустақил объект сифатида фалсафий таҳлил қилишни талаб этади. Барча даврларда яшаган мутафаккирлар «руҳ», «маънавият», «маънавийлик» каби тушунчалар тўғрисида бош қотирганлар. Қадимги Шарқ (Хитой, Ҳиндистон, Вавилон, Миср ва бошқалар), сўнгра антик давр ва ўрта асрда яшаган мутафаккирлар маънавийлик муаммосига катта эътибор қаратганлар..

Тарих фалсафасининг предмети
3. Тарих фалсафасининг мазмуни ва муаммолари
Инсоният бир неча минг йиллик тарихга эга. Унинг ривожланиш жараёнини тарих фани ўрганади. Тарих юнонча Historian сўзидан олинган бўлиб, ўтмиш воқеалар ҳақида ҳикоялар, бўлиб ўтган ҳодисалар деган маънони англатади. У инсоният ўтмишининг ўзига хослигини ва умуман кўп хиллигини манбаашунослик ва бошқа ёрдамчи фанлар тарихий манбалари асосида ўрганувчи ижтимоий билимлар мажмуини ташкил этади.
Тарихий жараёнларнинг фалсафий таҳлили билан тарих фалсафаси ёки историософия шуғулланади. У мустақил фалсафий фан сифатида ўзининг предмети, категориялар аппарати ва методологик ёндашувларига эга. Илк бор «тарих фалсафаси» тушунчасини Вольтер қўллаган. Немис маърифатпарвари Иоганн Готфрид Гердер (1744-1803) ўзининг «Инсоният тарихи фалсафасига доир ғоялар» (1784) асарида илк бор барча халқларни ўз ичига қамраб олган ягона умуминсоний келажакка олиб келувчи тарихий жараённинг бирлиги ғоясини илгари сурди.
Тарихни фалсафий англаш жиддий тадрижий ривожланишни кечирди. Қадимги Шарқда тарих табиатдаги нарсаларнинг ва йил фаслларининг алмашинуви каби абадий ўз ҳолига қайтиш жараёни сифатида талқин этилган.
Қадимги Юнонда, хусусан, Гераклит таълимотида анъанавий шаклда тарихнинг даврий парадигмаси биринчи бор ўз ифодасини топди. Унга кўра тарих айланма шаклда ҳаракат қилиб, доимо ўзининг дастлабки ҳолатига қайтади. Ўрта асрларда тарихга диний, теологик қараш ҳукмрон эди. Тарихий жараённинг ибтидоси сифатида оламнинг Худо томонидан яратилиши ғояси қабул қилиниб, тарихни ҳаракатга келтирувчи асосий куч илоҳий абадий вужуд ҳисобланган.
Маърифатпарварлик давридан бошлаб тарих динамикасининг сабабини ташкил этувчи асосий қонун сифатида тараққиёт ғоясидан фаол фойдалана бошланди. Француз маърифатпарварлари Дидро, Вольтер, Даламбер ва бошқалар тараққиёт йўналишининг намоёндалари эди.
XVIII аср охири ва XIX аср бошларида тарих фалсафаси аксарият ҳолларда ривожланиш тарихи эди. Унинг энг юқори чўққисини Хегелнинг ривожланиш назарияси ташкил этди. Унга кўра, тарих ягона қонуний жараён, ундаги ҳар бир давр қайтарилмас ва ўзига хос бўлиб, инсоният умумий ривожининг қонуний босқичидан иборат.
XIX асрнинг 40-йилларида жамият ва унинг ривожланиш тарихига материалистик қараш шаклланган бўлиб, унинг асосчилари К. Маркс ва Ф. Энгельс уни тарихий материализм, деб номлашган. Бунда тарихнинг ривожланишига табиий-тарихий, қонуний жараён сифатида қаралиб, унинг асосини объектив шароитлар, жамият моддий ҳаёти эҳтиёжлари ташкил этади, улар асосий синфларнинг манфаатларида ўз аксини топади ва антогонистик жамиятда синфий кураш орқали намоён бўлади.


Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish