Монизм (юнонча – “моnos” сўзи якка маъносини англатади) оламнинг асоси битта деб таълим берадиган фалсафий таълимот.
Дуализм (лотинча “dua” сўзи икки маъносини англатади) оламнинг асоси иккита, яъни модда ва руҳдан иборат деб қаровчи таълимот.
Плюрализм (лотинча “plural” сўзи кўплик маъносини англатади) оламнинг асоси ҳилма-хил деб таълим берувчи таълимот.
Материализм (лотинча “мaterialis” сўзи моддий деган маънони англатади) оламнинг асосида моддий нарсалар ётишини эътироф этувчи таълимот.
Идеализм (юнонча “idea” сўзи ғоя, руҳ маъноларини англатади) моддийликни инкор қилиб оламнинг асосида ғоя ва руҳ ётади деб таъкидловчи фалсафий таълимот.
Дунёни билиш масаласини ҳал қилишда ҳам фалсафада бир қанча оқимлар юзага келган:
Гностизм (юнон. gnosis – билиш) - дунёни билиш мумкин деб ҳисобловчи таълимот.
Агностизм (юнон. а –инкор) - дунёни билиш мумкин эмас деб ҳисобловчи таълимот.
Рационализм (лот.ratio-ақл) – билишда ақлнинг ролини устивор деб ҳисобловчи таълимот.
Иррационализм (irratio-ақлга зид) – билишда инсоннинг ақлдан ташқари томонларини, яъни ирода, ҳиссиёт, интуиция, ҳаёл, инстинктларни биринчи ўринга қўювчи таълимот.
Сенсуализм (лот.sensus-сезги, ҳис) – сезгиларни билишнинг асосий манбаи деб эътироф этувчи талимот.
Скептизм (юн.skeptikos-шубҳа) – билишга шубҳа билан қаровчи таълимот. Унинг ўта шакли агностизмдир.
Эмпиризм (юн.empeiria-тажриба) – ҳиссий тажрибани билишнинг бирдан бир манбаи деб ҳисобловчи фалсафий оқим. Эмпиризм сенсуализмга яқин.
Монизм фалсафа тарихида икки: материалистик ва идеалистик шаклда мавжуд. Материализм руҳий ибтидога қадар ҳам ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган табиат, моддий субстанция бирламчилигидан келиб чиқади. Материализмнинг ўзи турли хусусий тарихий шакл ва оқимларга бўлинади: қадимги, ҳамма нарса табиий «унсурлар»дан бири, яъни сув (Фалес), ҳаво (Анаксимен), олов (Гераклит) ёхуд уларнинг қатори сув, ҳаво, олов ва тупроқ (чорвакларнинг қадимги ҳинд мактаби, Эмпедокл), сув, ҳаво, олов, тупроқ ва металлга (қадимги хитой фалсафасида) асосланган деб тушунувчи оддий материализм; Изчил материализм (материалистик монизм), материализмнинг у ёки бу шаклда илоҳий туртки – деизм ёки табиат билан оллоҳ айнан бир – пантеизм деган ғояни илгари сурувчи шакллар тўғрисида ҳам гапириш мумкин.
Идеализм руҳ ва онг бирламчилигидан, шахсий онг (субъектив идеализм) ёки шахсдан ташқари руҳнинг мутлақ ғоялиги (объектив идеализм)дан келиб чиқади. Хитой файласуфи Ван Ян-Мин (1472-1528), инглиз епископи Д. Беркли (1685-1753), «esse-percipl» (лат.мавжуд бўлмоқ - демак идрок қилинади) принципини илгари сурган немис файласуфи И.Фихте (1762-1814) субъектив идеализмнинг йирик намояндалари эдилар. Эмпириокритицизм, неопозитивизм, неокантчилик ва бошқа қатор фалсафий мактаблар субъектив идеализм принципларига асосланган. Қадимги ҳинд фалсафасидаги брахманизм ва ведантизм, юнон файласуфи Афлотун (эр.ав.427-347 йиллар), хитой файласуфи Чжу Си (1130-1200), немис файласуфлари Шеллинг (1775-1854), Хегел (1770-1831), неотомизм кабиларнинг фалсафий тизимлари объектив идеализмга мансубдир.
Агар дунёни билиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани оладиган бўлсак, ундаги файласуфлар ҳақиқий билимга эришиш мумкинлигини эътироф этувчи ва уни инкор қилувчиларга бўлинади. Уни инкор қилувчилар йўналиши агностицизм деган ном олди ва Д.Юм (1711-1776) ҳамда И.Кант(1724-1804) бу йўналишнинг таниқли вакилларидир. Агностицизм элементлари ҳозирги тизимлар (неопозитивизм, критик реализм)да ҳам учрайди. Ҳақиқатга эришиш мумкинлигини эътироф этувчилар орасида билиш (сенсуализм), идрок (рационализм), диний ваҳий ёки сўфий ҳис қилиш (иррационализм) каби йўналишларни ҳам ажратиш мумкин. Сенсуализм ва рационализмнинг ҳам материалистик, ҳам идеалистик шакллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |