I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet5/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Фалсафий билимлар тизими.
Ҳозирги замон фалсафаси доирасида кўпинча қуйидаги мустақил соҳаларни ажратишади: фалсафа тарихи, онтология - борлиқ тўғрисидаги таълимот, гносеология (эпистемология) - билиш тўғрисидаги таълимот, аксиология - қадриятлар тўғрисидаги таълимот, фалсафий антропология - инсон тўғрисидаги таълимот, ижтимоий фалсафа – жамият тўғрисидаги таълимот, мантиқ – тафаккур қонунлари ва шакллари тўғрисидаги таълимот, этика – ахлоқ тўғрисидаги таълимот, эстетика – гўзаллик тўғрисидаги таълимот.
Шунингдек табиатшунослик фалсафаси, дин фалсафаси, ҳуқуқ фалсафаси, фан фалсафаси, техника фалсафаси, тарих фалсафаси, маданият фалсафаси, сиёсат фалсафаси, глобал муаммолар фалсафаси каби бугунги кунда мустақил фан мақомини олиш билан бирбутун йўналишларга ажралган. Уларнинг ўз тушуниш аппарати ҳамда муаммони ҳал қилишнинг ўзига хос усуллари бор.
Фалсафий билимлар таркибида фанларнинг кўп хиллиги табиий тизимлиликка эга. Шунинг учун фалсафа ҳақида тизим сифатида гапириш мумкин. Фалсафанинг бир бутунлиги ва тизим хусусиятига эгалиги дунёнинг бир бутунлиги ва яхлитлигидан келиб чиқади. Умуман инсон билимининг тизим тарзидалиги, унинг ўз ташкилий тузилишига йўналганлиги ва фалсафа предметининг тизимга хослиги шундан келиб чиқади. Агар биз юқорида келтирилган фалсафий фанларнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қиладиган бўлсак, унда улар орқали фалсафа предметининг кўп қирралиги ва нақадар бой эканлигининг ифодаланишини кўрамиз.
Фалсафа ижтимоий ҳаётда ниҳоятда муҳим ўринни эгаллайди. Бунда унинг нафақат фан эканлиги, балки гуманитар билим, санъат, маданият, мафкура эканлиги ҳам алоҳида аҳамиятга моликдир. Маълумки, гуманитар фанлар инсон, унинг ҳаёти, тарихи, мавжудлиги, ички дунёси ва шулар билан боғлиқ бўлган талай муаммоларни ўрганади. Фалсафада эса ушбу муаммолар бир-бири билан узвйи боғланган умумлашган ҳолда кўриб чиқилади. Шу жиҳатдан инсон фалсафаси, қадриятлар фалсафаси, жамият фалсафаси унинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Инсоннинг ўзини-ўзи билиши, баҳолашида фалсафа, фалсафий дунёқараш маданиятининг ўрни ва роли бениҳоядир.



Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish