I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet50/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

Инкорни инкор қонуни. Бу қонунга кўра, объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. Бироқ эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ижобий томонлар сақланиб қолади.Ривожланиш бурама(спиралсимон) шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида, оддийдан мураккабга, пастдан юқорига қараб боради.
Тараққиётдаги ворислик ва давомлилик инкорни инкор этиш йўли билан амалга ошиб боради. Бу муаммони ўрганишни инкор тушунчаси нимани ифодалашини аниқлаб олишдан бошлаш лозим.
Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри тугаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши ва янги нарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содир бўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан алмашиниши инкор, деб аталади. «Инкор» атамасини фалсафага Гегель киритган. Унинг нуқтаи назарича, инкор ғоянинг, фикрнинг ривожланиш босқичидир.
Диалектикада ин­кор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарқ қилади. Диалектикада инкор қилиш тўғридан-тўғри «йўқ», демак эмас, ёки нарсани мавжуд эмас, деб эълон қилмоқ ёки уни ҳар қандай усул билан йўқотиб ташламоқ эмас.
Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мав­жуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг келиши табиий-тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиётнинг муҳим шарти ҳисобланса; иккинчиси, у янгини эски билан ворисий боғлиқ, эканлигини ҳам ифода­лайди.
Диалектик инкорга кўра, тараққиётнинг спиралси­мон характери ўзининг қуйидаги уч жиҳатига эга: биринчидан, инкорни инкорда, даставвал, нарса ва ҳодисалар абадий ўзгармасдан қола олмаслиги, даврнинг ўтиши билан ҳар бир нарса ва ҳодиса ўзгариши, бу ўтишда эса янги сифат фақат емирилаётган нарса заминида пайдо бўлишини очиб беради.


4. Фалсафий категориялар
Фалсафа тарихида категориялар масаласи арасту томонидан батафсил ишлаб чиқилган. У ўзининг “Метафизика”, “Категориялар” номли асарларида моҳият ва ҳодиса, миқдор ва сифат, сабабият, зарурият ва тасодиф, бутун ва бўлак каби тушунчаларнинг моҳияти ва фалсафий аҳамиятини тавсифлаб берган.
Марказий Осиё мутафаккирлари, жумладан Хоразмий, Фаробий, Беруний, Ибн Сино,Улуғбек асарларида ҳам мазкур категориялар кўп ишлатилиб келинган.
Фалсафий категориялар фалсафий тафаккур учун ниҳоятда муҳим бўлган оламдаги ўзгариш, ривожланиш, алоқадорлик ва узвий боғлиқликка хос умумий жиҳатларнинг инъикосидир. Улар нарса ва ҳодисаларнинг ўзига хослиги, ўхшашлиги ва фарқларини, барқарорлиги ва ўзгаришини англатувчи, билишнинг асосини ташкил этувчи энг умумий тушунчалар бўлиб, оламдаги барча ҳодиса, жараёнларга хос умумий, муҳим томонлар, ҳусусиятлар, муносабатларни ифодаловчи кенг маъноли ва чуқур мазмунли илмий атамалардир.
Фалсафада ўз хусусиятларига кўра “жуфт категориялар” деб аталадиган тушунчалар мавжуд.
Улар инсоннинг табиат, жамият ҳодисалари моҳияти ва қонуниятларини билиш жараёнида эришган билимлари бўлиб, воқеликни яна ҳам чуқурроқ билишда қўлланиладиган муҳим илмий воситалар ҳисобланади.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish