I маъруза машғулотлари



Download 424,93 Kb.
bet46/157
Sana16.03.2022
Hajmi424,93 Kb.
#495318
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   157
Bog'liq
Falsafa maruza

2. Фалсафий методлар

Диалектика
Диалектика сўзи юнон тилида «суҳбатлашув санъати», «баҳслашув санъати» деган маънони билдиради. Борлиқнинг зиддиятлилиги борлиқ ҳақидаги фикрларнинг зиддиятлилигида ўз аксини топади. Борлиқнинг ўзи доимо ўзгариш ва ривожланишда бўлганлиги учун одамлар кўпинча шу ҳақда баҳслашадилар. Узоқ вақтгача, дунё ўзгармасдир, деб келинган эди. Кейинчалик унинг ўзгарувчанлиги ҳақидаги ғоя пайдо бўлди. Гераклитнинг бир дарёга икки марта тушиб бўлмайди, деган сўзларини эслайлик. Хўш, файласуфлардан қайси бирлари ҳақ? Дунё ўзгармасдир, деганларими ёки, у ўзгарувчандир, деганларими? Соғлом фикр дунёда ўзгарувчанлик ҳам, барқарорлик ҳам мавжудлигидан далолат беради. Лекин уларнинг зиддиятли бирлигини тушунчалар тилида акс эттириш осон эмас экан. Ҳаракатнинг моҳиятини тушунишга уринган қадимги юнон файласуфи Зенон (490-430 эр. aвв.) ана шундай муаммога дуч келган. Ўз мантиқий муҳокамаларининг якунида у тўғридан-тўғри қарама-қарши хулосага – ҳаракат мумкин эмас, деган хулосага келади. Бу мантиқий парадокслар апориялар деб атала бошлади.

Метафизика
Дастлаб «метафизика» атамасининг маъноси ҳозиргисидан бошқача бўлган. Эрамиздан аввалги биринчи асрда Родослик Андронник Арасту қўлёзмаларини системалаштириб, унинг физика тўғрисидаги трактатлари гуруҳидан кейин унинг бир катор бошқа мавзудаги асарларини жойлаштиради. Буларни Арастунинг ўзи «илк фалсафа» деб атаган эди. Бу борлиқ ва билишнинг дастлабки олий принципларини ақлий билиш тўғрисидаги асарлар эди. Мана шуларни Андронник «метафизика» деб атайди (юнон тилидаги айнан маъноси: физикадан кейин келадиган нарса). Шу анъанага биноан кейинги замонларда ижод қилган тадқиқотчилар ҳам «метафизика» деганда борлиқ ва билишнинг олий асослари тўғрисидаги фалсафий тадқиқотларни тушунганлар. Метафизикани ана шундай тушунишни Янги замон фалсафасига қадар учратамиз.
Шу билан бирга «метафизика» тушунчаси бошқача маъно ҳам кашф этади. Кўпинча мутафаккирлар олам табиатини тасвирлар эканлар, барча саволларга тугал жавоб беришга, дунёни тўла-тўкис изоҳланган деб кўрсатишга интилганлар. Бошқача қилиб айтганда, модомики дунё ҳақида муайян қараш тўғри экан, бу фақат бугунги дунёни эмас, балки тубдан ўзгармаслиги керак бўлган келгусидаги дунёни ҳам тасвирлаб беради деб ўйлашган. Агар билиш методи объектни қандайдир қотиб қолган, ривожланмайдиган нарса сифатида тадқиқ этсагина бундай фикр юритиш мумкин бўлади. Шу тариқа метафизика билиш методи сифатида шаклланди.
Юнончадан таржима қилинганда, «кўмак»ни, «ҳамкорлик»ни билдирувчи «синергетика» сўзи икки хил маънога эга. Бир томондан, бу мураккаб тизимли элементларнинг кооператив ҳаракати, иккинчи томондан, бу турли билим соҳасидаги олимларнинг ҳамкорлигидир. Айнан ўз маъносида айтганда, синергетика бу турли табиатли тузилмаларнинг ўз-ўзидан ташкил топиш, барқарорлик, парчаланиш ва қайта пайдо бўлиш жараёнларини тадқиқ этувчи назариядир.
Синергетика тараққиётнинг қатор фундаментал ўзига хосликларини очиб беришга имкон беради. Синергетиканинг ҳозирги даврдаги ривожидан чиқариш мумкин бўлган асосий фалсафий сабоқ шуки, у ноорганик табиатда ўз-ўзидан ташкил топиш мавжудлигини исбот қилиб берди.

Download 424,93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   157




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish